ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 17.06.1997 й. "Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар" умумий қисми иккинчи хатбошисининг конституциявийлигини текшириш тўғрисидаги иш бўйича" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ 133-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН "ЁЗМА ҲОЛДАГИ

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ) ТУЗИШ

ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР" УМУМИЙ ҚИСМИ ИККИНЧИ

ХАТБОШИСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙЛИГИНИ

ТЕКШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШ БЎЙИЧА



Конституциявий суд Раис Б. Эшонов, судьялар О. Эрназаров, Ғ. Абдумажидов, Г. Пиржановлардан иборат таркибда,

Вазирлар Маҳкамасининг тараф сифатидаги манфаатларини ифодаловчи Л. Крутцова, эксперт, доцент М. Гасанов иштирокида,

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддаси 1-бандига ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддасига амал қилган ҳолда,

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар" умумий қисми иккинчи хатбошисининг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги ишни очиқ суд мажлисида кўриб чикди.

Судья О. Эрназаровнинг ахборотини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, Конституциявий суд қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар" тасдиқланган.

Тавсияларда шу нарса назарда тутилганки, ёзма ҳолда меҳнат шартномаси (контракт) доимий ишловчи (номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган) ходимлар билан ҳам, муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга кирадиган ходимлар билан ҳам тузилади. Тавсияларга мувофиқ, беш. йилдан ошмаган муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан тузилган шартнома муддатли меҳнат шартномаси деб тан олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг вакилини, экспертнинг хулосасини эшитиб, Конституциянинг, Меҳнат кодексининг нормаларини таҳлил этиб, Конституциявий суд Вазирлар Маҳкамасининг норматив ҳужжати ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини чеклаб қўяди деган хулосага келди.

Биринчидан. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Шундан келиб чиқиб, ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва принципларига зид бўлмаслиги керак.

Иккинчидан. Меҳнат кодексининг 75-моддаси меҳнат шартномаларини номуайян муддатга, беш йилдан ошмаган муайян муддатга ва муайян ишни бажариладиган муддатга тузишни назарда тутади.

Меҳнат кодекси, аввал амалда бўлган Меҳнат қонунлари кодексидан фарқли равишда, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномалари тузишни назарда тутмайди. Шу сабабли собиқ Иттифоқнинг меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг умумий қоидаларидан олинган бир қатор истисноларни назарда тутувчи, вақтинчалик ва мавсумий ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини анча чеклаб қўювчи норматив ҳужжатлари 1996 йил 1 апрелдан, яъни Меҳнат кодекси амалга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмаслиги лозим.

Меҳнат кодекси ходимларни вақтинчалик ёки мавсумий хусусиятга эга бўлган ишга қабул қилиш имкониятини асло истисно этмайди. Ана шу ходимларга нисбатан муддатли меҳнат шартномаси тузган шахслар учун назарда тутилган барча умумий нормалар ва кафолатлар татбиқ этилади.

Учинчидан. Ҳукуматнинг норматив ҳужжатлари Конституция ва қонунларга зид бўлмаслиги даркор. Бироқ, ушбу ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасидан чиқиб кетган ва кўрсатиб ўтилган Тавсияларни "Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасини бузган ҳолда қабул қилган.

Баён қилинганлар асосида ва "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 19, 25, 26 ва 27-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар" умумий қисмининг "Вақтинчалик ва мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш тўғрисида"ги иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ эмас деб топилсин.


2. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.


3. Қарор матбуотда эълон қилинган пайтдан кучга киради, қатъий, унинг устидан шикоятга ўрин йўқ.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди



























Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск