Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.03.1993 й. 110-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 1 мартдаги

110-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг муассасадан ташқари

қўриқлаш Бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий бўлинмаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари, муассасалари, корхоналари ҳамда унинг ҳудудидаги чет эл фирмалари, қўшма корхоналарининг мулкларини, моддий ва пул бойликларини қонунга зид тажовузлардан мухофаза қилиш мақсадида ташкил этилган.


2. Бошқарма ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка, Президент фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари ва йўриқномаларига амал қилади.


3. Бошқарма таркибида қўриқлашни, молиявий-хўжалик фаолиятни, хизматни ташкил этувчи ва уларга раҳбарлик қилувчч бошқармалар, бўлимлар ҳамда бўлинмалар тузилади.


4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва бошқарма номи ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида ўзининг жорий ва валюта ҳисобларига эга бўлади.


5. Бошкармада иш юритиш ва махфийлик тбртиби бўйича кўзда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги актларида белгиланган тартибда юритилади.


6. Бошкарма ва унинг бўлинмалари ўзларининг фаолиятинч ўз харажатларини ўзи қоплаш ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида ташкил қиладилар, мулкдорлар билан шартнома муносабатлари асосида ишлайдилар ва қўриқлаш хизматлари курсатганлик учун шартномалар бўйича тушадиган маблаглар ҳисобига таъминланадилар.

Бошқарма ва унинг бўлинмалари штатлари, сметалари молия органларида қайд этилмайди.


7. Бошқарманинг ва унинг бўлинмалари бошкарув аппаратларининг штатлари хизматдагилар сонига кирмайди, бироқ улар хизматдагилар сонининг турт фоизидан ошмаслиги шарт.


8. Муассасадан ташқари қўриклаш бўлинмалари шаҳарларда, туман марказларида, шаҳар посёлкаларида, бошқа йирик аҳоли яшаш жойларида ташкил этилади ва милиция, ҳарбийлаштирилган ҳамда соқчилик бўлинмаларидан, шунингдек, муҳандис-техник бошқармаси ва хизмат кўрсатувчилардан иборат бўлади.


9. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларининг мулк эгалари билан ўзаро муносабатлари ва томонларнинг масъулияти объектларни қўриқлаш тўғрисидаги намунавий шартнома асосида тузилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган шартномага биноан белгиланади.


10. Объектларни қўриқлаш ҳамда қўриқлаш хизматининг бошқа турлари учун хақ тўлаш шартномавий нархлар асосида амалга оширилади. Нархларнинг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нархларни индексация қилиш тартибларини ҳисобга олган ҳолда юритилади.


11. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бошқа давлат органлари, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ҳамда мулкларни қонунга зид тажовузлардан ҳимоя қилишга ёрдам курсатиш мақсадида тузилган жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.


12. Бошқарманинг хизмат фаолиятига тегишли масалаларни ҳал қилиш яккабошчилик билан, уларни мухофаза этишда коллегиалликни қўшиб олиб бориш асосида ташкил этилади, бунда хар бир ходимнинг ўзига топширилган фаолият сохасидаги ишларнинг ахволи учун шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилади.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ)нинг бошқа таркибий бўлинмалари, республиканинг ҳамда бошқа мустакил давлатларнинг вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда хал этади.


13. Бошқарма бошлиги ҳузурида молия ҳамда хизмат-хўжалик фаолиятини ривожлантириш истиқболининг мухим масалалари, сигнализациянинг арзон ва ишончли воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қарорлар ишлаб чикиш учун Кенгаш тузилади, унинг таркибига Бошқарма ва республика қўриклаш бўлинмаларининг энг тажрибали ходимлари киради. Кенгаш қарорлари тавсия характерида бўлади.


14. Бошқарманинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборатдир:

а) мулкдорларнинг мулкларини қуриклашни таъминлаш ҳамда қўриқлаш бўйича шартномада кўзда тутилган бошқа хизматлар кўрсатиш;

б) қўриқлашиинг энг янги техника воситаларини ишлаб чиқиш сигнализация воситаларининг техник фойдаланишини ташкил этиш ва жорий қилиш бўйича ягона техника сиёсатини юритиш, шу асосда қўриқлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш;

в) республика ҳудудидаги соқчилик бўлинмаларини, уларнинг қайси муассасага буйсунишларидан катъи назар, белгиланган тартибда текширувдан ўтказишни амалга ошириш;

г) давлат мулкининг ва фуқаролар шахсий мулкларининг дахлсизлигини таъминлашда жамоатчилик ва меҳнат жамоалари билан, қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини тарғиб этиш ва қонунбузарликнинг олдини олишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг шакл ва усулларини такомллаштириш;

д) кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларни ўқитиш ва тарбиялаш, қўриқлаш бўлинмаларининг шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

е) қўриқлашнинг даромад ва харажатларини, моддий-техника таъминотини режалаштириш, Рентабелликни ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш. қўриклаш бўлинмалари шахсий таркибини ижтимоий суғурта қилиш;

ж) қўриқлашкннг техник воситаларини ишлаб чиқишда, чиқаришда, монтаж қилишда, хизмат кўрсатишда ва уларни стандартлашда чет эл фирмалари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш;

з) қўриқлаш техник воситаларининг хорижий намуналарини синовдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасида приборлардан фойдаланишга сертификатлар бериш;

и) қўриқлаш нарядлари хизмат илаётган жойларда қонунбузарликнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик.


15. Бошқарма ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ равишда қуйидаги хизматларни амалга оширади:

а) халқ хўжалиги объектларини, кооператив ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларни, фуқароларнинг шахсий мулкларини қўриқлашни ташкил этиш, қўриқлаш постлари ва ҳудудида ҳуқуқ-тартиботини таъминлаш бўйича;

марказлаштирилган қўриқлаш пунктлари, милиция, ҳарбийлаштирилган ва соқчилик бўлинмаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;

шартнома бўйича (ҳақ тўлаш эвазига) турли халқ хўжалиги объектларини, ижара корхоналарини, бошқа ташкилот ва корхоналарни, фуқароларнинг мулклари сақланаётган жойларни текшириш ва қўриқлаш учун қабул қилиб олиш, мулкни қўриқлаш, моддий бойликларни кузатиб бориш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мувофиклаштириш, ҳимоя воситаларини тайёрлаш, ўрнатиш билан боғлиқ бўлган пулли хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда қурилиш, монтаж қилиш, таъмирлаш ташкилотларини ҳамда ижара, кичик корхоналарини, акционерлик жамиятларини тузади, объектларни, фуқаролар шахсий мулкларини қўриқлашнинг ишончлилигини оширишга ҳамда шу соҳада қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига соқчилик бўлинмаларининг барқарор молиявий аҳволини таъминлашга дойр бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш;

махсус банк, чет эл консулхоналари, элчихоналари, фирма ва ваколатхоналари муассасаларидаги мулклар ва пул бойликларининг қўриқланишини шартнодла шартлари бўйича таъминлаш ва такомиллаштириш;

халқ хўжалигининг жиноят кўп учраб турадиган объектларида, шу жумладан, хорижий ва қўшма фирмалар ва корхоналарда, ички ва кириш-чиқиш тартибига риоя этиш ишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

моддий бойликларнинг хўжаликда ишлатилиши, умумий қиймати ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда объектлар классификациясини ишлаб чиқиш ва уларни қўриқлаш турини белгилаш;

айрим ўта муҳим объектларнинг, ҳаётий зарур иншоотларнинг рўйхатини тузиш ва уларни идоралар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига фаолият кўрсатувчи милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш чора-тадбирларини кўриш;

б) Бошқарманинг техника хизматини ташкил этиш бўйича:

қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациясн воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни халқ хўжалиги объектлари ва фуқароларнинг уйларини қўриқлашга жорий этиш ишларини ташкил этади, назорат қилади ва мувофиқлаштиради. Шу мақсадда соқчилик бўлинмаларида, белгиланган штатлардан ташқари, ўз харажатларини ўзи қоплаш принциплари асосида монтаж бригадалари (гуруҳлари) тузилади, уларнинг сони монтаж ишларининг ҳажмига қараб белгиланади;

қўриқлаш бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари этиёжи учун ишлаб чиқариладиган қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш воситаларининг бош буюртмачиси ва жамғарма згаси сифатида фаолият кўрсатади. Зарурат туғилган ҳолларда зарур бўлган техника воситаларининг экспорти (импорти) борасида ҳам хорижий ташкилотлар (фирмалар)нинг вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатади;

ўта муҳим ва бошқа объектларнинг қўриқланишини сигнализациянинг техника воситалари ва уларни марказлашган кузатув пультига улаш ёрдамида кучайтиради;

шартнома асосида хорижий ва қўшма корхоналар мулкларини қўриқлашда техника воситаларини жорий этиш, улардан фойдаланишда техника хизмати кўрсатиш тадбирларини амалга оширади, бу объектларда рнатилган сигнализацияни таъмирлашни ташкил килади;

бўлинмаларнинг мухандис-техник таркибининг қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситаларини таъмирлаш ва ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

марказлаштирилган қўриқлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича ташкилий-амалий тадбирлар ўтказади;

в) молия-хўжалик фаолияти бўйича:

қўриқлашни таъминлаш учун зарур миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилайди, уни қўриқлаш бўлинмалари ўртасида тақсимлайди ва қайта тақсимлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят, шаҳар ҳокимликлари ИИБ қўриқлаш бўлинмаларини таъминлаш учун даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, зарурат бўлганда смета маблағларини қайта тақсимлайди;

қўриқловчилар айби билан йўл қўйилган йирик ўғирликлар, ёнғин ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар учун моддий-техника ва молиявий захира жамғармасини ташкил этади;

қўриқлаш бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисоботларини кўриб чиқади, молия-хўжалик фаолияти бўйича йиғма статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини тузади ва уларни белгиланган муддатларда тегишли идораларга тақдим этади;

қўриқлаш бўлинмалари учун ажратилган моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш шартлари, имтиёзлар, ойлик пул маошлари, қўшимча маошлар, тариф ставкалари, оддий ва бошлиқлар таркибига ҳамда қўриқлаш бўлинмалари ишчи-хизматчиларига ҳақ тўлашнинг бошқа шартлари тўғрисида идораларга таклифлар тақдим этади;

қўриқлаш бўлинмаларининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишни ташкил этади ва ўтказади. Ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ҳолатини пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши ва сақланишини, қўриқлаш бўлинмаларида тежамкорлик қоидасига риоя этишни назорат қилади, фойдаланилаётган товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда қайта тақсимлаш чораларини кўради;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига, республика ИИВ моддий-техника ва ҳарбий таъминот бошқармасига ҳамда бошқа идораларга зарур бўлган моддий-техника ресурслари бўйича йиғма талабномаларни эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади ва тақдим этади;

табелда белгилаб қўйилганига мувофиқ равишда қўриқлаш бўлинмаларини автомототранспорт, ёқилғи-мойлаш материаллари, буюмлар, ташкилий-техника, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш аппаратлари, кабель маҳсулоти, алоқа воситалари ва шахсий таркибнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди;

қўриқлаш бўлинмаларининг оператив хизмат автотранспортларидан фойдаланишини ҳисобга олиб боради ва назорат қилади;

г) Бошқарманинг кадрлар ва ташкилий-штат ишлари бўйича:

қўриқлаш бўлинмаларининг тузилмалари ва штатларини ишлаб чиқади, халқ хўжалиги объектларини куриқлаш учун штатлар сонини киритиш тўғрисида буйруқлар тайёрлайди;

қўриқлаш бўлинмаларининг кадрларга ва раҳбарлар таркибига бўлган эҳтиёжини ўрганади ва аниқлайди, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўқув юртларида ва бошқа минтақаларда кадрларни тайёрлашни ва қайта тайёрлашни ташкил этади, шахсий таркибнинг бошланғич, махсус, хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишни назорат қилади;

штат интизомига риоя қилиш, намунавий штатларни қўлланиш устидан назоратни амалга оширади, қўриқлаш бўлинмалари сонини ҳисобга олиб боради;

фуқаро олий ўқув юртлари билан шартнома асосида қўриқлаш бўлинмаларида ишлаш учун мутахассислар тайёрлаш ва танлашни ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли хизматлари билан биргаликда қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида тарбиявий ишларни ташкил қилади ва ўтказишни таъминлайди. Хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қўриқлаш ходимларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, хҳарбийлашган ва соқчилик бўлинмалари учун муҳандис-техник кадрлари танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш масалаларини ҳал этишда демократик асосларни ривожлантириш, объектларни қўриқлаш бригада кенгашларининг, бригадирларининг, бошлиқларининг, ўртоқлик судларининг ролини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

қўриқлаш бўлинмалари ходимлари, шунингдек, қўриқлаш хизмати кўрсатиш истагини билдирган корхона ва кооперативларнинг хизматчилари, хусусий шахслар томонидан малака имтиҳонлари топшириш тартибини ва уларга қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади.


16. Бошқарма бошлиғи ўз лавозимига кўра юқори бошлиқлар таркибига мансуб бўлиб (милиция генерал-майори):

Бошқарма аппарати ишини ташкил этади ва Бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва хизматларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарма ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича идоралар, муассасалар, ташкилотларда Ўзбекистон Республикасч ИИВ номидан вакиллик қилади;

белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва тасарруфидаги бўлинмаларга ташкилий-услубий кўрсатмалар беради;

таркибий ва бевосита ўзига бўйсунувчи бўлинмаларнинг вазифаларини ишлаб чиқади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва улариинг ўзига топширилган иш соҳаси учун масъулиятини белгилайди;

тасдиқланган смета доирасида пул маблағларини сарфлашни бошқаради, банк муассасаларида жорий ва бошқа ҳисоблар очади;

камомаддан, растратадан, ўғирликдан қурилган ва суд томонидан ундириб олиш рад этилган зарарларни, қайтариб олишнинг иложи йўқ деб ҳисобланган бошқа карзларни, конкрет айбдорларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда бойликларнинг нормадан ортиқча миқдорда табиий бузилиши туфайли кўрилган зарар ва йўқотишлар туфайли етишмаган бойликларни, шунингдек, асосий жамғармалар таркибида бўлган маънавий эскирган ва бундан кейин фойдаланишга яроқсиз асбоб-ускуналарни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;

қўриқлаш сигнализациясининг ишлаб чиқилаётган аппаратларига техник вазифаларни белгиланган тартибда тасдиқлайди ва техник регламентлар ёки стандартларни мувофиқлаштиради, марказлаштирилган қўриқлаш пунктлари қурилишининг намунавий лойиҳаларини тасдиқлайди;

қўриқлаш фаолиятининг барча масалалари бўйича фуқароларининг таклифлари, ариза ва шикоятларини қуриб чиқади, камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради, киритилган таклифларни амалга оширади, республика қўриқлаш бўлинмаларида ишларнинг ташкил этилишини назорат қилади;

республика ички ишлар органларининг қўриқлаш Бошқармалари ва бўлинмаларидан Бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, юқори ташкилотларга умумлаштирилган ҳужжатлар ва ҳисоботлар топшириш, вазирлик раҳбариятига ахборотлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ва хайъатига маълум қилиш, кенгашлар ўтказиш ва ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда талаб қилиб олади;

шахсий таркибни танлаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этиш, Бошқармада ва унинг жойлардаги бўлинмаларида штат-молия интизомига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига:

Бошқарма, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят, шаҳар хокимликлари ИИБ қўриқлаш Бошқармалари, бўлимлари, Ўзбекисгон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шаҳар, туман қўриқлаш органларининг бўлимлари, бўлинмалари ҳамда уларнинг сафдаги бўлинмалари тузилмаси ва штатларини ўзгартириш тўғрисида;

Бошқарма бошлиғи ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва бошқа ишга ўтказиш тўғрисида;

Бошқарма ва унинг бўлинмаларининг катта ва ўрта бошлиқлар таркибидагиларни ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркиби томонидан хизматни ўташ тўғрисидаги Низомга асосан ишдан бўшатиш вақтида таклифлар киритади;

Бошқарманинг Тошкент шаҳридаги Ҳукумат муассасаларини Қўриқловчи алоҳида милиция батальони ходимларига оддий ва кичик бошлиқлар таркиби махсус унвонларини беради;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари Интизомий устави доирасида Бошқарманинг ва унга буйсунувчи бўлинмаларнинг оддий ва бошлиқлар таркибини рағбатлантиради ёки уларга интизомий жазо беради.


17. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари қуйидагиларга эга:

мулкни жинояткорона тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш тартибини белгиловчи қоидалар, меъёрлар ва стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

қўриқлашнинг техник воситаларини яратишга ва кўплаб ишлаб чиқаришга, объектларни сигнализация воситалари билан жиҳозлаш бўйича монтаж қилиш-созлаш ишларига ва мулкдорларга қўриқлаш бўйича бошқа хизматларни кўрсатишга мослашган корхоналарни, шу жумладан, қўшма корхоналарни белгиланган тартибда очиш;

қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси аппаратларини, бошқа техника воситалари ва материалларни ўзга ташкилотларга шартномавий нархлар бўйича сотиш;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий алоқаларда қатнашиш;

республика банкларида, шу жумладан, чет эл валютасида уз ҳисобларини очиш ва ўз кафолатлари билан қарзлар олиш;

ортиб қолган бўш маблағларни моддий рағбатлантириш ва ўй-жой қуриш жамғармаларига ўтказиш ҳамда ижтимоий-маданий тадбирлар учун сарфлаш.


18. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларнинг бурчи қуйидагилардан иборат:

мулкни тажовузлардан ҳимоя қилиш ва шартномага мувофиқ қўриқлаш тартибига риоя қилишни таьминлаш;

хизматни ўташ жойларида жиноятчиликнинг, қонунбузарлкнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик, ички ишлар идоралари, маъмурият ва жамоат бирлашмаларининг ирликиинг олдини олиш, қонунбузарларни қўлга олиш ва моддий бойликларни сақлаш ҳолатини текшириш тадбирларида қатнашиш;

ички ишлар идоралари, маъмурият ва жамоат бирлашмаларининг ўғирликнинг олдини олиш, қонунбузарларни қўлга олиш ва моддий бойликларни сақлаш ҳолатини текшириш тадбирларида қатнашиш;

ёнғин ёки ўт чиқиш содир бўлганда ёнғиндан сақлаш бўлинмаларига хабар бериш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

хизмат сирини сақлаш.


19. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларининг ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

қўриқланаётган объектлар хизматчиларидан объектнинг кириш-чиқиш ва ички тартибига риоя қилишни ҳамда хизмат бурчини ўтаётган жойларда бошқа фуқаролардан жамоат тартибини сақлашни талаб қилиш;

қўриқланаётган объектларга кирганларни ёки қонунбузарлик қилганларни шахсини аниқлаш ва протокол тузиш мақсадида ушлаш ва қўриқлаш хизмат хоналарига олиб келиш, зарур ҳолларда эса уларни ички ишлар органларига топшириш;

талон-тарожларнинг олдини олиш, ўғириланган буюмларни олиб қўйиш мақсадида қўриқланаётган объектлар ҳудудида ёки биносида бўлган фуқароларни шахсий текширувдан ўтказиш ва уларнинг буюмларини текшириб кўриш;

транспорт воситаларини кўздан кечириш ва қўриқланаётган объектдан олиб кетилаётган ёки олиб келинаётган мулкларнинг товар-транспорт ҳужжатларига мувофиқ эканлигини аниқлаш;

ўғирланган мол-мулкни топиб олиш ва олиб қўйишда техника воситаларини қўлланиш, қонунга зид хатти-ҳаракатларни қайд этиш учун суғуртга олиш, овоз ёзиш, кино ва видеотасвирга туширишдан фойдаланиш;

белгиланган тартибга мувофиқ қурол ишлатиш, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиш.


20. Бошқарув аппаратини ва марказлашган қўриқлаш пунктларини жойлаштириш, моддий-техника воситаларини, қуроллар ва автотранспортни сақлаш учун хизмат бинолари муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларига маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ажратилади.

Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган капитал маблағлар ҳисо6ига хизмат биноларини лойиҳалаштиришлари ва қуришлари, хизмат биноларини қуришда улуш қўшиш йўли билан қатнашишлари мумкин.


21. Муассасадан ташқари қуриқлаш бўлинмалари ходимларига уй-жой қуйидагилар ҳисобидан берилади:

ҳокимиятнинг маҳаллий ижроия органлари ҳисобидан;

объектлари қўриқланаётган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан, шартномаларга мувофиқ, ишчи ва хизматчилар билан умумий асосда;

ИИВ, вилоят, шаҳар ҳокимликлари ички ишлар бўлимлари ҳисобидан уй-жой қийматини қўриқлаш бўлинмалари томонидан тўлаган ҳолда;

ўз хусусий маблағларига қурилган уй-жой фонди ҳисобидан.

Ётоқхонага эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар улардан муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларига шартнома асосида турар жой берадилар. Ётоқхоналардан турар жой бериш, коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар қўриқлаш бўлинмалари томонидан тўланади.


22. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларини сим, кабель махсулотлари, транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган меъёрлар ва жамғармалар бўйича мавжуд баҳоларда амалга оширилади.


23. Муассасадан ташқари уриклаш бўлинмалари моддий-техника воситаларини, ёқилғи-мойлаш материалларини бозор фондидан чакана нархларда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.


24. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига ички ишлар органларининг тиббий муассасалари томонидан ҳамда қўриқланаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари билан умумий асосларда поликлиникалар, касалхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, болалар яслилари, овқатланиш пунктлари томонидан хизмат кўрсатилади.


25. Меҳнат шароитлари соғлиқ учун зарарли бўлган объектларда хизмат қилувчи муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимлари шу объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва қулайликлардан фойдаланадилар.



















Время: 0.0247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск