ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Суд харажатлари ҳақидаги қонунчиликни қўллаш бўйича судлов ҳайъатининг тавсиялари (Ушбу тавсиялар ОХС Раёсатининг 1998 йил 28 майдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ушбу тавсиялар

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1998 йил 28 майдаги қарори

билан тасдиқланган.




"СУД ҲАРАЖАТЛАРИ ҲАҚИДА"ГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ

ТАВСИЯЛАРИ



Суд ҳаражатлари - давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан: хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақиртириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак бўлган сумма, шунингдек суд актларини юбориш билан боғлиқ почта ҳаражатларидан иборат.

Суд ҳаражатлари деганда-хўжалик судида ишни кўриш муносабати билан, ишда иштирок этувчи шахсларга (томонларга) юкланадиган пул чиқимлари тушунилади.

Суд ҳаражатларини тўлатишдан мақсад тарафлардан улар ўртасида  вужудга келган низоларни судгача олиб бормасдан ўзаро ҳал қилиш чора-тадбирларини кўришдан иборат бўлган мажбуриятларини бажаришга қаратилган.

Суд ҳаражатларини тўлатишлик асоссиз даъволар тақдим этишга ва бахссиз низоларни хўжалик судига олиб чиқмасликка қаратилган.

Ушбу вазифани бажаришда суд ҳаражатларини томонлар ўртасида тақсимлаш ҳақидаги ХПКнинг 95-моддасида ўрнатилган қоидалар хизмат қилади. Ушбу қоидалар қонунчилик ва шартнома мажбуриятларини бузган томонларга маълум миқдорда иқтисодий таъсир кўрсатади.

Суд ҳаражатларини тўлаш аввало ишдаги томонлар - даъвогар ва жавобгар зиммасига юкланади.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 41-моддасига мувофиқ даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланувчи ва барча мажбуриятларини бажарувчи, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларга ҳам суд ҳаражатларини тўлашлик, жумладан, ишга киришиш учун бериладиган ариза, апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларини тўлаш мажбурияти юкланади.

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларга ҳам айрим ҳаракатларни амалга оширганликлари учун суд ҳаражатлари юкланиши лозим, чунки улар ХПК нинг 42-моддасига биноан тарафнинг ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва процессуал мажбуриятларини бажарадилар. (ушбу моддада қайд этилган ҳуқуқлардан ташқари).

Масалан, низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс хўжалик судининг қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти беришда давлат божи тўлашга мажбурдир.

Низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар ишга киришишларида ёки уларни хўжалик суди томонидан жалб этилишда низо предмети бўйича давлат божи тўламайдилар.

Хўжалик судлари томонидан кўрилаётган ишлар бўйича давлат божини ундириш тартиби ва унинг миқдори 1992 йил 9 декабр, 1994 йил 6 май, 1996 йил 30 август, 1996 йил 27 декабр, 1997 йил 25 апрел, 1997 йил 30 август 1998 йил 1 майда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган "Давлат божи тўғрисида" ги Қонун билан белгиланган.

Давлат божини тўлаш

Давлат божи мажбурий ҳаражат бўлиб, бу тўлов олдиндан оширилмасдан туриб хўжалик судлов иш юргизишлиги, шахс қонун билан давлат божи тўлашдан озод қилинган ҳолатлардан ташқари, умуман қўзғатилиши мумкин эмас.

Даъво аризага, апелляция ва кассация шикоятига белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим. (ХПК 114, 159, 177-моддалари)

Тегишли ҳолатларда бундай ҳужжатларни мавжуд бўлмаслиги даъво ариза ва шикоятларни қайтарилишига олиб келади. (ХПК 118-модда 5-банди, 151-модда 3-банди, 180-модда 4-банди)

Давлат божи "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартиб ва миқдорда ундирилади.

Бож тегишли ариза ёки шикоятни беришдан олдин тўланади.

Белгиланган тартибда аризачини давлат божи тўлашдан озод қилиш, шу билан бирга давлат божини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш ёки кечиктириш ҳолатлари бундан мустасно.

Бож пул ўтказиш йўли билан тўланганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномаси, банкнинг бож тўлови учун пулни қабул қилганлик ҳақидаги паттаси (квитанцияси) давлат божи тўланадиган тегишли' ҳужжатларга илова қилинади.

Тўлов ҳужжатларида кредит ташкилотининг тўлов-чининг ҳисобидан Республика бюджети ва хўжалик судларини ривожлантириш фондига давлат божи учун суммалар ўтказилганлиги ҳақидаги белгиси қўйилган бўлиши керак.

Тўлов ҳужжатлари ҳужжат илова қилинган божнинг аниқ бир иш бўйича тўланганлигини тасдиқловчи маълумотларни ҳам ўз ичига олган бўлиши лозим.

Шу хўжалик судида кўрилиши лозим бўлган бир нечта ишлар бўйича бож битта тўлов ҳужжати билан ўтказилган бўлса, унда бу ҳужжат ишлардан бирига қўшиб қўйилади. Бошқа ишларда иш бўйича тўланган бож суммаси ва тўлов қоғози қўшиб қўйилган иш тўғрисида белги қўйилади.

Хўжалик суди томонидан даъво ариза қайтарилса тўланган давлат божи бюджет ва хўжалик судларини ривожлантириш фондидан қайтарилиши керак.

Шу билан бирга ХПКнинг 118-моддасига биноан даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчи-ликлар бартараф этилганидан кейин иккинчи марта хўжалик судига умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди, ушбу ҳолатда даъвогар давлат божи тўлангани ҳақидаги бирламчи ҳужжатдан фойдаланиши мумкин.

Бирламчи ҳужжат ХПКнинг 162-моддаси 1, 2, 3-бандлари ва 180-моддаси 1, 2, 3, 4, 6-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган апелляция ва кассация шикоятлари билан қайта мурожаат қилинганлигида ва шу билан бирга даъво ХПКнинг 88-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича қайта мурожаат қилинганлигида шу ҳужжатларга илова қилиниши мумкин.

Узбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида" ги қонунининг 2-моддасида хўжалик судларида кўриладиган ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган субъектлар кўрсатилган.

Давлат божи ХПКнинг 104 ва 112-моддаларига биноан бериладиган бирламчи даъво аризалари ва ХПКнинг 120-моддасига кўра белгиланган тартибда бериладиган қарши даъво аризаси бўйича тўланади, чунки қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этишнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.

Давлат божи ХПК нинг 41-моддасига биноан низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар аризалари бўйича ҳам  тўланиши лозим. Давлат божи ХПК нинг 156 ва 173-моддаларига биноан хўжалик судининг қарори юзасидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятлари бўйича тўланади.

Хўжалик процессуал кодексида давлат божи тўланиши лозим бўлган ажримларнинг турлари, апелляция ва кассация шикоятлари кўрсатиб утилган.

Бу аниқ бир иш бўйича иш юритишни тугатадиган ажрим: ХПКнинг 86, 88-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича иш юритишни тугатиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажримлар.

Давлат божи хўжалик суди томонидан ХПК нинг 13-бобига биноан жарима солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятлари бўйича ҳам  тўланади.

Қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалар ва хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризага (ХПК 24-боб), шу билан бирга хўжалик судининг ишни кўриш жараёнида чиқарган бошқа ажримларига нисбатан бериладиган апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил, 5 мартдаги 120-сонли "Давлат божи став-каларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарорида ХПКда кўрсатилган ариза ва шикоятлар бўйича бож тўлашдан ташқари, томонларнинг илтимосномаларига биноан хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахслар илтимосига кўра, бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун давлат божи тўлашлик назарда тутилган.

ХПКнинг 40-моддасига кўра, даъвогар хўжалик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга ҳақли.

Бундай ҳолда давлат божи масаласи қуйидаги тартибда ҳал этилади:

- даъво талаблари кўпайтирилганида давлат божи-нинг етишмаётган суммаси ҳал қилув қарори қабул қилинаётганида даъвонинг кўпайган суммасига мувофиқ ундирилади,

- даъво қиймати камайтирилганида тўланган бож қайтарилмайди.

ХПКнинг 40-моддасига кўра даъвогар ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъводан воз кечишга ҳақли, бундай ҳолда ҳам бож қайтарилмайди.

Даъво талаблари миқдорини кўпайтириш, камайти-риш, даъводан воз кечишда томонлар ўртасида давлат божи ҳаражатларини тақсимлаш ХПКнинг 95-мод-дасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат божи миқдорини белгилаш ва уни тўлашдан озод қилиш 1992 йил 9 декабрдаги ( кейинги ўзгарти-ришлар билан) "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга биноан ҳал этилади.

Ҳозирги даврда хўжалик судлари томонидан кўрила-диган ишлар бўйича давлат божи миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 мартдаги 120-сонли "Давлат божи ставкаларига ўз-гартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарорига биноан белгиланган.

Ушбу қарорга кўра давлат божи қуйидаги миқдорда олинади :

Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси:

1 млн. сўмгача бўлганда-даъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;

1 млн. сўмдан ортиқ, 10 млн. сўмгача бўлганда-даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;

10 млн. сўмдан ортиқ бўлганда-даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан-даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

б) мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларнинг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, якка корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан-энг кам иш ҳақининг  10 баравари миқдорида;

в) банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан-энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан-энг кам иш ҳакининг 10 баравари миқдорида;

д) хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан-биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилган-да тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;

е) хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини бер-ганлик учун ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

Низо предмети юзасидан мустақил талаблар қуядиган учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалар бўйича:

- номулкий тусдаги даъво аризалар беришда, шу тусдаги даъво аризалари учун ўрнатилган ставкаларда;

- мулкий тусдаги низолар бўйича учинчи шахс томонидан бахслашилаётган суммадан келиб чиқиб олинади.

Давлат божи - қатьий суммаларда ёхуд тегишли суммага нисбатан фоизларда ҳисобланади.

Бир нечта мустақил талаблардан иборат бўлган даъволар бўйича ҳар бирига давлат божи тўланади.

Масалан, Шартнома тузишга мажбурлаш ёхуд шартнома шартлари бўйича келиб чи??ан ихтилофлар (келишмовчиликлар)ни ҳал этиш ҳақидаги даъво аризасига шартнома тузишдан бош тортганлик ёки уни тузишни кечиктирганлик учун жарима ундириш тўғрисидаги талаб қўшилган бўлса, унда давлат божи шартнома тузишдан келиб чи??ан низолар учун ва мулкий тусдаги даъво аризалар учун белгиланган ставкаларда тўланади.

Шартномани бекор қилиш ва пул суммасини ундириш ҳақидаги даъво аризалар, масалан, ижара ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризалар бўйича ҳам шу миқдорда давлат божи тўланади.

Бинони ижараси шартномасини бекор қилиш ва уни бўшатиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича шартномани бекор қилиш талаби бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида ва шунга қўшимча равишда бинони бўшатиш ҳақидаги номулкий характерга эга бўлган талаб бўйича энг кам ойлик иш ҳақини 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил, 24 апрелдаги 117-сонли қарори билан (8-банди), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 1993 йил 4 мартдаги 124-сонли қарорига кўра тасдиқланган хўжалик судларини ривожлантириш фондига ўтказилиши лозим бўлган ажратманинг миқдори ўзгартирилди.

Хўжалик судларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Республика хўжалик судларида кўрилаётган ишлар бўйича давлат бюджетига тўланаётган давлат божи, жарималардан тушган суммалардан хўжалик судларини ривожлантириш фонди учун ажратма 15% қилиб белгиланди.

Ушбу қарорга у имзоланган кун 1998 йил 24 апрелдан бошлаб амал қилиш лозим. (Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1998 йил 29 апрелдаги 01/206 - сонли Раҳбарий кўргазмаси)

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги  қатнашчилари бўлган давлатлар хўжалик юритувчи субъектларининг суд - ҳакамлик идораларига мурожаат қилишларида давлат божи масаласи 1993 йил 24 декабрда Ашҳобот шаҳрида имзоланган "Турли давлатлар хўжалик субъектлари ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиқишда давлат божи миқдори ва уни ундириш тартиби тўғрисида"ги Битим билан тартибга солинади.

Битимни 2-моддасига биноан турли давлатлар ҳудудидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг низоларни ҳал этишда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида бошқа давлат судига мурожаат қилишда давлат божи даъво суммасининг 10% миқдорида даъвода кўрсатилган валютада белгиланган.

Қайд этилган битимни 3-моддасида Ҳамдўстлик қатнашчилари бўлган давлатлар суд - ҳакамлик идораларига давлат божи тўлашда, ягона пул эквиваленти сифатида рубль белгиланган.

Миллий пул бирликларининг рублга нисбатан курси Мустақил Ҳамдўстлик давлатлари қатнашчиларининг миллий банклари томонидан белгиланади.

Давлат божини суд - ҳакамлик органларига тўлаш суд жойлашган давлатнинг миллий валютасида ёхуд Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатлар миллий банклари томонидан белгиланадиган миллий валюталар курсларига қайта ҳисоблаш орқали Россия Федерацияси рублида амалга оширилади.

Давлат божи тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш қонунчилик билан белгиланади, уни тўловини кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришни эса суд хал қилади.

Шунинг учун даъво ариза, ариза ва шикоятларни қабул қилишда давлат божини белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинганлигига эътибор бериш лозим. (ХПКнинг 114, 159, 177-моддалари)

Белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган холларда бу хақда илтимоснома тақдим этилмаган ёки бундай илтимоснома рад этилган бўлса даъво ариза ва шикоят қайтарилади. (ХПКнинг 118, 162; 180-моддалари)

Шундай қилиб, агар қонунда давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги ёки унинг миқдорини камайтириш назарда тутилган бўлса, унда даъво ариза ёки шикоят бериш билан биргаликда тегишли илтимоснома ҳам берилиши мумкин. Илтимосномада томоннинг божни тўлашни кечиктириш, бўлиб - бўлиб тўлашга рухсат бериш ҳақидаги илтимосига тегишли ҳужжатлар илова қилиниб, асослар келтирилган бўлиши керак.

Илтимоснома даъво ариза ёки шикоятда кўрсатилиши ёхуд даъво аризага (шикоятга) илова қилинадиган алоҳида ариза тариқасида берилиши мумкин.

Хўжалик суди даъво аризасиз (шикоятсиз) берилган илтимосномани кўрмайди. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар унинг даъво ариза (шикоят) беришда мулкий аҳволи белгиланган миқдорда бож тўлаш имконияти йўқлигидан гувоҳлик бериши лозим.

Давлат божини тўлашни кечиктириш давлат божи тўланмайдиган аниқ бир муддатни ўрнатишга олиб келади. Бўлиб - бўлиб тўлашга рухсат беришда эса тегишли сумма вақти-вақти билан тўлаб борилади.

Агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси даъво аризада кўрсатилиши керак (ХПКнинг 112-моддаси).

Даъвонинг баҳоси ХПКнинг 92-моддасида белгиланган қоидалар бўйича аниқланади. У ундириладиган ёки низолашилаётган ёхуд низоли мулкнинг қийматига қараб белгиланади. Даъвонинг баҳоси давлат божини ҳисоблаш учун аниқланади.

Бир нечта даъво талабларини бирлаштириш ХПКнинг 115-моддасида кўрсатилган. Бунда даъво баҳоси талаб этилаётган суммадан аниқланади.

Даъво бир нечта даъвогар томонидан битта ёки бир нечта жавобгарларга нисбатан берилган бўлса, унда даъво баҳоси  талаблар суммасидан келиб чиқилади ва давлат божи даъвогарлардан бири ёхуд даъвогарлар томонидан даъво талабларига мутаносиб равишда тўланади. (ХПКнинг 37-моддаси)

Хўжалик суди даъвогар томонидан даъвонинг баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда даъво баҳосини белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин, масалан, низоли мулкни қиймати аниқ камайтирилиб ёки ошириб кўрсатилганда. (ХПКнинг 92-моддаси)

Давлат божини қайтариш

Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича бюджетга тўланган давлат божи қоидага кўра қайтарилмайди.

Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган ҳоллардагина қайтарилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунига биноан, қуйидаги ҳолатларда бюджетга тўланган давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин :

а) бож Ўзбекистон Республикаси Қонунларида талаб этилганидан ортиқча миқдорда тўланганда,

б) хўжалик   судлари   томонидан   аризалар (шикоятлар) қайтарилганда ёки уларни қабул қилиш рад этилганда,

в) агар иш хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмасдан, иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрилмасдан қолдирилса ёхуд даъвогар низони судгача ҳал қилиш(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса,

г) хўжалик судининг суд акти белгиланган тартибда бекор қилинган бўлса ва бекор қилингунга қадар эса бож жавобгардан бюджетга ундириб олинган бўлса,

Ўзбекистан Республикаси Қонунларида давлат божини бюджетдан қайтаришнинг бошқа ҳолатлари белгиланиши мумкин.

Давлат божини бюджетдан қайтариш тартиби "Давлат божи тўғрисида "ги Қонуннинг б моддасида белгиланган.

Давлат божини қайтариш тўловчининг аризасига биноан амалга оширилади. Аризага хўжалик судининг давлат божини тўла ёки қисман қайтариши учун асос бўлган ҳолатларни акс эттирган ҳужжатлар билан бирга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли илова қилинади.

Бюджетга ортиқча миқдорда тўланган давлат божини қайтариш давлат солиқ инспекциялари томонидан банклар орқали амалга оширилади.

Хўжалик суди томонидан даъво ариза қайтарилса, унда давлат божи бюджет ва хўжалик судларини ривожлантириш фондидан қайтарилиши керак.

Шу билан бирга ХПК нинг 118-моддасига биноан даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин иккинчи марта хўжалик судига умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат этишга тўскинлик қилмайди, ушбу ҳолатда даъвогар давлат божи тўлангани ҳақидаги бирламчи ҳужжатдан фойдаланиши мумкин.

Бирламчи ҳужжат ХПКнинг 162-моддаси 1, 2, 3-бандлари ва 180-моддаси 1, 2, 3, 4, 6-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган апелляция ва кассация шикоятлари такроран жунатилишида, шу билан бирга даъво ХПКнинг 88-моддаси 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича қайта мурожаат қилинишида илова қилиниши мумкин.

Давлат божини тўла ёки қисман қайтаришга асос бўлган ҳолатлар хўжалик судининг ҳал қилув қарори, қарори ва ажримида кўрсатилиши шарт.

Давлат божини қайтариш хўжалик судларининг справкалари асосида амалга оширилади.

Справкалар суд актларида қайд этилган ҳолатлар ёки аризалар, апелляция, кассация шикоятлари хўжалик судига келиб тушмаган ҳолатлар ёхуд улар қайтарилган ҳолатларга асосланган ҳолда берилади. (ХПК 93-модда)

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли суммаларни тўлаш.

Суд ҳаражатлари таркибига: жумладан ишларни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар, хўжалик суди тайинлаган экспертизани утказганлик учун ва гувоҳни чақириш учун тўланиши лозим бўлган суммалар киради. (ХПК 90-модда)

Хўжалик судлов ишларини юритишда эксперт ва гувохларнинг иштироки ХПКнинг 46, 47-моддаларида, экспертиза тайинлаш, ўтказиш тартиби ва экспертни хулоса бериши ХПКнинг 67, 68, 69-моддаларида, далиллар тури ҳисобланган гувоҳнинг кўрсатувлари ҳақида ХПК нинг 70-моддасида суз юритилган.

Эксперт ва гувохнинг суд чақирувига биноан келиш мажбурияти ХПКнинг 47 ва 48-моддаларида белгиланган.

Таржимонларга хўжалик судига келиш билан боғлик бўлган йўлкира, уй-жой ижараси ҳаражатлари, кундалик ҳаражатлар тўлови, гарчанд улар ХПКнинг 90-моддасида суд ҳаражатлари таркибида кўрсатилмаган бўлсада, бу ҳаражатларни тўлаш ХПКнинг 47-моддасида назарда тутилган таржимонни хўжалик суди иш юргизишлигида қатнашиш учун хўжалик суди чақирувига кўра судга келиш мажбуриятидан келиб чиқади. Таржимонни суд жараёнидаги иштироки ХПКнинг 10-моддасида кўрсатилган бўлиб, суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган процесс иштирокчиларига таржимон орқали сўзлашиш имконияти яратиб берилади.

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга йўлкира ҳаражатларини қоплаш  хўжалик суди жойлашган жойга етиб келиш ва яшаш жойларига етиб олиш учун темир йўл, сув, автомобиль ва ҳаво транспортига сарфланган йўлкира ҳаражатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади, аммо бу ҳаражатлар маълум тоифадаги транспорт учун белгиланган йўл қийматидан ошмаслиги лозим.

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга йўлкира тўловидан ташқари йўловчиларни транспортда суғурталаш бўйича тўловлар, йўл ҳужжатларини олдиндан сотиб олиш қиймати, шу билан бирга ётиш анжомлари учун қилинган ҳаражатлар ҳам қопланади. Кўрсатилган суммалар тегишли ҳужжатлар тақдим этилганида қопланади.

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга автомобиль транспортида (таксидан ташқари) темир йўл станциясига, пристанга, аэродромга, агарда улар ахоли яшаш жойидан четда бўлса, етиб олиш учун сарфлаган йўлкира ҳаражатлари тўланади. Экспертлар, гувохлар ва таржимонлар йўл ҳужжатларини тақдим этмасалар, унда уларнинг яшаш жойидан хўжалик судигача бўлган масофа бўйича бўлган йўлкиранинг энг кам қиймати тўланади.

Экспертлар, гувоҳлар ва таржимонларга уй - жой ижара ҳақи хизмат сафари учун белгиланган ҳаражатларни қоплаш нормасидан келиб чиқиб тўланади.

Гувоҳларга уларнинг судга келиш учун йўқотилган вақт билан боғлиқ ҳаражатлари ҳам қопланади.

Эксперт томонидан қилинган иш учун ҳақ тўлаш хўжалик суди томонидан экспертнинг малакаси, экспертизани мураккаблигига қараб аниқланади, лекин ушбу ҳақ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ўрнатилган миқдордан ошмаслиги лозим.

Хўжалик суди таржимонларга ҳам ҳақ белгилайди, лекин бу ҳақ ҳам Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган миқдордан ошмаслиги лозим. Экспертлар ва таржимонлар амалга оширган иш, уларнинг хизмат мажбуриятлари доирасига кирса, унда уларга ҳақ  тўланмайди.

ХПКнинг 94-моддасига биноан ишда иштирок этиб, тегишли илтимос билан мурожаат қилган шахс гувоҳлар ва экспертларга тўланиши лозим бўлган суммани хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига олдиндан ўтказади. Агар иккала томон илтимос билан мурожаат қилган бўлса, талаб қилинадиган суммани улар тенг бўлиб ўтказадилар ва улар кўрсатилган суммани хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни хўжалик судига тақдим этишлари лозим.

Экспертнинг хулосаси етарлича аниқ ёки тўлиқ бўлмаса, хўжалик суди қўшимча экспертиза тайинлаб, уни ўтказишни ўша ёки бошқа экспертга топшириши мумкин. (ХПКнинг 69-моддаси)

Агар қўшимча экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган сумма экспертга суд томонидан депозит ҳисоб рақамидан тўланади. Бу сумма ишда иштирок этувчи шахслардан ХПК 95-моддасига мувофиқ ундирилиб, хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.

Таржимонларга тўланиши лозим бўлган сумма ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ўтказилмайди.

Эксперт, гувоҳ, таржимонларга тўланиши лозим бўлган сумманинг миқдори хўжалик судининг тегишли суд актида белгиланади.

Агар хўжалик суди томонидан белгиланган эксперт ва гувохларга тўланадиган сумма ишда иштирок этувчи ва илтимоснома берган шахс ўтказган суммадан ортиб кетса, унда тўланмаган сумма шу шахсдан хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилади.

Ўтказилган сумма хўжалик суди томонидан белги-ланган суммадан ортиб кетса, ортиқча тўланган сумма хўжалик судининг депозит ҳисоб рақамидан  ортиқча тўлаган, ишда иштирок этувчи шахсга қайтарилади.

Тўловлар экспертлар, гувоҳлар ва таржимонлар ўз вазифаларини бажарганларидан кейин иш кўраётган хўжалик судининг депозит ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.

Ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд ҳаражатларининг тақсимланиши

Суд ҳаражатларини тақсимлаш ҳаражатларни низода ноҳақ  тарафдан ҳақ  тарафга қоплаш  принципига асосланади.

Даъво қисман қаноатлантирилганда суд ҳаражатлари ҳар иккала тарафга мутаносиб равишда юклатилади.

Шундай қилиб, шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишдан келиб чи??ан низолар бўйича давлат божини тўлашлик таклифни асоссиз рад этган тарафга юклатилади. Агар хўжалик суди томонидан шартномани тузиш ёки ўзгартиришдан келиб чи??ан низоларни кўриб чиқишда ҳар бир тарафнинг таклифи қисман рад этилса, бундай ҳолда давлат божи ҳар иккала тарафга юкланади.

Юқорида қайд этилган суд ҳаражатларини низода ноҳақ  тарафдан ҳақ  тарафга қоплаш принципидан келиб чиқиб, шартномаларни бажармаслик ва бошқа асосларда келиб чи??ан низолар бўйича давлат божи тарафларга ундирилган даъво талабларига мутаносиб равишда юклатилади.

Даъво тўла қаноатлантирилганида даъвогарнинг давлат божи ҳаражатлари жавобгар ҳисобидан қопланади, даъво рад этилганида бож ҳаражатлари тўлалилигича даъвогар зиммасига юкланади.

Қайд этилган ҳаражатларни қоплаш қоидалари ҳам  мулкий тусдаги низоларга, ҳам  номулкий тусдаги низоларга тааллуқлидир.

Иш хўжалик судида ишда иштирок этувчи шахс томонидан шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш оқибатида келиб чиқиши мумкин. Бу тартиб шу тоифадаги низолар учун Ўзбекистон Республикаси қонунида ёки шартномада белгилаб қўйилиши мумкин.

Ишнинг хўжалик судида ишда иштирок этувчи шахс томонидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиши оқибатида келиб чиқиши ишнинг натижасидан қатьий назар, суд ҳаражатларини шу шахсга юкланишига олиб келиши мумкин.

Масалан, агар қонун ёки шартномага кўра қарздор унга берилган талабномага жавоб бериши шарт бўлиб, бундай жавобни бермаса, аммо унга қилинган даъво бўйича хўжалик судига даъвогарга маълум бўлмаган ва маълум бўлаолмайдиган, даъво талабларини инкор этувчи, ҳужжатларни тақдим этса ва даъво рад этилганида даъво жавобгарнинг айби билан хўжалик судида қўзғатилганлиги учун бож ҳаражатлари жавобгар зиммасига юклатилиши мумкин.

Суд ҳаражатларини ишнинг натижасидан қатьий назар, ишни хўжалик судигача олиб келган айбдор шасхларга юкланиши, қонун ёки шартномада ўрнатилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузган шахсларга қарши қаратилган.

Прокурорнинг аризасига биноан қўзғатилган иш бўйича қарор қабул қилинганда ва даъвогар давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолларда қарор қабул қилинганда бож умумий асосларда жавобгардан Республика бюджетига ундирилади.

Агар даъво тўла ёки қисман қаноатлантирилса, бож жавобгардан тўла ёки тегишли қисмига нисбатан ундирилади, агар даъво қаноатлантирилмаса, бож ундирилмайди.

Даъво тўла ёки қисман қаноатлантирилганда, жавобгар ўрнатилган  тартиб бўйича бож тўлашдан озод этилган бўлса, ундан бож олинмайди.

Қарор фойдасига чиқарилган томонга хўжалик суди умумий асослар бўйича бошқа томон ҳисобидан, гарчанд бу томон давлат божи тўлашдан озод қилинган бўлса ҳам, бож ҳаражатларини қоплайди.

Хўжалик суди қарор қабул қилишда Фуқаролик Кодексини 326-моддасига кўра тўланиши лозим бўлган неустойка миқдорининг кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги я??ол кўриниб турса, неустойкани камайтиришга ҳақли.

Бундай ҳолларда даъвогарнинг бож бўйича ҳаражат-лари умумий асосларда жавобгар ҳисобидан қопланади.

Хўжалик суди томонидан тайинланган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш билан боглиқ ҳаражатлар учун тўланиши керак бўлган суммаларни ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш қоидалари суд ҳаражатларини давлат божи бўйича тақсимлаш қоидаларига ўхшашдир.

Хўжалик процессуал кодекси ишда иштирок этувчи шахсларга суд ҳаражатларини улар томонидан ўзаро эришилган келишув бўйича тақсимлаш ҳуқуқини беради. Бу келишув ХПКнинг 95-моддасида белгиланган ҳаражатларни тарафлар ўртасида тақсимлаш қоидаларидан фарқ қилишни назарда тутиши мумкин. Суд ҳаражатларини тақсимлаш бўйича бундай келишув бўлган тақдирда, хўжалик суди шу келишувга мувофиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилади.

Хўжалик судининг қарорида суд ҳаражатлари тўғрисидаги масала ҳал қилинмаган бўлса, у ХПКнинг 149-моддаси асосида буни қўшимча қарор қабул қилиш орқали тўғрилайди.

Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан апелляция ва кассация шикоятлари беришда қилинган ҳаражатлар, апелляция ва кассация инстанцияси томонидан тақсимланади. Янги қарор қабул қилинса ёки суд қарори ўзгартирилса унда ҳаражатлар шикоятда кўрсатилган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, ХПКнинг 95-моддасида белгиланган қоидалар ҳисобга олиниб, тақсимланади.

Бундан ташқари, апелляция, кассация ва назорат инстанциялари хўжалик судининг биринчи инстанциясида низони кўришда қилинган суд ҳаражатларини қайта тақсимлашга ҳақли. Кассация инстанцияси -апелляция судида, назорат инстанцияси - апелляция ва кассация судида кўрилган ишлар бўйича суд ҳаражатларини қайта тақсимлашга ҳақли.

Суд акти бекор қилиниб, иш янгитдан кўриш учун юборилган ҳолларда ишни кўрувчи хўжалик суди ХПКнинг 95-моддаси қоидалари асосида суд ҳаражатларнни қайта тақсимлайди.



Время: 0.0324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск