ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

ЎзР хўжалик судларида суд буйруғлари берилишининг амалиёти ҳақида (Умумлашма ОХС Раёсатининг 1999 йил 24 июндаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1999 йил 24 июндаги қарори

билан тасдиқланган.




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИДА

СУД БУЙРУҒЛАРИ БЕРИЛИШИНИНГ АМАЛИЁТИ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил 1-ярим йиллик иш режасига мувофиқ 3-судлов таркиби томонидан Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 14 бобига кўра суд буйруқлари бериш юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди. ХПКнинг мазкур бобида қарздордан қарзни низосиз, ҳужжатлар билан тасдиқланган талабларга кўра ундириш бўйича суд ҳужжати ва суд иш юритувининг янги шакли назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 14-боби талаблари асосида хўжалик судлари томонидан 1998 йилда солиқ органларидан умумий 48939,6 минг сўмлик ундирувни қарздор - юридик шахсларнинг мол-мулкига қаратиш ҳақида 3282 та ариза келиб тушган ва 3110 та ариза бўйича 20215,7 минг сўмга суд буйруқлари берилган. Бундан ташқари солиқ органларининг 185 та аризаси бўйича 524 минг сўмлик ундирув тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган қарздор фуқароларнинг мол-мулкига қаратилган.

1999 йилнинг 4 ойи мобайнида 8167,7 млн. сўмлик суд буйруқларини бериш ҳақидаги 1535 аризалар кўрилган ва 1526 та аризалар бўйича 7681,2 млн. сўмлик суд буйруқлари берилган.

Амалиётни ўрганиш шуни кўрсатдики, буйруқлар судлар томонидан асосан Ўзбекистон Республикаси ХПКсининг 14-боби талабларига риоя қилинган ҳолда берилган. Айни вақтда ХПКнинг қоидаларини ҳар хил талқин қилиш билан боғлиқ шунингдек, "Суд буйруғи" институтининг янгилиги туфайли айрим камчиликлар ва адашишлар мавжуддир

Суд буйруқлари (ҳужжатлар) тарафлар чақирилмасдан берилади ва ўзининг олдига мажбурий ижро қилиш механизмини таъминлашни мақсад қилиб қўяди, яъни бу ижро этувчи органлар фаолиятига буйруқ бўлиб ҳисобланади.

Суд буйруғини бериш ҳақидаги талаб даъвогар ихтиёрида ҳисобланади. У оддий даъво бериши мумкин ва суд бу талабни даъво бўйича иш юритувнинг ҳамма қоидалари бўйича кўриб чиқиши лозим. Аммо, бундай ҳолатда у кўп миқдордаги давлат божини тўлайди ва энг муҳими, у вақтдан юта олмайди.

Суд буйруғи қарздорга хабар қилингандан сўнг, кредиторнинг аризасига кўра, тарафлар чақирилмасдан ва суд муҳокамасисиз суд томонидан берилади. Буйруқ фақатгина қонунда кўрсатилган талаблар асосида ва мазкур талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилингандагина берилади. Башарти қарздор билдирилган талаб билан келишмаса ва ҳуқуқ бўйича низо мавжуд деб ҳисобласа ва уни тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ҳал қилиб бўлмайди деб ҳисобласа, суд актини бериш суд томонидан рад қилиниши мумкин.

Зарафшон ёнғинга қарши жамиятининг аризасига кўра Қизилқум ГРЭ дан 789068 сўмни ундириш ҳақида буйруқ берилган, гарчи, мазкур хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида 740526 сўмга солиштирма далолатнома тузилган бўлса ҳам, жамиятнинг камроқ суммадаги талаби судга ариза нусхасини қарздорга топширилганлигини исботловчи далилсиз топширилган. Бундан ташқари жарима ундириш ҳақидаги талаб ҳужжатлар билан тасдиқланмаган. Шунга қарамасдан хўжалик суди томонидан 1999 йил 18 мартда 789068 сумга суд буйруғи берилган.

Юқорида таъкидланганидек Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 10З-моддасига мувофиқ Суд буйруғини бериш учун асос бўлиб давлат бюджетига тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уни фуқароларнинг, ташкилотларнинг мулкига қаратиш ҳақидаги талаблар, унинг ҳужжатга асосан тан олинган дебиторлик қарзларини ундириш ҳақидаги ва тўланмаётган векселлар, асосида, акцептда сананинг нотариус томонидан кўрсатилмаганлиги туфайли келтирилган раддиялар ҳисобланади.

Хўжалик суди томонидан берилган суд буйруқ-ларининг асосий қисмини ундирувни солиқлар, йиғимлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича ташкилот ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги талаблар ташкил этади.

Қонунчиликда солиқ ва солиқ бўлиб ҳисобланмай-диган ундирувлар киритилмаган ташкилот ва фуқаролардан ундириш муддати ҳақида махсус қоидалар ўрна-тилган (йиғимлар ва мажбурий тўловлар).

Судга солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига маж-бурий тўловлари бўйича қарзни фуқаролар ва ташкилотларнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига, тўловни мазкур тури бўйича ундирувчи субъект бўлган орган ҳақлидир. Ґужжатлар билан тан олинган дебитор қарзларини ундириш бўйича эса қонунда ўрнатилган тартибда кимнинг талаблари асосида қарздор томонидан тан олинган кредиторлар ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси "Солиқ кодекси"нинг 134-моддасига мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва тўланмаган жарималар бўйича жисмоний шахслардан қарзларни суднинг ҳал қилув қарорига кўра ундирилади, солиқлар ва бошқа йиғимлар бўйича юридик шахслардан боқимандани ундириш, ҳамда молиявий жарима ва пеня суммалари солиқ органлари томонидан низосиз ундирилади. Башарти қарздор солиқ тўловларини ҳисоб варағида пул маблағлари бўлмаганда қонунчиликка мувофиқ солиқ идоралари ундиришни суд қарори билан уларнинг мулкига қаратади.

Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича боқимандани бюджетга корхона ва ташкилот мол-мулки ҳисобидан ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сонли "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхона ва ташки-лотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низом" билан белгиланган.

Мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ солиқ органлари ундирувни қарздорнинг мулкига қаратишни сўраб судга мурожаат қилишдан аввал маълум ҳаракат-ларни содир этишга мажбур. Биринчидан солиқ органи қарздор корхоналар ҳисоб рақамига инкасса топшириқ-лари қўйиш орқали қарзни низосиз ундириш чораларини кўриши лозим. Қарздорнинг ҳисоб-варағида маблағи бўлмаганда қарздор корхона ҳисоб рақами бўйича хизмат кўрсатувчи банк, уч кун ичида ундирувни амалга оширади ёки қарздорнинг ҳисоб варағида маблағнинг йўқлиги туфайли ижрони бўлмаганлиги ёки қисман амалга оширилганлиги ҳақида белги қўяди (отметка) ва банк белгиси инкасса топшириғидан кўчирмани солиқ органи ва қарздор корхонага юборади.

Банк белгиси қўйилган инкасса топшириғини олгач Солиқ органи боқимандани тўлаш ҳақидаги ёзма талабномани буюртма хат орқали ёки шахсан қарздор корхонага уни олганлигини тасдиқлаш тартиби билан бир сутка давомида юборади. Солиқ органининг талаб-номасида келажакда ундирувни қарздорнинг мулкига қаратилиши мумкинлиги ҳақида хабар бўлиши лозим.

Мазкур тўлов талабномаси олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда қарздор томонидан кўриб чиқилиши лозим. Башарти, талабнома қарздор томонидан қаноатлантирилмаса солиқ органи ижрони қарздорнинг мулкига қаратиш ҳақида буйруқ беришни сўраб хўжалик судига ариза билан мурожаат қилади. Аризани бериш тартиби, шакли ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 104, 105-моддаларига мувофиқ бўлиши лозим.

Юқорида таъкидланганлар бошқа асослар бўйича суд буйруғини беришга тааллуқли эмас, жумладан ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзлари бўйича ҳам кредиторлар бундай ҳолларда ХПКнинг 103-106-моддалари талаби асосида хўжалик судларига мурожаат қиладилар.

Кредитор буйруқ чиқариш ишини қўзғатиш учун судловлилик умумий қоидасига риоя қилган ҳолда қарздорга бўлган талабини асослаб, судга ёзма ариза бериши лозим. Аммо айрим ҳолларда суд буйруғини бериш ҳақидаги кредиторларнинг аризалари умумий тартибда қабул қилиниб, судда кўриш учун тайинланади, аризани иш юритишга қабул қилиш ва кўришга тайинлаш ҳақида ажрим чиқарилади, сўнг қарор чиқарилади, давлат божи эса ярим ҳажмда ундирилади.

Юқорида таъкидланганидек мулкий ҳарактерда бўлган пулни ундириш ёки мулкни олиш суд буйруғини бериш ҳақидаги ариза фақат қонунда белгиланган қатьий талаб асосида берилиши мумкин (ХПКнинг 103-моддаси), суд буйруғини бериш ҳақидаги ариза унга қўйиладиган талабга мувофиқ бўлиши керак. У кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланиши лозим. Вакил имзолаган аризага ишончнома илова қилинади. Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 104-моддасига мувофиқ аризага қуйидагилар илова қилинади:


1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;

2) кредитор ва қарздорнинг номи, уларнинг манзили;

3) қонунга ҳавола қилинган кредиторнинг талаби;

4) талабни асослантирган ҳолат ва уни тасдиқлайдиган далиллар;

5) ундириладиган сумма ҳисоб-китоби;

6) илова қилинаётган ҳужжатлар саноғи.


Суд буйруғи беришни талаб қилиб ариза беришда кредитор ундан кўчирмани қарздорга топширишга мажбур. Амалиётда аризадан кўчирмани қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи далил талаб қилмасдан қабул қилиш ҳоллари учрайди.

Суд буйруғини бериш ҳақидаги ариза беришда низолашаётган ва ҳисобланган даъво суммаси ставкасининг 50% миқдорида давлат божи тўланади. Судга талабни харбири хам суд буйруғи иш юритишининг химоя предмети бўлмаслиги мумкин. Масалан, у судга тааллуқли бўлмаслиги ёки ҳуқуқий характерда бўлмас-лиги мумкин. Аммо шу билан бирга судга тааллуқли бўлган ҳамма талаб ҳам суд буйруғини бериш тар-тибидаги иш юритиш тартибидаги суд ҳимояси предмети бўлмаслиги мумкин. ХПКнинг 103-моддасида суд буйруғи берилиши мумкин бўлган бундай талабларнинг тўла саноғи берилган.

Шунинг учун ХПКнинг 107-моддасига "билдирилган талаб ушбу кодекснинг 103-моддасида назарда тутилган бўлса" деб белгиланиши суд буйруғини беришни рад қилиш учун биринчи асос ҳисобланади. Мазкур нормани шарҳлашда суд буйруғининг моҳиятини белгилайдиган ХПКнинг 103-моддаси умумий қоидасидан келиб чиқиши лозим.

Суд буйруғи ва уни амалга оширилиши энг аввало кредиторлар манфаатини ҳимоя қилишни, кредитор фонди ва қарздорларнинг мажбуриятларини таъминлайди.

Суд буйруғини бериш ҳақидаги ариза ХПКнинг 104-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда ёзма шаклда берилиши лозим.

Мазкур модда талабларига риоя қилмаслик суд буйруғини бериш ҳақидаги аризани рад қилиш учун асос бўлади.

Аризадаги талабларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар сони (тафсилоти) қонунчиликда белгиланмаган. Бундай ҳужжатлар жумласига ўзаро солиштирма далолатномалари, қарздорнинг қарзини ёзма равишда тан олиши ва ҳ.к. киради.

Суд буйруғи бўйича суд иш юритишда қарздорга суд буйруғини беришни сўраб берган аризадан кўчирмани топшириш ҳисобланади, чунки суд буйруғини беришнинг ўн кунлик муддатини ҳисоблаш бу ҳақда аризани карздорга топширган кундан бошланади.

Башарти, шу кўрсатилган муддат ичида қарздор кредиторнинг талабига қарши эътирозини тасдиқлайдиган хужжатларни илова килмаса ва  розилигини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим қилмаса, унда бу суд буйруғини бериш учун асос бўлади.

Башарти, суд буйруғини бериш ҳақидаги ариза давлат божи тўланмасдан берилганда, суд ХПКнинг 107-моддаси 5-бандига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этади. Бундай ҳолда солиқ органлари давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги туфайли уларнинг аризалари аввалдан давлат божи тўланмасдан берилади.

Бошқа ташкилотларнинг аризалари, агар улар давлат божини аввалдан тўлашдан озод қилинган бўлмасалар уларнинг аризаси албатта бож тўлаш асосида қабул қилинади.

Суд буйруғи бериш аризасини рад этилганида ажрим чиқарилади ва унинг устидан апелляция шикояти бериш мумкин.

Аризани иш юритишга суд томонидан қабул қилиш ҳақида ажрим чиқариш қонунчилик билан белгиланмаган, чунки суд буйруғи тарафларни чақирмасдан берилади ва бу кредитор манфаатини химоя қилишнинг соддалаштирилган процедураси иш тартиби ҳисобланади.

Аммо ХПКнинг талабларига хилоф ҳолда кўпчилик ҳолларда судлар солиқ органларининг аризаларини умумий тартибда қабул қиладилар ва бу ҳаракатларини ҳар хил сабаблар билан асослаб суд мажлисида кўрилади.

Муборак туман солиқ инспекцияси Муборак газни қайта ишлаш заводининг 863486,6 минг сўмлик қарзи бўйича ижрони мулкига қаратиш ҳақида суд буйруғи беришни сўраб Қашқадарё вилоят хўжалик судига мурожаат қилган. Аммо солиқ инспекциясининг мазкур аризаси судья томонидан умумий тартибда қабул қилинган ва 1998 йил 6 октябрда кўриш учун тайинланиб, шу куни талаб қилинган суммага суд буйруғи берилган.

Шу туман солиқ инспекцияси Муборак газни қайта ишлаш заводининг 3758771,6 минг сўмлик қарзи юзасидан ижрони мулкига қаратиш ҳақида суд буйруғи беришни сўраб судга ариза берган.

Мазкур ариза ҳам судья томонидан умумий тартибда қабул қилиниб, даъвони 1206538,6 минг сўмга қаноатлантирган. Аризани умумий тартибда кўришга қабул қилиш сабабини суд даъво суммасининг катталиги, деб кўрсатилган.

Бешариқ туман Солиқ инспекциясининг "Агрореестрой" ЖКдан 2621010 сўм ундириш ҳақидаги аризасини ҳам ХПК нинг талабини худди шундай бузиб Фарғона вилоят хўжалик суди қабул қилган.

Бу мисоллар юқоридаги судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ХПК нормаларини бузилганлигидан гувоҳлик беради. Юқорида таъкидланганидек, ХПКнинг 109-моддаси қоидасига мувофиқ судьялар тарафларни чақирмасдан ва уларнинг важларини эшитмасдан суд муҳокамасисиз суд буйруқларини беради.

Суд буйруқларини бериш иш юритуви - ҳужжатли, яъни ҳужжатларга асосланган иш юритиш ҳисобланар экан, талаб қилинган суммага қарздор рози бўлмас экан, у ҳам ёзма шаклда ифодаланиши лозим. Агар бундай ариза почта орқали юборилса, у раҳбар томонидан мансаби кўрсатилиб имзоланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 109-моддаси 2-бандига асосан башарти талабномада ҳуқуқ ҳақида низо бўлгани тақдирда судья суд буйруғи беришни рад этади. Суд буйруғи беришни рад этиш устидан иккинчи инстанцияга шикоят берилиши мумкин, яъни суд буйруғини беришни рад этиш ҳақидаги суд ажрими юзасидан қонун билан белгиланган тартибда апелляция шикояти бериш мумкин. Суд буйруғи беришни рад қилиш ариза берувчига ана шу даъво билан умумий даъво бўйича иш юритиш тартибида мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.

Суд буйруғи бериш ҳақидаги талабнинг рад этилиши худди шу талабни даъво билдириш асосидаги тартибда бериш учун тўсқинлик қилмайди.

Суд буйруғида унинг берилган вақти ва жойи кўрсатилиши, ундирувчи ва жавобгарларнинг номи, манзили, ундирилиши лозим бўлган сумма ёки баҳоси белгиланган нарсани (предметлар) кўрсатилиши лозим. Бундан ташқари агар ундирилиши лозим бўлса неустойка ҳам ундирувчи томонидан тўланган ва қарздордан ундирувчига қайтариши лозим бўлган давлат божи суммаси ҳам  кўрсатилиши лозим.

Суд қароридан фарқли ўлароқ суд буйруғида суд ҳаражатлари (божи)нинг тақсимланиши кўрсатилмайди, чунки ҳамиша давлат божи агар уни тўлашдан озод қилинмаган бўлса қарздордан ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 111-моддасига кўра суд буйруғи берилгандан сўнг ўн кун ичида қарздор суд буйруғини бекор қилишни сўраб худди шу судга мурожаат қилиши мумкин, башарти у кредиторнинг талабига қарши ўз вақтида узурли сабабларга кўра эътироз билдирмаган бўлса. Бундай ҳолда суд буйруқни бекор қилади ва кредиторнинг талаби умумий асосларда кўриб чиқилиши мумкин.

Суднинг мазкур ажрими устидан умумий тартибда шикоят берилиши мумкин.



Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск