ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш бўйича суд амалиётининг тафсилотномаси (Тафсилот ОХС Раёсатининг 1998 йил 26 мартдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТАФСИЛОТ

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1998 йил 26 мартдаги қарори

билан тасдиқланган.




ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИ ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ

ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА

СУД АМАЛИЁТИНИНГ

ТАФСИЛОТНОМАСИ



Ҳар қандай юридик ҳужжат фақат шу ҳужжатни қабул қилган давлат ҳудудидагина ҳуқуқий кучга эга.

Бироқ юридик ҳужжатнинг қонуний кучини бошқа давлат ҳудудида халқаро битимга биноан ўзаро келишув асосида татбиқ этиш мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этилиши мамлакатимиз халқаро ҳуқуқий фаолиятининг муҳим таркибларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси ҳам Олий Мажлис томонидан 1995 йил, 20 декабрда қабул қилинган қарорга биноан 1958 йил, 10 июндаги "Чет эл давлатлари ҳакамлик қарорларини эътироф ва ижро этиш ҳақида"ги Нью-Йорк Конвенциясига қўшилган давлатлар таркибига киради. Ушбу Конвенция қаторида мамалакатимизда чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этишни тартибга солувчи ва бошқа халқаро ҳужжатлар ҳам  амалдадир.

Масалан, 1992 йил, 20 мартда Киев шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарлари томонидан шу давлатлар хўжалик субъектлари ўртасида шартномавий ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чи??ан низоларни кўриб ҳал этиш, ҳамда улар бўйича қарорлар ижросини таъминлаш ҳақидаги Битим имзоланган. Бундан ташқари, Минск шаҳрида 1993 йил 22 январда МДҲга аъзо давлатлар томонидан "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида" Конвенция имзоланган. Ўзбекистон Республикаси бир қатор давлатлар билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича икки тарафлама Шартномалар тузган.

Конвенция, Битим ва Шартномалар қайси ҳолатлар чет эл давлатлари ҳакамлик судида қандай эътироф ва ижро этилиши лозимлигини, шунингдек, чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш ҳолатларини белгилайди.

Конвенция, Битим ва Шартномалар уларни қабул қилган ҳар бир давлат Конвенция иштирокчиларининг ҳакамлик судлари қарорларини эътироф этишларини ва уларнинг ижроси сўралаётган давлат ҳудудида амалда бўлган ҳуқуқий меъёрлар асосида ижро этилишини кўзда тутади.

Чет эл давлатлари корхона ва ташкилотларининг чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилганларида хўжалик судлари юқорида қайд этилган Конвенция, Битим ва Шартномаларда кўзда тутилган умумий қоидаларга ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига амал қилиб иш юритишлари лозим.

Чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиш бўйича суд амалиётини умумлаштириш, хўжалик судлари ва чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиш бўйича биронта умумий услубга эга эмаслигини кўрсатди.

Баъзи хўжалик судлари томонидан қарорларни ҳеч қандай эътироф этмасдан ижро этиш учун суд ижрочиларига берилган (Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари).

Бундай амалиёт чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларининг аввал албатта эътироф этилиши, сўнг ижро этилиши белгиланган Конвенция, Битим ва Шартномалар мазмунига зиддир.

Бинобарин, чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф этиш ва ижросини таъминлашни иккита мустақил босқичга бўлиш мумкин: биринчиси қарорни эътироф этиш; иккинчиси, эътироф этилган қарорни ижро этиш.

Чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини мажбурий ижро этилиши масаласи ундирувчи мурожаатига биноан қарздорнинг манзилида, агарда қарздорнинг Ўзбекистон Республикасида турар жойи бўлмаса ёки манзили номаълум бўлса, унинг мулки жойлашган манзилда Республикамиздаги тегишли судлар томонидан кўриб чиқилади.

Мурожаатномага Конвенция, Битим ва Шартномада кўзда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.

Нью-Йорк Конвенциясига биноан ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиш ҳақидаги мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- лозим даражада тасдиқланган ҳакамлик қарорининг асл нусхаси, ёки тегишлича тасдиқланган унинг нусхаси;

- бирор бир шартнома ёки бошқа ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган уларнинг объекти ҳакамликда кўрилиш учун асос бўлиб, барча ёки баъзи бир низоларни ҳакамликка бериш бўйича тарафлар Битимининг асл нусхаси.

Агар ҳакамлик суди қарори ёки келишув, шу қарорни эътироф этиш ва ижросини таъминлаш сўралаётган давлатнинг расмий тилида ёзилмаган бўлса, у ҳолда ундирувчи шу тилга таржима қилинган ҳужжатлар нусхасини илова қилади. Таржима расмий ёки қасамёд қилган (присяжный) таржимон ёхуд ваколатхона ёки элчихоналар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

"Хўжалик муносабатлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш тартиби ҳақида"ги Киев Битими иштирокчиларига-МДХ давлатларининг ҳакамлик, иқтисодий ва хўжалик судлари қарорларини ижро этиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

- мажбурий ижро этилиши сўралган қарорнинг тегишлигича тасдиқланган нусхаси;

- агар қарор матни мазмунидан кўрилмаса, унинг қонуний кучга кирганлигини кўрсатувчи расмий ҳужжат;

- иш кўрилишини иккинчи тарафга билдирганлиги ҳақида расмий хабарнома;

- ижро варақаси.

Бироқ, хўжалик судлари юқорида кўрсатилган талабларга ҳар доим ҳам риоя қилмай, чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини бевосита ижро этишга қабул қилганлар.

Масалан, Самарқанд вилоят хўжалик судидан "Омскшина" ишлаб чиқариш бирлашмаси фойдасига "Элбек" хусусий фирмасидан 169.187 АҚШ долларини ундириш ҳақидаги 06.06.97 й. 10/147-сонли иш бўйича Россия Федерацияси Омск ҳакамлик суди қарорини ижро этиш сўралган.

"Хўжалик муносабатлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш ҳақида"ги Битимнинг 6-моддаси бузилган ҳолда, Самарқанд вилоят хўжалик суди Омск ҳакамлик судининг қарорини эътироф қилмасдан уни ижро этишга киришган. Судга мурожаат билан бирга илова қилинган ҳужжатлар Битим моддасида кўрсатилган рўйхатга мослигини текшириб ундан сўнг қарорни эътироф этиш масаласини ҳал этиши лозим эди, чунки илова қилинган ҳужжатларда қарздор суд муҳокамаси тўғрисида хабардор қилинганлиги ҳақида маълумот бўлмаган.

Бундай ҳолларда хўжалик суди, бартараф қилиниши керак бўлган камчиликларни кўрсатиб, мурожаатни қайтариши лозим.

Бундай камчиликлар ягона эмас, улар бошқа хўжалик судларида ҳам мавжуддир (Навоий, Бухоро, Фарғона вилоятлари).

Алоҳида хусусиятларга эга бўлган талаблар, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган "Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги икки тарафлама Шартномасига асосланган ҳолда, берилган қарорларни тан олиш ҳақидаги талабномага тақдим этилади.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида 1997 йил, 20 февралда тузилган "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Шартноманинг 53-моддасига асосан, ижро этишни таъминлаш ҳақидаги талабномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1) суд томонидан тасдиқланган рухсатнома;


2) ҳал қилув  қарорини қонуний кучга киритиш ҳақидаги расмий ҳужжат, агарда бу қарор матнида қайд этилмаган бўлса;


3) иш кўрилиши жараёнида иштирок этмаган жавобгарга суд мажлисига чақириқ қоғози ўз вақтида ва тегишли тартибда берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


4) мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар таржимасининг тасдиқланганлиги.

Аввал таъкидланганидек, қарорни эътироф этиш чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этишнинг биринчи босқичидир.

Агар чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф этиш масаласи юқори даражада мукаммал бўлмаса ҳам, лекин эътироф этилган қарорнинг ижросини таъминлашда кўп муаммолар туғдирмоқда.

Биринчидан, ҳал этилмаган масалалардан бири - бу қарзни ҳориж валютасида ундириш ҳақидаги қарорни ижро этиш. Хориж валютаси билан таъминлашнинг алоҳида тартиби мавжуд бўлганлиги сабабли, хориж ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш алоҳида қийинчиликлар туғдирмоқда.

Иккинчидан, қарздор ҳисобида маблағи бўлмаганлиги тақдирда нима қилмоқ лозимлиги.

Агар бунинг устига қарздорнинг мол-мулки миллий пул қийматида сотилиши лозим бўлса, лекин суд қарори билан ундирилган қийматни Конвертация тартиби бўлмаса қарзни талаб қилувчига унинг валютасига ўтказиш масаласини ҳал қилиш имкони чеклангандир.

Масалан, Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан ГПИ "Башгипробиосинтез"нинг АООТ "Ўзбиофарм"дан 974.582.460 рубль ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича 1996 йил, 28 ноябрдаги Т-6525-сонли иш бўйича Бошқиртистон Республикаси ҳакамлик судининг қарори эътироф этилган.

1997 йил 22 августдаги ажрим билан ушбу қарор эътироф этилган ва ижро этиш босқичидадир, бироқ "Ўзбиофарм" ҳиссадорлик жамиятида валюта бўлмаганлиги сабабли Бошқиртистон Республикаси ҳакамлик судининг қарори ҳанузгача ижро этилмаган.

Мавжуд бўлган вазиятда Олий хўжалик суди Республика хукуматига ва Марказий банкка чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини ижро этиш тартиби бўйича тегишли қарорни қабул қилиш ҳақида илтимос билан мурожаат этса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шунга ўхшаш ҳолларда, Ҳукумат томонидан тегишли қарор чиқарилгунига қадар, хўжалик судлари Марказий банкнинг 1997 йил 29 майдаги 29/199-ЮР-сонли шу масалага тегишли изоҳидан фойдаланишлари лозим. Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарздор (жавобгарлар) ўзларида мавжуд бўлган пул миқдори эвазига Ўзбекистон товар ҳом-ашё биржасидан келгусида экспорт қилиш учун маҳсулот сотиб олишлари ва олинган валюта миқдори ҳисобига хориж маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишлари тавсия этилганлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, то шу вақтгача чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиш ҳақида ундирувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига мурожаат қилиши учун ягона тартиби белгиланмаган.

Конвенция, Битим ва Шартномаларнинг мазмунидан келиб чи??ан ҳолда, бизнинг фикримизча, манфаатдор тараф қарздорнинг манзили ёки унинг мулки жойлашган жойдаги тегишли судга мурожаат қилиш лозимдир.

Чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этилишини тегишлича назоратини амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг хўжалик судлари хорижий мамлакатларни эътироф ва ижро этиш масаласида тушган мурожаатлари ҳақида Олий Хўжалик судининг суд қарорларини ижро этиш бўлимига ҳар ойда маълумот юборишлари лозим.

Хўжалик судлари мурожаатларининг қабул қилиниш тартибини, уларни кўриб чиқиш муддатларини, қайтариш тартибини, қарорларни эътироф этиш ва келгусида бажарилишини аниқловчи норматив ҳужжатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ва хўжалик судлари қарорларини ижро этиш ҳақидаги қўлланмаларга амал қилишларини кўзда тутиш керак.

Чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорларини эътироф ва ижро этиши ягона амалиётини ишлаб-чиқиш мақсадида қуйидаги тавсияларни таклиф этамиз:


1. Конвенция, Битим ва Шартномаларда қайд этилган ҳамма ҳужжатларнинг мавжудлигини, ҳамда уларнинг кўрсатилган талабларга мазмун ва шакл жиҳатидан тўғри келишини текшириб чиқиш. Тегишли ҳужжатларнинг йўқлиги ёки уларнинг тегишлича расмийлаш-тирилмаганлиги аниқланган ҳолларда мурожаатни ундирувчига қайтариш лозим.


2. Кўрсатилган талабларга тўғри келадиган мурожаатлар қарздорнинг манзилгоҳи бўйича хўжалик суди томонидан, ва агарда қарздорнинг Ўзбекистон Республикасида турар жойи бўлмаса ёки номаълум бўлса, унинг мулки жойлашган манзилгоҳда кўриб чиқилиши лозим. Хўжалик суди ҳар бир қабул қилинган мурожаатнома бўйича ижрони юргизишни бошлайди ва мурожаатномани кўриш учун суднинг рухсати, карздорни вақти ва жой тўғрисида хабардор қилиш суд мажлисида амалга оширилади. Тегишли даражада хабардор қилинган қарздорнинг келмаслиги мурожаатни кўриб чиқишга тўсқинлик қилаолмайди. Қарздор мурожаатни кўриб чиқиш вақтини кечиктиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин.


3. Кўриб чиқиш натижасига қараб хўжалик суди чет эл давлатлари ҳакамлик суди қарорини мажбуран ижро этиш ҳақида ёки буни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.

Мурожаат қаноатлантирилганда хўжалик суди томонидан ундирилган миқдор ва чет эл давлатлари ҳакамлик суди қарорида ва ижро варақасидаги валюта қиймати кўрсатилган ижро варақаси берилади.

Ажрим ижро варақа билан ундирувчига, нусхаси эса қарздорга юборилади.


4. Қарздорнинг ҳисобида маблағи бўлмаган тақдирда мурожаатни кўраётган хўжалик суди ХПКнинг 217-моддасига биноан қарорни ижро этиш усулини ўзгартириб, ундиришни қарздор мулкига қаратиши мумкин.


5. Қарорни ижро этишни, у қарши қаратилган тараф илтимосига биноан рад этиш мумкин, фақат агар шу тараф ижро этилиши сўралган хўжалик судига, чет эл давлатлари ҳакамлик суди қарорини ижросини бажаришга тўсқинлик қилувчи Конвенция, Битим ва Шартномада кўрсатилган асосларнинг бири мавжудлигини исботловчи далил келтирса:


а) Нью-Йорк Конвенциясига биноан ҳакамлик қарорини эътироф этиш ва ижро қилишни жавобгар илтимосига биноан рад этиш мумкин, башарти, шу тараф эътироф ва ижро қилиниши сўралган жойдаги тегишли ҳокимиятга қуйидаги далилларни  келтирса:

- 2-моддада кўрсатилган Битим тарафлари, уларга нисбатан қўлланилган қонунга кўра қандайдир даражада лаёқатсиз ёки тарафлар шу Битимни бўйсундиришга қонун бўйича қонуний кучга эга бўлмаганлиги тан олинади ва бундай Фармойишнинг йўқлигида қарор чиқарилган давлатнинг қонуни бўйича тан олинган бўлса,  ёки ҳакам тайинланганлиги ёки ҳакамлик муҳокамаси ҳақида жавобгар лозим даражада хабардор қилинмаган ёхуд бошқа бир сабабга биноан ўз далил исботларини келтиролмаган бўлса, ёки

- қарор ҳакам Битими шартларига ёки шартномадаги ҳакам изоҳига мос келмаган ёки кўзда тутилмаган низо бўйича қабул қилинган ёхуд ҳакам Битими ёки Шартномадаги ҳакам  шарҳи чегарасидан чиқадиган масалалар бўйича чиқарилган бўлса, бироқ ҳакам  Битими ёки шарҳи билан кўзда тутилган Фармойишлар улар томонидан кўзда тутилмаганидан ажратилиши мумкин бўлса, у ҳолда ҳакам  Битими ёки Шартномадаги ҳакам шарҳида кўзда тутилган қарор қисми эътироф этилиши ва ижрога қаратилиши мумкин, ёки

- ҳакамлик органи ёки ҳакамлик жараёни тарафлар Битимига мос келмаган ёхуд бундай ҳолат бўлмаса-да, ҳакам  жойлашган давлат қонунига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ёки

- қарор тарафлар учун тугалланмаган ёки у қабул қилинган ёхуд қонуни қўлланилаётган давлат ҳокимияти томонидан бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган бўлса.

Шу билан бирга ҳакамлик қарорини эътироф этиш ва ижросини таъминлаш рад этилиши мумкин, агар эътироф этиш ва ижрони таъминлаш сўралган давлатнинг тегишли ҳокимияти томонидан қуйидагилар аниқланган бўлса:

- ўша давлат қонунларига кўра низо объекти ҳакамлик муҳокамасининг асоси бўлаолмаса:

- қарорни эътироф этиш ва ижросини таъминлаш шу давлатнинг оммавий кўриш тартибига зид бўлса.

б) Киев Битими 9-моддасига биноан агарда жавобгар қуйидаги далилларни келтирмаган бўлса, бу қарорни ижросини таъминлашни рад этиш мумкин:

- илтимос қилинаётган МДХ иштирокчиси бўлган давлат суди томонидан худди шу тарафлар иши ва худди шундай асос ва шу мавзу бўйича қонуний кучга кирган қарор қабул қилинган бўлса;

- МДХ иштирокчиси бўлган ваколатли учинчи давлатнинг ёхуд ҳамжамият аъзоси бўлмаган давлатнинг худди шу тарафлар худди шундай предмет ва асоси бўйича эътироф этилган қарори бўлса;

- иккинчи тараф иш юритилганлиги ҳақида хабардор этилмаган бўлса;

- қарорнинг мажбурий ижро этиш 3 йиллик даъво муддати ўтиб кетган бўлса.

в) Ўзбекистон ва Литва Республикалари ўртасида  тузилган "Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Шартноманинг 57-моддасига биноан суд қарорларини эътироф ва ижро этишни қайси ҳолларда рад этиш мумкин:

- илтимоснома юборган шахс ёки иш бўйича жавобгар иш кўришда ўша ёки унинг вакилига ўз вақтида ва лозим бўлган даражада чақирув қоғози юборилмаганлиги учун иштирок этмаган бўлса;

- тегишли тарафлар ҳудудида худди шу тарафлар ва шу низо бўйича қонуний кучга кирган қарор аввал қабул қилинган бўлса ёки шу низо бўйича келишилган тараф муассасаси томонидан аввал иш қўзғатилган бўлса;

- агар ушбу Шартнома шартига биноан, Шартномада кўрсатилмаган холларда эса келишилган тарафлар қонунчилигига биноан қарорнинг эътироф ва ижро этилиши лозим бўлган ҳудуддаги иш фақат шу муассаса ваколатига тегишли бўлса.


6. Хўжалик судлари шунга эътибор қилишлари керакки, чет эл давлатлари ҳакамлик судлари томонидан қабул қилинган қарорни эътироф этиш учун, 1958 йил, 10 июндаги Нью-Йорк Конвенциясига амал қилишлари лозим:

- МДХ аъзолари давлат ҳакамлик, иқтисодий ва хўжалик судлари қарорларини эътироф этишни сўраб ундирувчи мурожаат қилганида 1993 йил, 22 январ Минск Конвенциясига ва 1992 йил, 20 март Киев Битимига амал қилиши лозим;

- агар Ўзбекистон Республикаси томонидан "Фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида" тузилган икки томонлама Халқаро шартнома бўлган тақдирда, бошқа барча ҳолларда чет эл давлатлари ҳакамлик судлари қарорлари эътироф этилиб, ижроси таъминланиши мумкин (икки тарафлама Шартномаларга Туркия, Литва ва Латвия давлатлари билан биргаликда имзо чекилган).



Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск