язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2006 й. 90-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2006 й.

N 90



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚУРИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК

ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2003 ЙИЛ 17 СЕНТЯБРДАГИ 404-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2005 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-12-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 86-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 18 майдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги

ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган

жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 3-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш назорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда, "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваригача миқдорда жарималар солиш ҳуқуқига эга";


б) 7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10 фоиз - "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унга идоравий мансуб ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади",



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 179-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 32-модда.