ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

ЎзР Олий хўжалик суди Раёсатининг "Алоҳида фикрни баён этиш ҳақида" ахборот хати (Ушбу ахборот хати ОХС Раёсатининг 1999 йил 29 июлдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ушбу ахборот хати Олий

хўжалик суди Раёсатининг

1999 йил 29 июлдаги қарори

билан тасдиқланган.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК

СУДИ РАЁСАТИНИНГ "АЛОҲИДА ФИКРНИ БАЁН

ЭТИШ ҲАҚИДА" АХБОРОТ ХАТИ



Республика хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 16-моддасини қўллаш, жумладан, судьянинг алоҳида фикрини баён қилиниши бўйича суд амалиётида масалалар вужудга келаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати хўжалик судларига қуйидагиларни маълум қилишни лозим деб ҳисоблайди:

Хўжалик процессуал кодексининг 16-моддасига кўра хўжалик судида иш ҳайъатда кўрилаётган ва ҳал қилинаётганда келиб чиқадиган масалалар судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Судьялардан бирортаси овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Мажлисда раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.

Судьялардан бирортаси ҳар бир аниқ масалани ҳал этиш бўйича овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Судьяларнинг фикрлари келишмовчилиги натижасида кўпчилик овоз билан қарор қабул қилиш тамойили ишларни юқори инстанцияларда кўришда келиб чиқаётган масалаларга нисбатан ҳам  қўлланилади.

Алоҳида  фикр судьялардан бирининг кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарор, қарор бўйича тўлалигича ёки ҳал қилув  қарори (қарор)да ҳал этилиши лозим бўлган алоҳида  масалаларга келишмаслигини билдиради. Судьянинг алоҳида фикри суд томонидан маслаҳатхонада мазмунан ҳал этишда қабул қилинадиган (масалан иш юритишни тугатиш) ажрим бўйича ҳам  билдирилиши мумкин. Иккита судьянинг фикри суд қарор қабул қилганини билдиради.

Бошқа судьяларнинг қарорига қўшилмаган судья, қарорга имзо чекишдан бош тортишга ҳақли эмас. У кўпчилик қарорига бўйсуниши ва судьяларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорга имзо чекишга мажбур ва у ўзининг алоҳида  фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Судья алоҳида фикрида суднинг қарорини қайси қисми билан келишмаслигини кўрсатиши ва ўзининг қарорини таклиф этиши мумкин.

Алоҳида  фикр суд мажлисида эълон қилинмайди.

Алоҳида  фикр қонуннинг судьялар (ишда раислик этувчи судьяни) қарор қабул қилишларидаги тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги талабларини амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. (ХПК 15-моддаси)

Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайдилар.

Алоҳида  фикр, амалиётдаги қоидага кўра, конвертга солинган ҳолда  ишга қўшиб қўйилади ва ҳужжатлар рўйхатида қайд этилади.

Судлов ҳайъати томонидан алоҳида  фикр мавжуд бўлган ишни апелляция ва кассация инстанцияларида кўришда ХПКнинг 166, 186-моддалари талабларига кўра қарорларнинг қонунийлиги ва асослилиги алоҳида фикрда қайд этилган важлар ҳисобга олинганлиги ҳолда текширилиши лозим.

Судьянинг алоҳида фикр баён қилиш ҳуқуқи суд томонидан ҳайъат таркибида фақатгина қарор чиқаришда эмас, балки барча кўпчилик овоз билан ҳал этиладиган ҳолатларга ҳам  жорий қилинади.

Алоҳида фикр маслаҳатхонада баён қилинади. Суд маслаҳатхонадан иш бўйича ҳал қилув  қарори (ёки суднинг бошқа қарори) тузилганидан ва алоҳида  фикр баён қилинганидан сўнггина чиқиши мумкин.

Ёзма равишда баён қилинган ва ишга қўшилган алоҳида  фикр хатто алоҳида  фикрда қолган судья томонидан ҳам ишдан олиниши мумкин эмас. Алоҳида фикр шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин бўлган суд ҳужжатларига кирмайди.

Раислик этувчи, ҳамда алоҳида  фикрда қолган судья ҳал қилув  қарори (қарор) устидан назорат тартибида протест келтириш масаласини ҳал этишлик мақсадида ҳал қилув қарори (қарор) қонуний кучга кирганидан сўнг алоҳида  фикр ҳақида юқори  турувчи хўжалик суди раҳбариятига хабар бериши мумкин.



Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск