ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Меҳнат низолари

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ




Ишга тиклаш низолари бўйича ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида бевосита судга мурожаат қилиши мумкин.



Исаев Шўрчи туман қишлоқда сув хўжалиги бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақтлари учун ҳақ ундириш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.

Суд, ҳал қилув қарорида даъво муддати ўтганлигини асос қилиб кўрсатиб, даъвони рад қилган.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раёсати куйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судига кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 270-моддасига мувофиқ, судга мурожаат этиш учун ходимга ишга тиклаш низолари бўйича, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқиинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ойлик муддат белгиланган.

Иш хужжатларига қараганда, иш берувчи томонидан 2001 йил 5 апрелда Меҳнат кодекси 100-моддасининг 1-бандига асосан Исаев билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, бу ҳакдаги буйруқ нусхаси даъвогарга 2001 йил 22 ноябрда берилган. Шундан сўнг Исаев 2001 йил 4 декабрда судга даъво билан мурожаат қилган.

Бинобарин, Исаевнинг қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида судга мурожаат қилганлиги аниқланган бўлсада, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъво муддатини буйруқ чиқарилган кундан ҳисоблаб хатоликка йўл қўйганлар.





Маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб, ходимлар вакиллик органи аъзоси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.



Тожибоев туман халқ таълими бўлимига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундириш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раёсати куйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 25-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб кўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл кўйилмайди.

Тожибоев касаба уюшмасининг раиси лавозимида ишлаб келган бўлсада, иш берувчи юқоридаги қонун талабига зид равишда уни меҳнат соҳасидаги кўшимча кафолатларига эътибор бермасдан ғайриқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилган.


4-ф-00/40-сонли қарор



Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск