ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2006 й. 90-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.05.2006 й.
N 90
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚУРИЛИШ
СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК
ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"
2003 ЙИЛ 17 СЕНТЯБРДАГИ 404-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
"Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2005 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-12-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 86-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 18 майдаги
90-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган
жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги "Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 3-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш назорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда, "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваригача миқдорда жарималар солиш ҳуқуқига эга";
б) 7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"10 фоиз - "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унга идоравий мансуб ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўналтирилади",
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 179-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 32-модда.