ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Ширкат, деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирокида кўрилган хўжалик низолари бўйича Умумлашма (Олий хўжалик суди Раёсатининг 26.07.2001 й. Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

2001 йил 26 июлдаги қарори

билан тасдиқланган.




Ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокида

кўрилган хўжалик низолари бўйича

УМУМЛАШМА



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2001 йил 23 феврал кунги Пленуми қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 февралдаги мажлисида "2000 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2001 йилда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари"га бағишланган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган тадбирлар" ижросини таъминлаш мақсадида ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокида 2000 йилда ва 2001 йилнинг биринчи ярмида кўрилган хўжалик ишлари ўрганиб чиқилди.

Маълумки, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқдаги мулкий муносабатларни ислоҳ этишга қаратилган кўплаб қонунлар мавжуд бўлиб, уларда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган ширкат, фермер ва де??он хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун тўла ҳуқуқий асослар яратилган.

Ўзбекистон Республикасининг "Ер Кодекси", "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Де??он хўжалиги тўғрисида" ва "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунлар шулар жумласидандир.

Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг бош мақсади қишлоқда чинакам мулкдорни, ерга, мулкка ҳамда ишлаб чиқарилган  маҳсулотга нисбатан ҳақиқий эгалик туйғусини шакллантиришдан иборатдир.

Республика хўжалик судлари томонидан ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари ҳамда Агросаноат комплексига кирувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари иштирокида 2000 йилда 1824 та, 2001 йилнинг биринчи ярмида 662 та иш кўрилган бўлиб, шулардан 2000 йилда даъвогар сифатида ширкат, фермер ва де??он хўжаликлари фойдасига 345 та иш бўйича 258,3 млн. сўм ундирилган ва аксинча улардан даъвогарлар фойдасига 1479 та иш бўйича 3115,1 млн. сўм ундирилган. 2001 йилнинг биринчи ярмида ширкат, фермер ва де??он хўжаликлари 441 та иш бўйича даъвогар сифатида иштирок этиб, улар фойдасига 271,1 млн. сўм ундирилган бўлса, улардан даъвогарлар фойдасига 670 та иш бўйича 642,4 млн. сўм ундирилган.

2001 йилнинг 1-ярмида ширкат хўжаликларининг 76 тадан 61 та, де??он хўжаликларининг 11 тадан 11 та, фермер хўжаликларининг 365 тадан 323 та даъво аризалари қаноатлантирилган бўлиб, бу кўрсаткич Республика бўйича 89% ни ташкил этган.

2001 йилнинг биринчи ярми билан 2000 йилнинг биринчи ярми та??осланадиган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари 168 та иш бўйича даъвогар сифатида иштирок этишган бўлиб, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 441 тани ташкил этганлиги бу йўналишдаги ишлар бир оз фаоллашганлигини англатади. Амалдаги қонунчиликда хусусий тадбиркорлар, ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган манфаатларини тиклаш механизми тўла яратилган. Шунга қарамасдан ширкат, де??он ва фермер хўжаликларининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги умумий кўрсаткичи паст даражадалигича қолмоқда.

Агар юқорида қайд этилган маълумотларга нисбат бериладиган бўлса, ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари 2000 йилда жами қурилган ишларнинг 19% бўйича даъвогар ва 81% бўйича жавобгар тариқасида иштирок этганлар. Бу кўрсаткич 2001 йилнинг биринчи ярмида тегишлича 40% ва 60% ни ташкил этган.

Ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокидаги хўжалик ишларини кўришда хўжалик судлари томонидан асосан қонун талабларига риоя қилинган ҳолда суд ҳужжатлари чиқарилган.

Олинган маҳсулот ва хизматлар учун ҳисоб-китоб, контрактация шартномалари бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик ҳамда товар етказиб беришга оид даъво турлари ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокида кўрилган ишларнинг асосий қисмини ташкил этган. Бундан ташқари, хўжалик судлари томонидан давлат ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий бўлмаган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар ҳам кўрилиб, кўп ҳолларда даъволар ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари фойдасига ҳал қилинган.

Масалан, даъвогарлар "Нилуфар" ва "Ижодкор" фермер хўжаликлари хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Хонқа тумани ҳокимининг 1998 йил 21 сентябрдаги 292-сон қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Иш ҳолатларига кўра, 1995 йилда Хонқа туманидаги "Янги ҳаёт" жамоа хўжалигининг умумий йиғилиши қарори билан "Нилуфар" фермер хўжалигига 15 гектар ва "Ижодкор" фермер хўжалигига 30 гектар ер 10 йил муддатга ижарага берилган бўлиб, 1995-1998 йиллар давомида ушбу фермерлар бу ерлардан фойдаланиб келишган ва яхши ҳосил олишга эришишган. 1998 йилда фермерларни қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида Хонқа туман ҳокимининг 21 сентябрдаги 292-сон қарори билан "Ижодкор" фермер хўжаликларининг ери 2 гектар қилиб белгиланган. Ҳокимнинг ушбу қарори Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддаси талабига зид бўлганлиги ҳамда ҳар иккала фермер хўжалиги билан "Янги ҳаёт" жамоа хўжалиги ўртасида 1995 йилда 10 йил муддатга тузилган шартнома мавжудлиги туфайли даъво қаноатлантирилиб, қарорнинг 1-иловаси бўйича "Нилуфар" ва "Ижодкор" фермер хўжаликларига тегишли қисми бекор қилинган. Бундан ташқари, "Нилуфар" фермер хўжалигига 30 гектар ва "Ижодкор" фермер хўжалигига 15 гектар ердан 10 йил фойдаланиш муддати белгиланган.

Ишни апелляция тартибида кўриб чиқишда ер участкаси ҳажмини белгилаш хўжалик судининг ваколатига кирмаслиги инобатга олиниб, ҳал қилув қарорининг фермер хўжаликларига 15 ва 30 гектар ҳажмда ер участкалари белгилаш қисми бекор қилинган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хўжалик судлари томонидан ҳимояга муҳтож ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар бўйича ишларни кўришда иш ҳолатларига атрофлича баҳо берилган ҳолда бир қатор адолатли ҳал қилув қарорлари чиқарилган.

Жумладан, даъвогар "Учқўрғондонмаҳсулотлари" ҳиссадорлик жамияти жавобгар "Мавсум" фермер хўжалигидан шартнома бўйича дон маҳсулотлари етказиб бермаганлиги учун 25 фоиз жарима 316891 сўмни ундиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган.

Суд ишни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, фермер хўжалигига ажратилган ер тошлоқ эканлигини, буғдой экилган майдон дўл ва жала натижасида 9 гектар ерга экилган буғдойнинг 50 фоизи ва 13 гектар ернинг 25 фоизи зарарланганлигини ва бу ҳақда далолатномалар тузилганлигини, табиий офат натижасида фермер хўжалиги 925000 сўмлик зарар кўрганлигини, экилган буғдой текширилганда унинг илдизи ер қатламининг 25-30 сантиметрига жойлашганлигини, буғдой илдизи попук илдиз бўлиб, бу шароитда режадаги буғдойни олиб бўлмаслик тўғрисидаги мутахассис хулосалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасини қўллаб, даъвони қисман, яъни 100000 сўм миқдорида қаноатлантирган.

Яна бир мисол, даъвогар Янгиқўрғон туманидаги "Т.Неъматов" ширкат хўжалиги жавобгар "Намангангўштсутсаноат" бирлашмасидан 677972 сўм асосий қарз, 101696 сўм жарима, 176280 сўм пеня, жами 955948 сўм ундиришни сўраб хўжалик судига мурожаат қилган.

Хўжалик суди томонидан даъво қисман қаноатлантирилиб даъвогар фойдасига 834989 сўм ундирилган.

Иш ҳолатларига кўра даъвогар томонидан контрактация шартномасида кўрсатилган 8 тонна гўшт етказиб берилган бўлса-да, жавобгар олинган маҳсулот учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмай шартнома шартларини ва "Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида"ги Низом талабларини қўпол равишда бузган.

Шартнома шартларини лозим даражада бажармай, хўжаликка мулкий зиён етказишга сабабчи бўлган жавобгар корхона раҳбари ҳамда бош ҳисобчиси моддий жавобгарликка тортилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги кўрсатилган.

Хўжалик судлари томонидан ушбу модда талабларига қатъий риоя этилиши ва уни амалиётга татбиқ этилиши кўп ҳолларда хўжалик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига имкон яратмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг айби билан фермер хўжалигига етказилган зарар ушбу органлар томонидан тўланиши учун асос бўлади.

Чунончи, даъвогар Сурхондарё вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари "Солиобод" фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, туман ҳокими томонидан мажбурий равишда топширтирилган 40390 килограмм дон баҳосини бозор нархларида ҳар килограмми учун 90 сўмдан ҳисоблаб, жами 3635100 сўмни жавобгарлар "Сурхондонмаҳсулотлари" уюшмаси ва Термиз туман ҳокимидан ундиришни сўраган.

Вилоят хўжалик суди томонидан даъво тўла қаноатлантирилиб, "Сурхондонмаҳсулотлари" уюшмасидан "Солиобод" фермер хўжалиги фойдасига 3625100 сўм ундирилган.

Апелляция судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарорига кўра вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва апелляция судлов ҳайъати қарори ўзгартирилиб, "Солиобод" фермер хўжалиги фойдасига "Сурхондонмаҳсулотлари" ҳиссадорлик уюшмасидан 1233107 сўм дон баҳоси ва Термиз туман ҳокимлигидан 2401993 сўм етказилган зарар ундирилган. Шу билан бирга келгусида бу каби қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимлигига хусусий ажрим киритилган.

Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўргазмаларидан маълум бўлишича, "Сурхондонмаҳсулотлари" уюшмаси томонидан фермер хўжалигига нисбатан мажбурий равишда донни тортиб олиш ҳаракатлари содир этилмаган. Аксинча, Термиз туман ҳокими Б.Панжиев томонидан фермернинг режадан ортиқча бўлган буғдойи туман ва вилоятга белгиланган давлат режалари бажарилмаганлиги сабабли мажбурий равишда олиниб, омборга топширтирилган.

Шуларга асосан, судлов ҳайъати фермерга етказилган зарарни туман ҳокимлигидан ундириб тўғри хулосага келган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хўжалик судлари томонидан ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокидаги ишларни кўришда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда. Иш ҳолатларини чуқур ўрганмаслик ва уларга тегишли баҳо бермаслик натижасида бир қатор ҳал қилув қарорлари кассация судлов ҳайъати томонидан бекор қилиниб, қайтадан кўриш учун юборилган. Бу ҳолатлар қуйидаги мисолларда ўз ифодасини топган.

Дастлабки жавобгарнинг ишга дахлдор жавобгар билан алмаштирилмаганлиги ҳал қилув қарорининг бекор бўлишига сабаб бўлган.

Даъвогар 5-сон шаҳарлараро алоқа ва телевидение техник узели хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар "Алпомиш" фермер хўжалигидан халқаро кабел узиб юборилганлиги учун 2371781 сўм етказилган зарарни ундириб бериши сўраган.

Вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Мазкур хўжалик иши апелляция инстанциясида кўрилиб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий хўжалик суди кассация судлов ҳайъатининг қарорига кўра иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун вилоят хўжалик судига юборилган.

Иш ҳолатларига кўра, 1999 йилнинг 17 октябр куни ҳайдовчи Х.Маҳмудов Э-652 маркали экскаваторда ариқни тозалаш ишларини бажараётганда 5-сон шаҳарлараро алоқа ва телевидение техник узелига қарашли бўлган алоқа симларига шикаст етказган.

Фермер хўжалиги бошлиғи ўзининг кассация шикоятида воқеа гарчанд унинг ҳудудида содир бўлган бўлса-да, кабелнинг узилганлиги тўғрисидаги далолатномага ўқимасдан имзо қўйганлигини, кабел 1,5 метр ўрнига 0,5 метр чуқурликка кўмилганлигини, кабель узилганлиги тўғрисида фермер хўжалиги ёзма равишда огоҳлантирилмаганлигини, кабелни узган экскаваторчи "Аралводстрой"нинг 2-сон МККсига қарашли эканлигини, ишларни қабул қилганлигини тасдиқловчи Ф-2 йўқлигини, лекин бу ҳолатлар суд томонидан эътиборсиз қолдирилганлигини кўрсатган.

Кассация судлов ҳайъати томонидан аниқланишича, ҳақиқатан ҳам экскаватор "Аралводсторой"нинг 2-сон МККсига тегишли бўлиб, ушбу ташкилотни жавобгар сифатида ишга жалб қилиш тўғрисида талабнома билдирилган бўлса-да, бу ҳолат суднинг эътиборидан четда қолган. Ваҳоланки, мазкур низони тўғри ҳал этиш учун ортиқча хавф манбаи бўлиб ҳисобланган экскаваторнинг кимга тегишли эканлигини ва уни бошқарган ҳайдовчи ким билан меҳнат муносабатларида бўлганлигини аниқлаш лозим бўлади.

Хўжалик суди томонидан қонуннинг юқорида қайд этилган талаблари бажарилмаганлиги туфайли ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўришга юборилган.

Хўжалик процессуал Кодексининг 169-моддасига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлади.

Даъвогар "Қўлдош ота" де??он фермер хўжалиги раҳбари К.Ортиқов Жиззах вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар Ғаллаорол тумани "Соҳибкор" ширкат хўжалиги фермер хўжалигига тегишли боғдан унинг рухсатисиз 1995 йилда 100 тонна, 1997 йилда 150 тонна узумни йиғиб олганлигини ва унга ажратилган 1,5 гектар ер майдонида экилган маккажўхори шудгорлаб юборилганлигини кўрсатиб, ўзига етказилган 7500,0 минг сўм зарарни ва 64 тонна ғаллани натура шаклида ундириб беришни сўраган.

Жиззах вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарга берилган 10 гектар майдондаги ғаллани жавобгар ўриб олиб давлатга топшириб юборганлиги учун ундан 500 минг сўм ундирилган.

Мазкур ҳал қилув қарори апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.

Иш кассация тартибида кўрилиб вилоят хўжалик судининг мазкур хўжалик иши бўйича чиқарган қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун юборилган.

Иш ҳолатларига қараганда, даъвогар ва жавобгар ўртасида 1998 ва 1999 йиллар учун алоҳида шартномалар тузилган бўлиб, 1998 йилги шартномага кўра узум топшириш, 1999 йилги шартномага кўра эса ғалла топшириш белгиланган.

Лекин жавобгар томонидан ушбу шартнома шартлари бажарилмай қолган. Хусусан Ғаллаорол туман ҳокими томонидан судга тақдим этилган хатда "Соҳибкор" ширкат хўжалиги мавжуд 10 гектар ердаги ғаллани ўриб давлатга топшириб юборганлиги қайд этилган. Вилоят хўжалик суди айнан шу хатга асосланган ҳолда жавобгардан даъвогар фойдасига 500000 сўм ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Аммо суд ушбу сумма қайси ҳисоб-китобдан келиб чи??анлигига баҳо бермаган. Ғалланинг қаерга топширилганлиги ҳам аниқланмаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома оила пудрати шартномасими ёки "Қўлдошбек ота" де??он фермер хўжалиги сифатида иштирок этганми, бу ҳолат ҳам аниқланмасдан қолган. Чунки, шартноманинг қайси мазмунда тузилганлиги ва унда субъектнинг ким сифатида иштирок этганлигини аниқлаш шартномавий муносабатда қатнашувчи субъектнинг ҳуқуқий мақомини аниқлашда ва низони ҳал қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормасини қўллашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Хўжалик суди ишни кўришда ғалла экилган майдон ва ундан олинган ҳосил миқдорини аниқлаш учун туман статистика бошқармасидан ҳужжат талаб қилиб олмаган, қайси йили қанча ҳосил олинганлигини текширмаган ва шу асосда етказилган зарарнинг аниқ микдори аниқланмаган.

Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, даъвони мазмунан тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлганлиги учун суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўришга юборилган.

Шартномада тарафлар ўртасида маҳсулот тўловини кечиктирганлик учун неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда расмийлаштирилмаган бўлса суд неустойкани ундиришга ҳақли эмас.

Даъвогар Учқўрғон туман "Қўчқор ота" номли ширкат хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар "Олтин водий" ишлаб чиқариш жамоа корхонасидан 354700 сўм асосий қарз, 17735 сўм жарима, 311960 сўм пеня, жами 684395 сўм ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 354700 сўм асосий қарз ва 177350 сўм пеня ундириб берилган. Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация судлов ҳайъатининг қарорига кўра вилоят хўжалик судининг мазкур хўжалик иши бўйича чиқарган ҳал қилув қарори ўзгартирилиб даъвогар фойдасига 354700 сўм асосий қарз, 10400 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги қисми рад қилинган.

Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга кўра, томонлар ўртасида 1998 йилда тузилган контрактация шартномасига кўра ширкат хўжалиги 10 тонна пиёз маҳсулотини 150000 сўмга тайёрлов савдо жамоа корхонасига етказиб бериши, жамоа корхонаси эса маҳсулот учун тўловни амалга ошириши лозим бўлган.

1999 йил 15 сентябрда даъвогар жавобгарга 20800 сўмлик 2300 килограмм пиёз етказиб берган.

Бундан ташқари, етказиб берилмаган пиёз ўрнига томонлар ўртасидаги оғзаки келишувга кўра қабул қилиш ҳужжатлари орқали даъвогар жавобгарга 333900 сўмлик 13356 килограмм олма маҳсулоти етказиб берган.

Даъвогар етказиб берилган маҳсулот пулларини жавобгар тўламагани ва тўлов кечиктирилганлиги учун жами пиёз ва олма пули бўлган 354700 сўмни ва контрактация шартномасига кўра ҳар бир кечиктирилган кун учун 311960 сўм пеняни ундиришни сўраган.

Суд ишни кўриб чиқиб, даъвонинг асосий қисмини тўла ва пеня қисмини қисман, яъни асосий қарзнинг 50 фоиз миқдорида 177350 сўм қаноатлантирган.

Аниқланган ҳолатларга кўра, 1999 йил 29 декабрдаги контрактация шартномаси фақат пиёз маҳсулоти етказиб бериш учун тузилган бўлиб, бу шартномага олма маҳсулоти етказиб бериш ҳақида тегишли тартибда, яъни Фуқаролик Кодексининг 382-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон Қарори билан киритилган ўзгартиришлари билан) "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 9, 10-бандларига кўра ўзгартириш киритилмаган. Шу сабабли, даъвогар етказиб берилган олма маҳсулоти учун 1998 йил 29 декабрдаги шартномада белгиланган неустойкани қўллаш қонун талабларига зиддир.

Фуқаролик Кодексининг 260, 262-моддаларига кўра қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Томонлар ўртасида олма маҳсулоти тўловини кечиктирганлик учун неустойканинг шакли бўлган пеня тўғрисида ёзма келишув бўлмаган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга асосланган ҳолда, даъвонинг пеня ундириш ҳақидаги қисмини фақат етказиб берилган пиёз учун бўлган қисми, яъни, 10400 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этган.

Ҳар бир тадбиркор, де??он, фермер ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақида, мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Вилоят хўжалик судларида де??он ва фермерларнинг даъво аризаларини давлат божисиз қабул қилиш амалиёти жорий этилган.

Таҳлил натижаларига кўра, де??он ва фермерлар ҳуқуқий савиясининг пастлиги, жойларда ҳуқуқий хизматнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг монополистик мавқега эга эканлиги, де??он ва фермерларнинг улар билан муносабатларни бузмасликка интилишлари, шартномаларнинг сифатсиз тузилаётганлиги, де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаётганлиги де??он ва фермерлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини оширишни талаб этмоқда.

Ширкат, де??он ва фермер хўжаликлари иштирокидаги хўжалик низоларига оид ишларни кўришда хўжалик судлари моддий ва процессуал қонун талабларига риоя қилишдан ташқари де??он ва фермерларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча чораларини кўриш мақсадида қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади:

- де??он ва фермер хўжаликларининг даъво аризаларини (кейинчалик айбдордан ундириш  шарти  билан) давлат божисиз қабул қилиш, сифатсиз тайёрланган даъво аризалари ва мурожаатлар бўйича камчиликларни  бартараф этишга амалий кўмаклашиш;

- мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари оқибатида хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини камситишга ва уларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузишга сабабчи бўлган мутассадди шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораларини кенг қўллашни татбиқ этиш;

- шу турдаги хўжалик ишларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш ва унинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган ахборот тайёрлаб, тегишли идораларга юборишни мунтазам ташкил этиш;

- хўжалик ишларини кўришда шартномаларнинг тузилиши, ўзгартирилиши ва бажарилиши билан боғлиқ қонунбузарликларга алоҳида эътибор қаратиш, шартномаларнинг юзаки, бир томонлама, аксарият ҳолларда тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фойдасига ва тадбиркорлар, ширкат, де??он ва фермер хўжаликларининг эса зарарига тузилаётганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш;

- шартнома интизомини бузиш натижасида хўжалик юритувчи субъектларга зарар етказганлик ҳолатлари аниқланганда, айбдорларнинг жиноий, маъмурий, моддий ва интизомий жавобгарлиги масалаларини муҳокама қилиш ва тегишли таъсир чоралари кўриш;

- иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш, хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига шартнома моҳияти ва мазмунини тушунтириш ва хўжалик низолари бўйича сайёр суд мажлисларини мунтазам равишда ўтказиб бориш, бу борада судьяларнинг масъулиятини ошириш;

- оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш йўли билан хўжалик судларида кўрилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни таништириб бориш, хўжалик суди фаолиятини кенгроқ тарғиб қилиш;

- адлия  бошқармалари, давлат ҳокимияти органлари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги шартномавий муносабатларни назорат қилиш Бош инспекцияси билан ҳамкорликда ширкат, де??он, фермер ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлари иштирокида ўқув семинар машғулотлари ташкил этиш ва бу билан уларнинг ҳуқуқий билим савиясини ошириш;

- суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида амалга ошириш, банк муассасалари билан доимий алоқада бўлиб, ижро ҳаракатларининг чўзилиб кетишига йўл қўймаслик, бу соҳада қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда дарҳол айбдорларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш лозим бўлади.

Суд амалиёти

ва статистикасини

таҳлил қилиш бўлими


Судлов таркиблари

Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск