язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.1999 й. Ф-934-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ қўшинлари фаолиятини текширувчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.01.1999 й.

N Ф-934


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ

ҚЎШИНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРУВЧИ

КОМИССИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари қисмлари ҳамда бўлинмаларининг жанговар шайлиги ҳолатини текшириш, уларнинг таркиби ва ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида, шунингдек ички хавфсизлик ва мамлакатда барқарорликни сақлаш масалаларига нисбатан қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда:


1. Юқорида баён этилган вазифаларни бажариш бўйича комиссиянинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси ИИВ (З. Алматов), Прокуратураси (У. Худойқулов), МХХ (Р. Иноятов) ва Мудофаа вазирлиги (Х. Турсунов) билан биргаликда:

бир ой муддатда ИИВ ички қўшинларидаги ишларнинг аҳволини таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш тамойилларига мувлфиқ уларнинг жанговар шайлигини ошириш ҳамда таркибини такомиллаштириш бўйича зарур таклифларни киритсинлар.

Шу мақсадда:

а) мазкур тадбирларни ўтказишга доир режа белгиланган тартибда тайёрланиб, тасдиқлсансин ва бунда ички қўшинларнинг замонавий таркиби ва уларни бошқаришни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси қўяётган талабларга мувофиқ эканлигини чуқур ўрганиш зарурлиги назарда тутилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари тизимидаги тезкор, милиция, конвой ва соқчилик бўлинмаларининг жойлашуви ва фаолияти билан жойларга бориб танишиб чиқилсин, уларнинг жанговар шайлиги, жиҳозланганлиги, ҳаракатчанлиги, таъминланганлиги, ўз олдиларига қўйилган вазифаларни юксак ташкилий даражада бажара олиш қобилияти ўрганилсин;

в) “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказувчи комиссияларни ташкил қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги Фармойишига мувофиқ ўтказилган ички қўшинларнинг командирлар таркиби аттестацияси натижалари таҳлил қилинсин ва кадрларни жой-жойига қўйишни яхшилаш юзасидан зарур таклифлар киритилсин.


3. Комиссия амалга оширилган ишларнинг якунлари тўғрисида 1999 йилнинг 12 февралида тегишли таклифлар билан ахборот берсин.


4. Ушбу Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Давлат маслаҳатчиси А. Носиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 1-сон, 38-модда