язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий суднинг амалиёти/ Фуқаролик ишлари бўйича/ Оила муносабатларига оид низолар

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИГА

ОИД НИЗОЛАР




Хотиннинг ҳомиладорлиги ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида унинг никоҳдан ажралишга розилиги йўқлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асос бўлади.



Ф. Қурбоналиев никоҳдан ажратиш хақида Д. Қурбоналиевага нисбатан судга даъво билан мурожаат этган.

Суд 2001 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 39-моддаси талабига кўра, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш кўзғатишга ҳақли эмас.

Иш хужжатларига қараганда, никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик иши судда кўрилаётган вақтда Д. Қурбоналиева иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлиб, 2002 йил 21 апрелда фарзанди туғилган.


44с-37-сонли қарор