ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Олий хўжалик судининг умумлашмалари /

Нефть маҳсулотлари камомади билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти умумлашмаси (Умумлашма ОХС Раёсатининг 1995 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1995 йил 23 ноябрдаги қарори

билан тасдиқланган.




НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ КАМОМАДИ БИЛАН

БОҒЛИҚ НИЗОЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ

УМУМЛАШМАСИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъатининг иккинчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ нефть маҳсулотларининг камомади билан боғлиқ хўжалик низоларини ҳал этиш амалиёти умумлаштириб чиқилди.

Умумлаштириш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

Республика хўжалик судлари 1995 йилнинг 10 ойи ичида нефть маҳсулотлари: 631,9 тн. автобензин ва 335 тн. дизель ёқилғиси етишмаслигидан кўрилган 3,6 млн. сўмлик зарарни қоплаш тўғрисидаги 263 та даъвони кўриб чи??ан. 248 та ишнинг 226 таси бўйича ҳақиқатдан 553,2 тн. автобензин ва 219,2 тн. дизель ёқилғиси етишмаслигидан кўрилган 2 млн. 337 минг сўмлик умумий зарар, юкни жўнатган томон - Фарғона нефть маҳсулотларини ташиш корхонаси (Фарғона НМТК) ҳисобидан тўланган.

Олий хўжалик судида ўрганилган 9 та ишнинг 7 таси бўйича 21,9 тн. автобензин ва 99,4 тн. дизель ёқилғиси етишмаслигидан кўрилган 481 минг сўмлик зарар юк жўнатувчининг нефть маҳсулотларини камомад билан етказиб беришдаги айби суд томонидан эътироф этилганлиги туфайли Фарғона НМТК ҳисобидан ундириб олинди. Масалан, Тошкент вилоят нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси - "Тошвилоят-нефтьмаҳсулот" Фарғона нефть маҳсулотларини ташиш корхонасига мурожаат қилиб, А-72 ёрлиқли 23,5 тн. бензиннинг етишмаслиги туфайли кўрилган 152.506 сўм 80 тийинлик зарарни ундириб беришни сўраган. Олий хўжалик судининг 1995 йил, 9 октябрдаги қарорига асосан унинг талаби қондирилди ва камомаддан кўрилган зарар маҳсулотни етказиб берувчи ҳисобидан ундирилди, чунки текшириш ҳужжатларига биноан унинг айби тўла-тўкис исботланган.

Фарғона НМТК нефть маҳсулотларини ташиш вақтида юз берадиган камомадларни камайтириш юзасидан етарлича тадбир-чоралар кўрмаган. Кўриб чиқилган ишларнинг деярли ҳаммасида ўз айбини бўйнига олмаганлиги тўғрисида унинг номига юборилган даъволарга бир хилдаги сийқа жавоблар берилган. Нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга  камомад  билан  келиши тўғрисидаги фактлар етказиб берувчилар томонидан таҳлил қилиниб ўрганилмаган.

Фарғона НМТК билан темир йўл бўлими харбийлашган соқчилари ўртасида юкларни ташиш тўғрисида 1994 йилнинг 22 июнида тузилган шартномалар ҳам ижобий натижа бермаган. Нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга камомад билан келиши ҳамон аввалги даражада колган, чунки харбий соқчилар фақат тамғаларнинг бутун сақланишлиги учун жавобгардирлар, нефть маҳсулотлари камомад бўлишига қарамай тамғаларнинг бутун сақланиши уларни жавобгарлик масъулиятидан озод қилади.

Юкни жўнатувчи томон даъволарга берган ҳамма жавобларида нефть маҳсулотларининг талон-тарож қилиниши тамғаларни бузмаган ҳолда йўл давомида ҳаво сўрғичлари воситасида ўғирланиши мумкинлигини маълум қилган. Бинобарин, юк жўнатувчи бундай ўғирликнинг олдини олиш чораларини кўрмаган, ҳамда тамғани бузмасдан нефтни олишни бартараф этадиган, цистерна қопқоғини мустаҳкамлаб бекитиш, ҳаво сўргичларини панжараларга ўрнатиб маҳкамлаш тадбирларини кўрмаган.

Фарғона вилояти хўжалик суди Фарғона НМТК томонидан жўнатилган нефть маҳсулотларининг камомадига оид ишларни ҳар йили умумлаштириб борган. Текшириш натижалари бўйича корхона раҳбариятига бир неча бор ахборот юборилган, лекин улар эътиборсиз қолдирилган, бирор чора кўрилмаган.

Кўриб чиқилган ишлар таҳлили шуни кўрсатдики, истеъмолчиларнинг ҳаммаси ҳам нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш Ғоида ва Йўриқномаларига амал қилмаяптилар. Умуман кўриб чиқилган ишларнинг 27 таси бўйича билдирилган даъволар қондирилмади, чунки юк жўнатувчининг ҳам, ташувчининг ҳам айби исбот қилинмаган.

Юкни олувчилар нефть маҳсулотларини сонига қараб қабул қилиш бўйича П-6 Йўриқномасининг 4 бандида белгиланган тартиб ва қоидага амал қилмайдиган ҳолатлари ҳам мавжуд.

Транспорт ташкилотидан  нефть  маҳсулотларини  қабул қилаётганларида ундаги корхоналар тамғаларининг бутунлигини, тўғрилигини, улардаги нусхаларни, цистерналарнинг ҳолатини доим ҳам текшириб кўрмайдилар. Юк миқдори текширилмасдан топширилган тақдирда улар кўпинча қоидаларда белгилаб қўйилганидек, транспорт ҳужжатларининг зарур тартибида расмийлаштирилишини, унда тегишли қоидаларга амал қилинишини талаб қилмайдилар.

Масалан, нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича Жиззах корхонаси "Ўзбекистон темир йўллари"нинг ДАТЙКга ва Фарғона НМТКга 3 тн. А-72 ёрлиқли автобензин етмаганлиги туфайли кўрилган 1.837 сўмлик зарарни тўлаш хусусида даъво билан мурожаат қилганида, Тошкент вилоят хўжалик судининг 1995 йил, 13 мартдаги қарорига асосан юк олувчининг талаби қондирилмади. Чунки улар юкни ташувчилардан қабул қилиб олиш тартибини бузишган. Гарчи даъвогар қабул қилиб олиш актини тақдим этган бўлсада, лекин темир йўл транспорти ҳужжатида юкни текширувсиз берилганлиги қайд қилинмаган, қабул қилиб олиш актида тамғалар нусхаси хусусида хеч нима ёзилмаган, фақат тамғаларнинг борлиги кўрсатилган холос, лекин уларнинг миқдори ва ҳолати актда акс этмаган. Ғабул қилиб олиш тартиби бузилганлиги ҳамда юк ташувчининг, юкни қабул қилиб олувчининг айби аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли суд даъвогарнинг талабини қондирмади (94/02-сон иш).

Юқорида кўрсатиб ўтилган асосларга кўра Фарғона вилояти хўжалик суди Жиззах корхонасига нефть маҳсулотларини ташиш корхонасининг 4-иши, Сурхондарё "Нефтьмаҳсулот" корхонасининг 6-иши юзасидан қилган даъволарини қаноатлантирмади.

Бошқа ташкилот ёки жамоатчилик вакили бўлмаганлиги ҳолда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш, қоидани қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Чунончи, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙКнинг омбор-ёқилғи бирлашмаси 26 тн. дизель ёқилғиси етишмаслигидан кўрилган 147.022 сум 80 тийин зарарни ундириб олиш тўғрисида Фарғона НМТКга даъво билан мурожаат қилди. Олий хўжалик судининг низоларни ҳал қилиш бўйича судлов ҳайъатининг 1995 йил, 3 июлдаги қарори билан юк олувчининг талаби рад этилди, чунки у "Маҳсулотни миқдорига қараб қабул қилиш тўғрисида"ги Йўриқноманинг 18-бандини, "Нефть ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ҳамда ҳисоб-китоб қилиб бориш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 3.25-бандини бузган, чунки қабул қилиб олиш акти жамоатчилик вакилининг иштирокисиз тузилган. ҳолбуки, бу нарса "маҳсулотни миқдорига қараб қабул қилиб олиш тўғрисида"ги Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилган бўлиб, тегишли равишда тасдиқланиб расмийлаштирилади.

Даъвогар ўз талабларини асослаш мақсадида қабул қилиб олиш тўғрисидаги актни келтиради, лекин унда юкни қабул қилиб олиш вақти тугаганлиги кўрсатилмаган, тамғаларнинг қайси ҳолатдалиги, уларнинг кимга тегишлилиги, миқдори баён этилмаган, шунингдек, дизель ё?илғисининг миқдори ?андай қилиб, қанақа асбоб билан аниқланганлиги кўрсатилмаган. Қабул қилиб олиш тартиби бузилганлиги, юк жўнатувчининг айби аниқ исботланмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъвоси қондирилмади (187/1-сон иш).

Фарғона вилояти хўжалик судининг юкни қабул қилиб олувчиларнинг аксарияти нефть маҳсулотларининг камомадидан кўрилган зарарни қоплаш хусусидаги талабларини қондирмаслигининг асосий сабабларидан бири - бу юкни қабул қилиб олувчиларнинг цистернадаги нефть маҳсулотлари ҳажмини нотўғри белгилашдир.

Бунинг моҳияти шундаки, калибр жадвалларидан фойдаланишда нефть маҳсулотлари ҳажми нотўғри ҳисоблаб чиқилади, натижада нотўғри маълумотларга асосланиб юк қабул килувчилар далил-исботсиз даъволарни ўртага қўйган. Чунончи, "Тошвилоят-нефтьмаҳсулот" Тошкент корхонаси, Жиззах, Сирдарё нефть маҳсулотлари корхоналари худди ана шундай даъволар билан чиқишди.

Нефть маҳсулотларини камомад билан етказиб бериш юк ташувчиларнинг юкни йўлда яхши сақлаёлма-ганликлари туфайли ҳам юз берган.

Юк ташувчининг юкни топшириш тартиби темир йўллар Уставининг 65-моддасида белгиланган бўлиб, ушбу Устав МДҲ мамлакатларининг ўзаро келишувлари асосида ҳозирги кунда ҳам қўлланилади. Мазкур модданинг талабига мувофиқ темир йўл идораси, агар юк шикастланган вагонларда, бузилган тамғаларда ёки йўлдаги бирон бекатнинг тамғаси билан келтирилган бўлса, охирги бекатда юкнинг вазнини, сонини ва ҳолатини текшириб кўриш керак бўлади. Агар камомад аниқланса станция юкнинг миқдори ва вазни бўйича текшириш натижаларига асосланиб юкларни ташиш қоидасининг 37-бўлимида назарда тутилганидек тижорат акти тузилади.

Масалан, "Тошвилоятнефтьмаҳсулот" корхонаси 191139-рақам билан жўнатилган дизель ёқилғисидан 20,6 тн. етишмаганидан кўрилган 96.815 сўм 90 тийин зарарни "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК ва Фарғона НМТКдан ундириб беришни даъво қилиб чи??ан. Тошкент вилояти хўжалик судининг 1995 йил, 21 августдаги қарори билан даъвогарнинг талаби қондирилган ва кўрилган зарар юк ташувчидан ундирилган, чунки цистерна охирги бекатга икки тамға билан келган, улардаги белгилар аниқ эмас, цистернада бир флюгарка бўлмаган, унинг ўрнига 2 та болт билан металл тунука ўрнатиб қўйилган, тамғалар бўлмаган, натижада юк яхши сақланмаган деб эътироф этилган ва темир йўллар Уставининг 148-моддасига асосан зарар юк ташувчидан ундириб олинган.

Юқорида айтилганлардан баъзи бир хулосалар чиқариш мумкин, бу каби низоларни ҳал этишда ана шу хулосалардан фойдаланиш лозим бўлади. Нефть маҳсулотлари камомади билан боғлиқ низоларни ҳал этишда нефть маҳсулотларини жўнатиш, ташиш ва қабул қилиш бўйича амалдаги қоида, тартибларга корхоналарнинг қатъий амал қилишларига алоҳида аҳамият бериш керак. Нефть маҳсулотларининг камомадини ва уларнинг пайдо бўладиган жойларини билишга, сабабларини ва бу ишдаги айбдорларни аниқлашга кўмаклашувчи омиллар батафсил, чуқур таҳлил қилиниши, жумладан қуйидагилар амалга оширилиши керак:

а) юк жўнатувчилар (етказиб берувчилар) юкларни ташиш қоидаларида кўзда тутилгандек жўнатилаётган, ортилаётган нефть маҳсулотларини тўла сақлаш юзасидан тадбир-чоралар кўриши, уларга амал қилишлари, жўнатилаётганда илова қилиб юбориладиган ҳужжатларнинг тўғри ёзилишига эътибор беришлари лозим. Юк жўнатувчи нефть маҳсулотларининг ҳажм-миқдорини тегишли усуллар билан аниқлаётганида ҳужжатда цистернанинг турини, нефть маҳсулотларини тўла номи ва ёрлиғини, ҳар бир цистернадаги сув ҳамда масса бирлиги даражасини (ёки ҳажми) ўлчанганда уларнинг зичлигини аниқ кўрсатиши, темир йўл ҳужжатига сифат паспортини илова қилиши керак;

б) нефть маҳсулотларининг вазни темир йўл транспорти билан ташилганида фақат ўлчаш йўли билан аниқланиши, юк кимнинг тарозисида ўлчанганлиги ва кимнинг тамғаси (транспорт идораси ёки жўнатувчи идораси) билан жўнатилганлиги, цистерналар (вагонлар) кимнинг тамғаси билан келганлиги, шунингдек, уни ҳарбийлаштирилган соқчи кузатган-кузатмаганлиги кўрсатилиши керак;

в) юк ташиш қоидаларига амал қилиниши, юкнинг йўлда қанча вақт бўлганлиги ва унинг охирги бекатга келган вақти;

г) юк олувчига топширилганда транспорт идоралари унинг вазнини текшириб кўрганлиги; агар юк бундай текширувсиз топширилган бўлса, темир йўллар Уставининг 65-моддасига мувофиқ юк текширувсиз берилганлиги тўғрисида ҳужжатда қайд этилганлиги.

Зарур бўлган тақдирда тижорат акти тузилганлиги, актда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги;

д) юк олувчининг юкни қабул қилаётганида нефть маҳсулотларини миқдорига қараб қабул қилиб олиш қоидаларига амал қилиниши; нефт маҳсулоти юк олувчининг омборига қачон ва қандай воситалар ёрдамида келтирилди; камомад тўғрисидаги акт ким томонидан ва қачон тузилди; актида ҳамма зарур реквизитлар (юкнинг жўнатилган ва охирги манзилга келган вақти, тамғалар ҳолати ва улардаги белгилар ҳолати, цистернанинг техник аҳволи, қўйиш ускуналари ва қурилмаларнинг бузилган-бузилмаганлиги) кўрсатилганлиги.

"Нефть базалари, қуйиш пунктлари ва автотранспортни ёнилғи билан таъминлайдиган станцияларда нефть ва нефть маҳсулотларининг келиши, сақланиши, берилиши ҳамда ҳисоб қилиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага мувофиқ нефть маҳсулотларини миқдорига қараб қабул қилиш ва камомад тўғрисида акт тузиш ишлари бошқа корхона (ташкилот) ёки жамоатчилик вакили иштирокида амалга оширилади.

Юкни олувчи корхона жамоатчилиги вакили сифатида моддий жавобгар кишилар ва уларга бўйсунувчи шахслар, шунингдек моддий бойликларни ҳисоб-китоб қилиш, сақлаш, қабул қилиш ва бошқаларга бериш билан боғлиқ кишилар тайинланмаслиги керак. Бунда юк олувчи корхона жамоаси ёки бошқа корхона вакили ўша олувчининг нефть маҳсулотларини қабул қилишда ойида икки марта иштирок этиши мумкин. Нефть маҳсулотларини бир жойдан иккинчи жойга ташишда белгиланган табиий камайиш нормалари уни қабул қилишда нефть маҳсулотларининг ҳақиқий камомади аниқланган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин.

Келиб тушган нефть маҳсулотларининг миқдори аниқланаётган пайтда ундаги камомад табиий камайиш ҳисобидан ёки ўлчаш ҳисобининг бузуқлиги сабабли келиб чи??ан бўлса, бу ҳолда камомад учун жавобгарлик юкни жўнатган томон зиммасига юклатилмайди. Агар камомад табиий камайиш ва ўлчаш асбобининг бузуқлиги учун белгиланган миқдордан ошиб кетгудай бўлса, бу ҳолда камомаддан табиий камайиш миқдоригина чиқариб ташланади. Агар иш кўрилаётган пайтда нефть маҳсулотларидаги камомад ўз вазифасини суиистеъмол қилиш ёки ўғирлаш натижасида юз берган деб фараз қилинса бундай ишларнинг материаллари тергов учун юборилиши керак.

Нефть маҳсулотларидаги камомад аниқланган бўлса, улар етказиб берувчилар томонидан жўнатилганлиги қайд этилган бўлса, шунингдек камомадда юк жўнатувчининг айби исботланмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотга етказилган зарар учун ишчилар ва хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ суд ўз қарорида, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхона, ташкилот ёки муассаса раҳбариятига, кўрилган зарарни айбдор ҳисобланган кишилардан ундириб олиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этиши мумкин.



Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск