ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 20.11.2007 й. 70-сон "Ўлим жазосининг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг айрим буйруқларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

20.11.2007 й.

N 70


ЎЛИМ ЖАЗОСИНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ      БИЛАН      ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

АЙРИМ БУЙРУҚЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА*



"Ўлим жазосинининг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг айрим буйруқларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 23 апрелдаги 12-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 4.6 ва 5.10-бандларида "ўлим жазосига" деган сўзлар "умрбод озодликдан маҳрум қилишга ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 11 майдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назоратни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 24-сон буйруғининг 4.2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Айниқса умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар томонидан жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилиниши, уларнинг қаттиқ, одатдаги ва енгиллаштирилган шароитларда сақланишининг аҳволи, маҳкумларнинг қонунчиликда кафолатланган ҳуқуқларининг таъминланиши устидан прокурор назорати кучайтирилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2004 йил 9 декабрдаги "Жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан прокурор назоратини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 31-сон буйруғининг 12.2-бандида "ўлим жазосига" деган сўзлар "умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари тегишли тармоқ раҳбарлари, вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар билан биргаликда прокуратура органлари ходимларига мазкур буйруқ талабларини ўргатиш, амалиётда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида услубий қўлланмалар ва тавсиялар тайёрлаб, мунтазам равишда ўкув машғулотлари ўтказилишини ташкил этсин.


5. Буйруқ 2008 йил 1 январидан кучга кириб, прокуратура органларининг барча ходимларига ижросини таъминлаш учун етказилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори 1-даражали

давлат адлия маслаҳатчиси                                                Р.Ҳ. Қодиров



*) 2008 йил 1 январдан кучга киради














































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск