ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 29.09.1998 й. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4-моддасининг биринчи бандини шарҳлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.1998 й.


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ 4-МОДДАСИНИНГ

БИРИНЧИ БАНДИНИ ШАРҲЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис Б Эшонов, раис ўринбосари Б. Мирбобоев, суд аъзолари Ғ. Абдумажидов, Й. Жўраев, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Қ. Бурхонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг етакчи консультанти Ш. Бердиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик бўлими мудирининг ўринбосари Д. Эрғозиева, мутахассис профессор А. Тўлаганов иштирокида,

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига амал қилган ҳолда,

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни (матнда бундан буён - Қонун) 4-моддасининг биринчи бандини шарҳлаш ҳақида"ги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чикди.

Масала Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Қонуннинг 4-моддаси биринчи бандини шарҳлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаати ва мазкур мурожаат тааллуқлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига йўллангани муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ Конституциявий суд судьялари Б. Мирбобоев, Ғ. Абдумажидов ва Й. Жўраевларнинг ташаббуси билан киритилди.

Судья Ғ. Абдумажидовнинг ахборотини эшитиб, мажлисда иштирок этган Қ. Бурхонов, Ш. Бердиев, Д. Эрғозиева, А. Тўлагановнинг фикрларини аниқлаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, Конституциявий суд қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:


Қонуннинг 4-моддаси умумий хусусиятга эга бўлиб, учта банддан иборат ва умуман Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган шахслар доирасини белгилайди.

Қонун 4-моддасининг биринчи бандида белгиланганидек, "Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўладилар:

1) келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва сажиясидан қатъи назар, ушбу Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар;".

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1998 йил 7 июлдаги хатида Қонун 4-моддасининг биринчи банди фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам, агар улар Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар, қўлланилади, дейилган.

Шу тарзда, мазкур норма хусусида унинг мазмунини ўзаро инкор этувчи тушунчалар мавжуд бўлиб, бу ҳуқуқни қўлланиш амалиётида жиддий хатоларга олиб келиши мумкин. Шу боис бу норманинг бир хилда тўғри қўлланилишини таъминлайдиган расмий шарҳ берилиши зарур.

Қонуннинг нормаларини таҳлил этиб ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари билан қиёслаб, "Ўзбекисон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Қонун 4-моддасининг 3-бандига кўра Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахслар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланадилар. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш масалалари Қонуннинг 17-моддаси билан тартибга солинади. Унда мустаҳкамлаб қўйилганки, фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларининг илтимосномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.

Демак, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олганларидан кейингина, яъни улар Қонуннинг 17-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганларидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 19-бандига ва Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Шундай қилиб, Қонун 4-моддасининг 1-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар деганда, қонун чиқарувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлиш истагини билдирган собиқ Ўзбекистон ССР фуқароларини назарда тутган.


2. "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 9 ва 27-моддаларига биноан ушбу шарҳ мажбурийдир ҳамда матбуотда эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди.



























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск