язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Адлия вазирининг 10.06.2008 й. 134-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2008 й. 1823-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 1823




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.06.2008 й.

N 134-мҳ


БУЙРУҒИ


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 2 июндаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2008 йил 28 апрелдаги 33/383-сон ва 2008 йил 16 майдаги 33/464-сон хатларини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1998 йил 27 августда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 16 ноябрда 537-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги санитария милициясининг ихтисослаштирилган бўлинмалари тўғрисидаги низом" Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мазкур ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б.Хасанов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А.Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                       Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 234-модда.