ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Регламенти (ЎзР Конституциявий судининг 05.07.1996 й. 1-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

05.07.1996 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

РЕГЛАМЕНТИ


Ушбу Регламент билан суд тартиботи ва одоби қоидалари, иш юритиш хусусиятлари, ходимларга нисбатан қуйиладиган талаблар ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини ташкил этиш тартибига дахлдор бошқа масалалар унинг вазифаларини рўёбга чиқаришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ваколатларни амалга ошириш мақсадида белгилаб қўйилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Конституциявий суд ва унинг вазифалари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108-моддасига мувофиқ Конституциявий суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади.



2-модда. Конституциявий суднинг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Конституциявий суд конституциявий судлов ишларини юритиш тартибида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалар билан олган ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди;

Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ беради.

Конституциявий суд "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, шунингдек:


1) Олий Мажлисда қонунчилик ташаббуси билан чиқиш юзасидан ўзига берилган ҳуқуқни рўёбга чиқариш;


2) Конституциявий суд судьясининг ваколатларини тўхтатиш;


3) Конституциявий суднинг Регламенти;


4) Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади.

Конституциявий суд, шунингдек ўз фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан ўзининг ваколатлари доирасига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.



3-модда. Конституциявий суд фаолиятининг

асосий принциплари


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига содиқлик, мустақиллик, коллегааллик, ошкоралик ва судьялар ҳуқуқларининг тенглиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларидир.

Конституциявий суд ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир.

Конституциявий суднинг мустақиллиги Конституциявий суд аъзоларини сайлаш ва уларни озод қилишнинг қонунда белгиланган тартиби, суд ваколатига кирадиган ишлар ва масалаларни ҳал этиш юридик тартиботининг дахлсизлиги, қарорларни чиқариш чоғида судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши, Конституциявий судга ҳурматсизлик ёки унинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик, Конституциявий суднинг фаолияти учун зарур бўлган ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, шунингдек судьяларни моддий ва ижтимоий таъмин этиш билан белгиланади.

Конституциявий суд ишларни ҳал этиш чоғида фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга ва бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Конституциявий суд ваколатига кирадиган ишлар ва масалаларни ҳал этиш коллегиал амалга оширилади.

Конституциявий суднинг мажлислари, қоида тарзида, очиқ ўтказилади.



4-модда. Конституциявий суднинг мустақиллиги


Конституциявий суд ва унинг судьялари ўз фаолиятларвда мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.

Конституциявий суднинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.



5-модда. Мажлис тарафларининг қонун

ва суд олдидаги тенглиги


Конституциявий судда хулосалар бериш ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш тарафларнинг хизматдаги мавқеи, бўйсуниши ҳамда турган жойидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.



6-модда. Норматив ҳужжатларнинг

конституциявийлиги презумпцияси


Конституциявий суд норматив ҳужжатларнинг конституциявийлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек давлат ҳокимияти маҳаллий органлари норматив ҳужжатларининг конституциявийлиги презумпциясига асосланади.



7-модда. Масалаларни кўриб чиқишда ҳолатларнинг

ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширилишини

таъминлаш


Масалаларни кўриб чиқишда Конституциявий суд тарафларнинг далил-исботларига боғланган эмас. Конституциявий суд тақдим этилган материаллар, тушунтиришлар ва кўрсатувлар билан чекланиб қолмай, иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширилиши, тарафларнинг, бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқлари таъминланиши, улар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни лозим даражада бажаришлари учун барча чораларни кўриши шарт.



8-модда. Конституциявий судлов тили


Конституциявий судда ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида амалга оширилади.

Давлат тилини билмайдиган мажлис иштирокчилари ўз она тилида сўзга чиқишлари ва тушунтиришлар беришлари ҳамда таржимон хизматидан фойдаланишлари мумкин. Суд мажлисини таржимон билан таъминлаш вазифаси Конституциявий суд девонининг тегишли таркибий бўлинмасига юкланади.



9-модда. Конституциявий суд мажлисида

тартиб ва хавфсизликни таъминлаш


Суд мажлисининг барча иштирокчилари ва мажлис залида ҳозир бўлган бошқа шахслар Конституциявий судга ҳамда суд тартиботи ва одобининг белгиланган қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, раислик қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш ҳақидаги фармойишларига сўзсиз итоат этишлари шарт.

Конституциявий суд мажлисининг тартибини бузиш, раислик қилувчининг мажлис тартибига риоя этиш ҳақидаги фармойишларига бўйсунмаслик, Конституциявий судда қабул қилинган қоидаларни менсимаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



II. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА

ИШЛАРНИ ЮРИТИШ


10-модда. Конституциявий суд

мажлисларини чақириш


Конституциявий суд ваколатига киритилган, тўхтамга келиниши лозим бўлган барча масалалар юзасидан Конституциявий суд томонидан суд мажлиси тайинланади.

Конституциявий суднинг мажлиси тегишли масалаларни кўриб чиқиш учун ушбу Регламентда белгиланган қоидалар ва тартиботларга риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Конституциявий суднинг мажлислари Раис томонидан, у йўқлигида - Конституциявий суд Раисининг ўринбосари томонидан, Конституциявий суднинг Раиси ва унинг ўринбосари йўқлигида ёки улар ўз вазифаларини бажариш имкониятига эга бўлмаганларида эса - Конституциявий суднинг энг катга ёшли судьяси томонидан чақирилади.

Конституциявий суднинг судьялари навбатдаги мажлис вақги ва жойи ҳақида суд мажлиси бошланишидан камида ўн кун олдин хабардор қилинадилар. Айни вақтда уларга мажлиснинг кун тартиби ва ишни кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар топширилади.



11-модда. Хизматга оид кенгашлар


Конституциявий суд Раиси ёки унинг ўринбосари Конституциявий суднинг фаолияти ва суд девони таркибий бўлинмаларининг иши масалалари юзасидан Конституциявий суд судьяларини, девон ходимларини хизматга оид кенгашларга чақиради.

Конституциявий суднинг Раиси ва унинг ўринбосари йўқлигида ёки улар ўз вазифаларини бажаришининг имконияти бўлмаган тақдирда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича хизматга овд кенгашларни энг катга ёшли судья чақиради.



12-модда. Конституциявий суднинг таркиби


Конституциявий суднинг Раиси, Раиснинг ўринбосари ва беш нафар судья Конституциявий суднинг аъзолари ҳисобланадилар.

Конституциявий суд камида тўрт судьядан иборат таркибда қарорлар қабул қилишга ва ишни бошлашга ваколатлидир.



13-модда. Конституциявий суд таркибишшг

суд мажлисида ўзгармаслиги


Иш Конституциявий суд томонидан, қоида тариқасида, судьяларнинг айни битта таркиби томонидан кўриб чиқилади.



14-модда. Конституциявий суднинг мажлисига олиб

чиқиладиган масалалар миқдори


Конституциявий суднинг мажлисида битта ёки бир нечта масала кўрилиши мумкин. Ҳар бир масала юзасидан алоҳида тўхтамга келинади.



15-модда. Конституциявий суднинг мажлисида

масалаларни кўриб чиқишнинг бевоситалиги

ва оғзакилиги


Конституциявий суд масалаларни кўриб чиқишда бевосита тарафларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришларини, гувоҳларнинг кўрсатувларини, экспертларнинг хулосаларини, мутахассисларнинг фикрларини, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг сўзларини эшитади, зарур ҳужжатларни ўқиб эшиттиради.

Барча судьяларда ва тарафларда бор бўлган ҳужжатлар, агар уларнинг мазмуни иш муҳокамаси жараёнида оғзаки баён қилинса, ўқиб эшиттирилмаслиги мумкин. Бироқ, агар судьялар ёки мажлис иштирокчиларидан бирортаси уларнинг тўлиқ ёки қисман ўқиб эшиттирилишини қатьий талаб қилса, бундай ўқиб эшиттириш Конституциявий суднинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.

Конституциявий суднинг мажлиси ҳар бир масала бўйича, қоида тариқасида, узлуксиз ўтади, мажлис иштирокчиларига дам олиш учун ёки якунловчи нутқларга тайёрланиш учун ажратилган вақт бундан мустасно. Суд мажлисида танаффус тарафлардан бирининг илтимоси билан бошқа тараф тақдим этган материалларни қўшимча ўрганиш учун, шунингдек мажлиснинг нормал давом этишига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда қилиниши мумкин.



16-модда. Конституциявий суднинг мажлисини

кейинга қолдириш


Конституциявий суднинг мажлиси қуйидаги ҳолларда кейинга қолдириши мумкин:


1) агар Конституциявий суд кўриб чиқилаётган масалани етарлича тайёрланмаган деб топса;


2) тарафлар ёки бир тарафнинг, гувоҳ ёки экспертнинг келмаганлиги сабабли, агар уларнинг йўқлиги ишнинг тўғри ҳал этилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса;


3) талаб қилинган материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги сабабли, агар улар ишни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун жиддий аҳамиятга эга бўлса;


4) агар масалани кўриб чиқишни кейинги қолдиришни судьялардан бирортаси, тарафлар (тараф), уларнинг вакиллари қатьий талаб қилса, улар келтирган важларни Конституциявий суд асосли деб топса;


5) судьялардан бирортасининг йўқлиги ёки мажлис вақтида унинг касал бўлиб қолганлиги туфайли Конституциявий суд мажлисида кворум бузилган бўлса;


6) суд мажлиси нормал давом этишига ёки масала ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда, агар бу ҳолатлар Конституциявий суднинг мажлисини тўхтатиб туриш имконини берадиган муддатларда бартараф қилиниши мумкин бўлмаса.

Конституциявий суднинг мажлисини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарор мажлисда қатнашаётган судьяларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Конституциявий суд томонидан ҳозир бўлган экспертлар, мутахассислар ва гувохлар эшитилиши мумкин.

Кейинга қолдирилган ишни Конституциявий суд томонидан кўриб чиқиш, уни кейинга қолдиришга асос бўлган ҳолатлар йўқотилганидан сўнг давом эттирилади. Бунда Конституциявий суднинг мажлиси, қоида тариқасида, тўхтатилган жойидан бошланади. Эшитиб бўлинган экспертлар, мутахассислар ва гувохлар фақат зарур ҳолларда қайтадан чақирилади.



17-модда. Ишни юритишни тўхтатиб туриш


Конституциявий суд тарафлардан бирининг илтимосига биноан, бошқа тараф тақдим этган материалларни қўшимча ўрганиш учун, шунингдек масалани кўришнинг нормал боришига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда ишни юритишни тўхтатиб туриши мумкин.

Тўхтатиб турилган иш юритиш уни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар йўқолганидан сўнг тарафларнинг илтимосига ёки судьяларнинг ташаббусига биноан Конституциявий суд томонидан қайтадан бошланади.

Бир масалани кўришнинг тўхтатиб қўйилиши Конституциявий суд бошқа масалаларни кўришига тўсқинлик қилмайди.



18-модда. Масалани кўриб чиқишни тугатиш


Конституциявий суд мажлисида масалани кўриб чиқиш:


1) масалани кўриб чиқишга асос бўлган таклиф чақириб олиниши муносабати билан;


2) агар таклиф бундай ваколатга эга бўлмаган орган ёки шахс томонидан билдирилаётган бўлса тугатилиши мумкин.



19-модда. Конституциявий суднинг

мажлисида раислик қилувчи


Конституциявий суднинг мажлисида Конституциявий суднинг Раиси, у йўқлигида ёки унинг топшириғи бўйича - Конституциявий суд Раисининг ўринбосари, Раис ва унинг ўринбосари бўлмаган такдирда ёки улар ўз вазифаларини бажаришларига имконият бўлмай қолганда - Конституциявий суднинг энг катта ёшли судьяси раислик қилади.

Маърузачи судья раислик қилувчи бўлиши мумкин эмас.

Раислик қилувчи Конституциявий суднинг мажлисига бошчилик қилади. Унинг суд залида тартибни сақлаш тўғрисидаги фармойишлари мажлиснинг барча иштирокчилари ва мажлислар залида ҳозир бўлган бошқа шахслар учун мажбурийдир.

Раислик қилувчи:

тарафларга ва уларнинг вакилларига ишнинг барча ҳолатлари бўйича тушунтиришлар бериш, ўз далилларини асослаш ва бир-бирларига ўзларининг нуқтаи назарларини аниқлаш ва равшанлаштириш мақсадида саволлар бериш учун тенг имкониятлар яратиш;

суд томонидан экспертларнинг оғзаки ва ёзма хулосаларини текшириш ҳамда баҳолаш;

мутахассисларнинг фикрларини, иш бўйича судга чақирилган гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш;

тарафларга ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига кўриб чиқилаётган ишнинг ҳолатлари бўйича экспертларга, мутахассисларга ва гувоҳларга саволлар билан мурожаат этиш имкониятини бериш;

тарафлар ва суд мажлисининг бошқа иштирокчилари тақдим этган, шунингдек суд талаб қилиб олган ҳужжатларни Конституциявий суд томонидан кўриб чиқиш;

суд муҳокамасининг боришини ва натижаларини қайд этиш йўли билан кўриб чиқилаётган масала бўйича ҳар томонлама тўлиқ ва холис муҳокамани таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўради.

Раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масалага алоқасиз барча нарсаларни иш бўйича муҳокама жараёнидан бартараф этади.

Раислик қилувчи Конституциявий суд судьяларининг маслаҳатхонадаги маслаҳатлашувига раҳбарлик қилади, бунда судьяларга ўз фикрларини эркин ва монеликсиз билдириш имкониятини яратади.



20-модда. Конституциявий суднинг мажлисига

тарафларнинг келмаслиги оқибатлари


Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегашли тарзда хабардор қилинган тарафлардан бири ёки унинг вакили Конституциявий суд мажлисига келмаслиги масаланинг кўриб чикдпишига ва унинг юзасидан қарор қабул қилинишига тўсқинлик қилмайди. Тарафлардан бири ёки унинг вакили суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида билдириш хатини олмаганлиги ёки ўз вақтида олмаганлиги оқибатида Конституциявий суднинг мажлисига келмаган тақдирда ёхуд тараф билдириш хатини олганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаса, агар тараф тегишли масалани кўриб чиқишда ўзининг иштирок этиш нияти борлигини билдирган бўлса, суд мажлиси кейинга қолдирилиши лозим. Масалани кўриш иккала тараф келмаган, уларнинг келмаганликлари сабаби судга номаълум бўлган ҳолларда ҳам кейинга қолдирилиши мумкин.



21-модда. Гувоҳлар, экспертлар, мутахассисларнинг

Конституциявий суднинг мажлисига

келмаслиги оқибатлари


"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ Конституциявий суд томонидан чақирилган гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларнинг келиши шарт.

Суд мажлисига чақирилган гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келмаган ҳолларда Конституциявий суд қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:


1) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар йўқлигида ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида;


2) гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келмаганлиганинг оқибатларини ҳал қилиш масаласини иш материалларини текшириш тугаллангунга қадар кейинга қолдириш ва масалани моҳияти бўйича кўриб чиқиш бошланиши тўғрисида;


3) суд мажлисида танаффус эълон қилиш ва гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар келишини таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида;


4) агар келмаган гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар йўқлигида ишни тўғри ҳал этишнинг имкони бўлмаса, ишни кўриб чиқишни кейинги қолдириш тўғрисида.



22-модда. Тарафлар ва уларнинг вакилларининг

илтимосларини ҳал этшп


Тарафлар ва уларнинг вакилларининг ҳужжатларни талаб қилиб олиш, экспертлар, мутахассислар ҳамда гувохларни қўшимча чақириш ва эшитиш тўғрисидаги илтимослари суд томонидан судьялар таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.



23-модда. Конституциявий суднинг талабига биноан

материалларни тақдим этиш, бошқа ҳаракатларни

қилиш мажбурияти


Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар Конституциявий суд талаб қилган ҳужжатлар ва бошқа материалларни тақдим этишлари, текширишга оид ҳаракатларни амалга оширишлари, муайян масаланинг судда кўриб чиқилиши муносабати билан ёрдам ва кўмак беришлари шарт.



24-модда. Масалаларни Конституциявий

судда ҳал этиш чегаралари


Конституциявий суд тарафларнинг далил-исботлари ва мулоҳазалари билан чекланмайди. У баҳслашилаётган норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириб, бир вақтнинг ўзида таклифда айтиб ўгилмаган, бироқ текширилган норматив ҳужжатга асосланган ёки унинг айрим қоидаларини ўзида акс эттирган бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан қарор чиқариши мумкин.



25-модда. Конституциявий суд

мажлисининг баённомаси


Конституциявий суднинг мажлисида баённома юритилади.

Баённома қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

мажлис вақти ва жойи ҳақидаги маълумот;

ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган судьяларнинг номлари рўйхати;

раислик қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва вазифаси;

мажлис котибининг фамилияси, исми, отасининг исми;

кун тартиби;

тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;

Конституциявий суднинг ҳаракатлари, улар қай тартибда бўлса шу тартибда, уларнинг натижалари;

тарафлар ва уларнинг вакилларининг тушунтиришлари;

гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг хулосалари ва мутахассисларнинг фикрлари, уларга берилган саволлар ва олинган жавоблар;

ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг сўзга чиқиши;

тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари баённомада гувоҳлантириб қўйилишини сўраган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар;

овоз беришга қўйилган масалалар ва овоз бериш натижалари;

Конституциявий суд қабул қилган баён тарзидаги қарорларнинг таърифи.

Агар Конституциявий суд мажлиси вақгида унинг қарорига биноан овозли ёзув, видео ёзув, фото-кино суратга олиш қўлланилган бўлса, унда фонограмма, видеотасма, фото-кино тасма суд мажлисининг баённомасига қўшиб қўйилади, бу ҳақда баённомада тегишли белги қўйилади.

Конституциявий суд мажлисининг баённомаси суд мажлисининг котиби томонидан тузилади.

Тарафлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари ўзлари иш учун муҳим деб ҳисоблаган фактлар ва ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни баённомага киритишни илтимос қилишга ҳақлидирлар.

Барча ўзгартишлар ва қўшимчаларга баённомада изоҳ берилиши лозим.

Баённома мажлис тугаган пайтдан бошлаб беш сутка ичида расмийлаштирилиши лозим.

Суд мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари суд мажлисининг баённомаси билан танишишга ва баённома хусусида мулоҳаза билдиришга ҳақлидирлар, бу мулоҳазаларни раислик қилувчининг шахсан ўзи ўн кун ичида кўриб чиқиши лозим. Суд мажлисининг баённомасига билдирилган мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан раислик қилувчи уларни баённомага қўшиб қўйиш ёки буни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



26-модда. Конституциявий суднинг мажлисида

иштирок этувчи шахслар


Тарафлар, тарафларнинг вакиллари, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар Конституциявий суд мажлисининг иштирокчилари ҳисобланадилар.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Конституциявий суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири иштирок этишлари мумкин. Улар Конституциявий суд кўриб чиқаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар.

Конституциявий суднинг мажлисида Конституциявий суд Раисининг таклифига биноан Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг аъзолари, олимлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, депутатлар, судьялар, халқаро ташкилотларнинг, давлат органларининг, жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин. Таклиф қилинганлар раислик қилувчининг рухсати билан кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан сўзга чиқишлари мумкин.



27-модда. Тарафлар ва уларнинг вакиллари


Ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган ташаббускорлар, шунингдек конституциявийлигини текшириш тўғрисида масала қўйиладиган норматив ҳужжатни чиқарган, халқаро шартномани тузган органлар, мансабдор шахслар конституциявий судловда тарафлар ҳисобланадилар.

Конституциявий судда тарафлар томонидан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш топширилган шахслар вакиллар деб аталадилар.

Суд мажлисида тарафларнинг вакиллари сифатида адвокатлар, мутахассислар ва тараф (тарафлар) томонидан уларнинг ваколатлари кўрсатилган ҳолда берилган ишончнома асосида бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.

Конституциявий судда лавозими бўйича қуйидагилар тарафларнинг вакиллари бўлишлари мумкин: таклифни киритган органнинг раҳбари, конституциявийлигини текшириш тўғрисида масала қўйилган норматив ҳужжатни чиқарган, халқаро шартномани тузган органларнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари.



28-модда. Тарафлар ва уларнинг вакилларининг

ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари


Тарафлар ва уларнинг вакиллари:

кўриб чиқилаётган масала юзасидан Конституциявий суднинг мажлисига тайёргарлик кўриш пайтида олинган барча материаллар билан танишиш;

ёзма фикрлар тақдим этиш;

экспертиза тайинланишида экспертларнинг номзодларини таклиф қилиш;

судга гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларни чақириш тўғрисида илтимос қилиш;

ишда мавжуд бўлган ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўқиб эшиттириш тўғрисида масала қўйиш;

она тилида тушунтиришлар бериш ва таржимон хизматидан фойдаланиш;

бошқа тарафга, гувохларга, экспертларга ва мутахассисларга саволлар бериш;

иш юзасидан ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари иш юзасидан ўзларига маълум бўлган ҳолатларни аниқ ва ҳаққоний баён қилишлари лозим.



29-модда. Гувоҳлар


Конституциявий суднинг мажлисига киритилган масалаларни кўриб чиқишга кун тартибига киритилган ишни ёки масалани тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик зарур маълумотлар ёки материалларга эга бўлган мансабдор шахслар ва фуқаролар гувоҳлар сифатида жалб этилишлари мумкин. Бу шахслар Конституциявий суднинг мажлисига унинг чақирувига биноан келишлари, кўриб чиқилаётган масала бўйича ўзлари билган маълумотларни маълум қилишлари, суднинг талаби билан ўз ихтиёрларидаги тегишли материалларни тақдим этишлари, судьяларнинг ва суд мажлисида қатнашаётган шахсларнинг саволларига жавоб беришлари шарт.

Гувоҳ Конституциявий суднинг мажлисида сўзга чиқишдан олдин ушбу Регламентнинг 33 ва 34-моддаларига мувофиқ зиммасига мажбурият олади.



30-модда. Экспертиза. Экспертнинг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари


Масалани ўрганиш вақтида, худди шунингдек уни кўриб чиқиш пайтида Конституциявий суд томонидан экспертиза тайинланиши мумкин бўлиб, уни амалга ошириш илмий муассасаларга ёхуд тегишли мутахассислик бўйича зарур билимга ва етарлича иш тажрибасига эга бўлган конкрет мутахассисларга топширилади. Эксперт хулосаси Конституциявий судга белгиланган муддатларда ёзма тарзда тақдим этилиши лозим.

Эксперт қўйилган масалалар юзасидан холис ва илмий асосланган хулоса бериши шарт. Экспертлар ўртасида турлича фикр келиб чиққан тақдирда, ўзининг алоҳида фикрида қолган эксперт ўз хулосасини беради.

Эксперт хулоса бериш учун зарур бўлган тақдирда иш материаллари билан танишиш, Конституциявий суддан унга қўшимча материалларни олиш имконияти берилишини сўраш ҳуқуқига эга.

Эксперт Конституциявий суднинг чақирувига биноан келиши, ўтказилган эксперт текширишлари натижалари юзасидан тушунтиришлар бериши ва судьялар ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши шарт.

Конституциявий судда сўзга чиқишдан оддин эксперт ушбу Регламентнинг 33 ва 34-моддаларига мувофиқ зиммасига мажбурият олади.



31-модда. Мутахассис, унинг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари


Муайян масалалар юзасидан махсус билимларга эга бўлган шахс мутахассис ҳисобланади.

Конституциявий суд, судья, агар айрим масалаларни кўриб чиқиш тўлиқлигини таъминлаш учун мутахассиснинг билимларидан фойдаланиш зарур бўлса, уни чақиришга ҳақлидир.

Конституциявий судда сўзга чиқишдан олдин мутахассис ушбу Регламентнинг 33 ва 34-моддаларига мувофиқ зиммасига мажбурият олади.



32-модда. Таржимон, унинг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари


Конституциявий суд ёки судья томонидан судлов тилидан мажлисда иштирок этаётганлар биладиган тилга, шунингдек мажлис қатнашчилари биладиган тилдан судлов тилига таржима қилиш учун тайинланган шахс таржимон хисобланади.

Таржимон Конституциявий суднинг чақирувига биноан келиши ҳамда ўзига топширилган таржимани мукаммал ва аниқ бажариши шарт.



33-модда. Гувоҳнинг, экспертнинг,

мутахассиснинг мажбуриятлари


Гувоҳ мажбуриятининг матни:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига таклиф қилинган гувоҳ сифатида, Конституциявий судга ишнинг менга маълум бўлган ҳолатлари тўғрисида ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни сўзлаш ҳамда қўйилган саволларга виждонан жавоб бериш мажбуриятини оламан".

Эксперт мажбуриятининг матни:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига таклиф қилинган эксперт сифатида тақдим этилган материалларни тадқиқ этиш натижалари бўйича холис, илмий асосланган хулоса бериш ва саволларга ўз билимим, малакамга мувофиқ ҳаққоний жавоб бериш мажбуриятини оламан".

Мутахассис мажбуриятининг матни:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига таклиф қилинган мутахассис сифатида олдимга қўйилган саволларга ўз билимим, малакамга мувофиқ ҳаққоний жавоб бериш мажбуриятини оламан".



34-модда. Мажбуриятни қабул қилиш тартиби


Раислик қилувчининг таклифига биноан гувоҳ, эксперт, мутахассис суд мажлисида мажбурият матнини овоз чиқариб ўқийдилар, унга имзо қўядилар ва баённомага қўшиб қўйиш учун суд мажлисининг котибига топширадилар.

Раислик қилувчи мажбуриятни бузганлик учун гувохнинг, экспертнинг, мутахассиснинг жавобгарлиги тўғрисида огохлантиради.



35-модда. Норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини

текшириш тўғрисидаги таклиф


Норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириш тўғрисидаги таклиф қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

таклифнинг ташаббускори тўғрисидаги, уни Конституциявий судга киритишга ваколатини тасдиқловчи маълумотлар;

текширилиши лозим бўлган халқаро шартнома ёки норматив ҳужжатнинг номи, у эълон қилинган манбалар тўғрисидаги маълумотлар;

масаланинг Конституциявий судда кўриб чиқилиши учун асослар;

тарафнинг фикри, қонун ҳужжатларининг тегишли нормалари кўрсатилган ҳолдаги унинг ҳуқуқий асосланиши;

илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.



36-модда. Конституциявий суд Раисининг суд

мажлисини тайёрлаш бўйича ваколатлари


Конституциявий суднинг Раиси суд мажлисига тайёргарлик кўришга умумий раҳбарликни амалга оширади.

Конституциявий суднинг Раиси тушган таклифлар юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:


1) таклифни суд кўриб чиқиши учун қабул қилиб олиш тўғрисида;


2) таклифни дастлабки ўрганиш учун ижро этиш муддатини кўрсатган ҳолда бир ёки бир нечта судьяга ёхуд Конституциявий суд девонининг тегишли таркибий бўлинмасига топшириш тўғрисида;


3) таклиф чақириб олинган тақдирда уни қайтариб юбориш тўғрисида.

Таклифни кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин Конституциявий суднинг Раиси масалани дастлабки ўрганиш, шунингдек суд мажлисида материалларни баён қилиб бериш учун маърузачи судьяни тайинлайди, бу ишни ниҳоясига етказиш учун, қоида тариқасида, материаллар Конституциявий судга келиб тушган кундан бошлаб икки ойдан ошмаган муддатни белгилайди. Конституциявий суднинг Раиси кўриб чиқилаётган масаланинг ўта мураккаблиги муносабати билан белгиланган муддатни бир ойдан ортиқ бўлмаган вақтга узайтириши мумкин.

Конституциявий суднинг Раиси иш материалларининг Конституциявий судда кўриб чиқиш учун тайёрлиги тўғрисида маърузачи судьянинг фикрини эшитгач, суд мажлисига таклиф этилиши ва чақирилиши лозим бўлган шахслар доирасини белгилайди, мажлис жойи ва вақги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек зарур материалларни мажлис иштирокчиларига юбориш ва судьяларга топшириш тўғрисида фармойишлар беради.



37-модда. Конституциявий суд котибияти мудирининг

суд мажлисини тайёрлаш бўйича ваколатлари


Конституциявий суд котибиятининг мудири суд мажлисини тайёрлаш бўйича ишларни амалга оширар экан:

таклифларни кўриб чиқишга тайёрлаш юзасидан Конституциявий суднинг Раиси томонидан белгиланган муддатларга риоя этилиши бўйича Конституциявий суд девони фаолияти ва тайёргарлик жараёни устидан назоратни;

хулосалар бериш тўғрисидаги таклифларнинг Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилиши режаси лойиҳасини тузишни, уни суд кўриб чиқиши учун тақдим этишни;

Конституциявий суд тасдиқлаган режани девоннинг таркибий бўлинмаларига тарқатишни;

таклифларнинг ва уларга илова қилинган материалларнинг нусхаларини, Конституциявий суд Раиси масалани судда кўриб чиқишга киритиш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин уч кундан ошмаган муддатда судьяларга тарқатишни;

Конституциявий суднинг навбатдаги мажлиси чақирув қоғозини судьяларга ва иштирокчиларга тарқатишни;

Конституциявий суднинг мажлиси техник ва ташкилий жиҳатдан таъминланишини, шу жумладан суд мажлиси иштирокчиларининг Конституциявий судга келишлари текширилишини, Конституциявий суд мажлиси хавфсизлигани таъминлаш чоралари кўрилишини, суд мажлисини маромида ўтказиш учун техник воситалар шай қилиб қўйилишини;

Конституциявий суд мажлисининг баённомаси тузиб борилишини ташкил этади.



38-модда. Суд мажлисининг очилиши


Суд муҳокамаси учун тайинланган вақтда Конституциявий суд судьялари мажлислар залига кириб, ўз жойларини эгаллайдилар. Сўнгра раислик қилувчи Конституциявий суднинг таркибини, қайси масала кўрилиши лозимлигини эълон қилади, ким ишда эксперт, мутахассис, таржимон сифатида иштирок этаётганини маълум қилади.



39-модда. Суд мажлиси иштирокчилари

келган-келмаганлигини маълум қилиш


Раислик қилувчининг таклифи билан суд мажлиси котиби мажлис иштирокчилари келган-келмаганлиги тўғрисида маълум қилади. Шу билан бир вақтда котиб мажлис иштирокчиларидан ким келмаганини, келмаган шахсларга билдириш хатлари ўз вақтида топширилгани ёки топширилмаганини ва улар келмаганининг сабаблари ҳақида қандай маълумотлар борлигани маълум қилади.



40-модда. Қатнашчилардан бирортаси суд мажлисига

келмаганлиги муносабати билан масалаларни

ҳал этиш


Суд мажлисига тарафлар (тараф) ёки уларнинг вакиллари келмаган тақдирда Конституциявий суд иш бўйича муҳокамани бошлаш ёки уни кейинга қолдириш тўғрисида қарор чиқаради. Тарафнинг вакилида лозим даражада расмийлаштирилган ваколатлар бўлмагани ҳолда, процессда тараф ҳисобланувчи мансабдор шахснинг ўзи суд мажлисига келмаган тақдирда, раислик қилувчи ишни тараф йўқлигида ва унинг вакилисиз кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани судьялар олдига қўяди.

Суд мажлисига гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислардан бирортаси келмаган тақдирда Конституциявий суд ишни улар йўқлигида кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида тарафларнинг фикрини эшитади.

Шундан сўнг суд иш бўйича муҳокамани давом эттириш ёки суд мажлисида танаффус эълон қилиш ёхуд уни кейинга қолдириш тўғрисида қарор чиқаради.



41-модда. Таржимонга унинг мажбуриятларини

тушунтириш


Раислик қилувчи таржимонга судьянинг маърузасини, ишда иштирок этаётган шахсларнинг тушунтиришлари ва нуқтларини, раислик қилувчининг фармойишларини, суд мажлисида ўқиб эшиттириладиган ҳужжатларни, судда бериладиган саволларни ва уларга қайтарилган жавобларни, шунингдек Конституциявий суднинг қарорларини тўлиқ ва аниқ таржима қилишдан иборат мажбуриятини тушунтиради.



42-модда. Суд мажлиси иштирокчиларига

уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини

тушунтириш


Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Экспертлар, мутахассислар ва гувоҳларга, бундан ташқари, зиммаларига юкланган мажбуриятларни ноҳалол бажарганлик ёки уларни бажаришдан бўйин товлаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарлик тушунтирилади.



43-модда. Суд мажлиси иштирокчиларининг

илтимосларини ҳал этиш


Раислик қилувчи тарафлар, уларнинг вакиллари, суд мажлисининг бошқа иштирокчиларидан ишни кўриб чиқиш бошлангунча уларнинг қўшимча материаллар талаб қилиб олиш, бошқа гувоҳларни чақириш ва ишни кўриб чиқишда янги экспертлар, мутахассислар иштирокига ижозат бериши тўғрисида илтимослари бор-йўқлигини сўраб чиқади.

Бундай илтимослар ёзма равишда тушган такдирда, улар суд мажлисида ўқиб эшитирилади ва кўриб чиқилаётган иш материалларига қўшиб қўйилади. Оғзаки илтимослар суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши лозим.



44-модда. Судьянинг сўзга чиқиши


Масалани кўриб чиқиш маърузачи судьянинг сўзга чиқишидан бошланади, у масаланинг моҳиятини, уни кўриб чиқиш асосларини, мавжуд материалларнинг қисқача мазмунини баён қилиб беради ва масалани кўриб чиқишга тайёрлаш юзасидан қилинган ишлар ҳақида ахборот беради. Маърузачи судья ўз сўзида таклифда баён қилинган далил-исботларни таҳлил этишга ва уларга ўз баҳосини беришга ҳақли эмас.



45-модда. Тарафлар ва уларнинг вакилларининг

тушунтиришлари


Маърузачи судьянинг нутқи тугаганидан сўнг раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масаланинг моҳияти юзасидан тушунтиришлар беришни тарафларга таклиф этади.

Биринчи бўлиб, масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф ёки унинг вакили сўзга чиқади, сўнгра раислик қилувчи бошқа тараф ёки унинг вакили сўзга чиқишига имконият беради.

Масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф, шунингдек унинг вакили ўз сўзларида масаланинг моҳиятини ва ўз фикрини асослашга доир ҳуқуқий далилларни баён қилади. Бошқа тараф ёки унинг вакили билдирилган таклиф бўйича ўз эътирозларини ва уларни асослаш учун ҳуқуқий далилларни баён қилади.

Агар сўзга чиқувчи кўриб чиқилаётган масала мавзуидан четга чиқса ёки шаклан ва мазмунан қўпол фикрлар билдирса, суд иш юритишининг белгиланган қоидаларини бузса, раислик қилувчи тараф ёки унинг вакилининг, суд мажлиси бошқа иштирокчиларининг сўзини тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Тарафларнинг ҳар бири, уларнинг вакиллари сўзга чиқиб бўлганидан кейин раислик қилувчи судьяларга тарафга, унинг вакилига саволлар бериш имкониятини беради; сўнгра сўзга чиққан тарафга саволлар бериш ҳуқуқи бошқа тарафга ва унинг вакилига берилади.

Тарафлар ва уларнинг вакилларига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Раиси ёки унинг ўринбосарлари, Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Адлия вазири томонидан саволлар берилиши мумкин.



46-модда. Гувоҳларни эшитиш тартиби


Гувоҳларни навбатма-навбат эшитиш тартибини Конституциявий суд белгилайди.

Раислик қилувчи гувоҳга кўриб чиқилаётган масала моҳияти юзасидан ўзи билган ҳамма нарсани маълум қилишни таклиф этади. Гувохга саволлар берилиши мумкин. Гувоҳ кимнинг аризасига биноан чақирилган бўлса ўша тараф ёки унинг вакили гувоҳга биринчи бўлиб саволлар беради, сўнгра бошқа тараф ёки унинг вакили, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчилари саволлар берадилар. Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга масалани кўриб чиқиш тўғрисида таклиф билан мурожаат этган тараф ёки унинг вакили биринчи бўлиб саволлар берадилар. Судьялар гувоҳга исталган пайтда саволлар беришга ҳақли.

Суд бошқа гувоҳларни, агар улар гувоҳлик бериши мумкин бўлган ҳолатлар етарлича тўлиқ аниқланди деб топса, эшитмаслиги мумкин.



47-модда. Ҳужжатларни текшириш


Ҳужжатлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва заруратга қараб тарафларга, уларнинг вакилларига, айрим ҳолларда эса экспертларга, мутахассисларга, гувохларга ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга тақдим этилади. Шундан сўнг тарафлар ёки уларнинг вакиллари ўқиб эшиттирилган ҳужжат (ҳужжатлар) муносабати билан тушунтиришлар беришлари мумкин. Конституциявий суд мажлисида текширилган, белгиланган тартибда олинган ва масаланинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятли ҳужжатлар юзасидан суд уларни иш материалларига қўшиб қўйиш ҳақида қарор чиқаради.



48-модда. Экспертларни, мутахассисларни

эшитиш тартиби


Конституциявий суд зарурат бўлганда суд мажлисда экспертларни, мутахассисларни эшитади. Уларни навбатма-навбат эшитиш тартибини суд белгилайди.

Раислик қилувчи экспертга, мутахассисга кўриб чиқилаётган масала юзасидан улар ўз номидан, экспертлар гуруҳи ёки илмий муассаса номидан тақдим этилаётган эксперт хулосаси (мутахассис фикри)ни ўқиб эшиттиришни таклиф қилади.

Экспертга, мутахассисга гувоҳлар учун белгилангандаги каби тартибда саволлар берилиши мумкин.



49-модда. Суд мажлиси иштирокчиларининг

сўзга чиқиши


Тақдим этилган материалларни, тарафларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг фикрларини текшириш охирига етказилганидан кейин, агар сўзга чиқишни хоҳласалар, суд Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сўзларини эшитишга ўтади.

Тарафлар ва уларнинг вакиллари якунловчи сўзлар билан чиқишлари мумкин бўлиб, улар Конституциявий суд мажлисида текширилган материаллар ва далиллар тахлилини, уларнинг ҳуқуқий баҳоланишини ва кўриб чиқилаётган масалани ҳал этиш учун аҳамиятини, шунингдек тарафларнинг, уларнинг фикрича, қарор чиқаришда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлган хулосалари ва таклифларини ўз ичига олиши мумкин.

Конституциявий суд тарафларга уларнинг илтимосига биноан якунловчи нутқларга тайёргарлик кўриш учун, суд мажлисида бунинг учун танаффус эълон қилиб, вақг бериши мумкин.



50-модда. Иш материалларини текширишни

янгидан бошлаш


Якунловчи нутқлар эшитилганидан кейин, агар Конституциявий суд ишни тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текшириш зарур деб топса, ишни кўриб чиқишни янгидан бошлаш ҳақида қарор чиқаради. Бунда Конституциявий суд ўз мажлисида танаффус эълон қилиши ва ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириши мумкин.

Иш бўйича қўшимча муҳокама тугаганидан кейин ушбу Регламентнинг 49-моддасида санаб ўтилган шахслар янгидан сўзга чиқиш, тарафлар эса - фақат янгидан бошланган суд муҳокамасининг натижалари ва уларнинг ишни ҳал этиш учун аҳамияти хусусида якунловчи нутқ сўзлаш ҳуқуқига эгадирлар, шундан сўнг Конституциявий суд тўхтамга келиш учун маслаҳатлашувга чиқиб кетади.



51-модда. Тўхтамга келиш учун судьялар

маслаҳатлашувини ўтказиш тартиби


Тўхтамга келиш учун судьялар маслаҳатлашуви маслаҳатхонада ўтказилади.

Судьялар маслаҳатлашуви сир тутилади.

Раислик қилувчи кўриб чиқилаётган масала юзасидан фикр билдиришни хохлаган ҳар бир судьяга сўз беради.

Маслаҳатлашув пайтида судьялар бир-бирларидан иш бўйича ўз фикрларини аниқлаштиришни сўрашлари мумкин. Маслаҳатлашувни тамомлаб, раислик қилувчи судьялар таклиф этган тўхтам таърифларини овозга қўяди.



52-модда. Тўхтамга келиш


Конституциявий суднинг тўхтами очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Овоз бериш судьялардан номма-ном сўраш орқали ўтказилади. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради.

Раислик қилувчи тўхтам мазмунларини тушиш тартибига кўра овозга қўяди. Пировардида тўхтам матни тўлалигича овозга қўйилади.

Судья овоз беришда бетараф қолиш ёхуд қатнашмаслик ҳуқуқига эга эмас.

Мажлисда иштирок этаётган судьяларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, Конституциявий суднинг тўхтами қабул қилинган деб хисобланади. Овозлар тенг бўлиниб қолганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тўхтам маърузачи судья томонидан ёки раислик қилувчининг топшириғига биноан бошқа судья томонидан ёзма тарзда баён қилинади.



53-модда. Судьянинг алоҳида фикри


Қабул қилинган тўхтамга қўшилмаган Конституциявий суд судьяси алоҳида фикрини ёзма тарзда баён қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, у Конституциявий суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.



54-модда. Конституциявий суд тўхтами


Давлатлараро шартноманинг ва норматив ҳужжатнинг конституциявийлиги юзасидан кўриб чиқилган ишнинг мохияти бўиича Конституциявий суднинг тўхтами қарор деб аталади. У Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган ҳолларда Конституциявий суднинг тўхтами алоҳида ҳужжат шаклида баён қилинадиган хулоса тарзида қабул қилинади.



55-модда. Конституциявий суд тўхтамининг тузилиши


Конституциявий суднинг тўхтами кириш, тавсиф, асословчи ва қарор қисмларидан иборат бўлади. Тўхтамнинг кириш қисмида: тўхтамнинг номи, у қабул қилинган сана ва жой; Конституциявий суднинг тўхтамни қабул қилган таркиби; тарафлар ва мажлиснинг бошқа қатнашчилари; масаланинг таърифи, уни кўриб чиқиш асослари кўрсатилади. Тўхтамнинг тавсиф қисми:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун ва ушбу Регламентнинг Конституциявий суднинг мазкур масалани кўриб чиқиш ҳуқуқи ёки мажбуриятини белгиловчи нормаларини;

конституциявийлиги текширилаётган ҳужжатнинг тўлиқ номини, у эълон қилинган (олинган) манба кўрсатилган ҳолда, ўз ичига олган бўлиши лозим.

Тўхтамнинг асословчи қисмида:

ишнинг Конституциявий суд томонидан аниқианган ва тўхтамга асос қилиб олинган ҳолатлари;

Конституциявий суд амал қилган норматив ҳужжатлар кўрсатилиши лозим.

Тўхтамнинг қарор қисми ҳужжатнинг конституциявийлиги (конституциявий эмаслиги) тўғрисидаги хулосани, Конституциявий суд қарорининг қонуний кучга кириши тартибини ва ижро муддатини ўз ичига олган бўлиши лозим.



56-модда. Конституциявий суднинг

тўхтамини ўқиб эшиттириш


Конституциявий суднинг тўхтами судьялар маслаҳатлашуви тамом бўлгани ҳамон раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.

Конституциявий суднинг тўхтами қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин бўлмайди.



57-модда. Конституциявий суд тўхтамининг

қонуний кучга кириши


Конституциявий суднинг тўхтами у матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.



58-модда. Конституциявий суднинг тўхтамини

қайтадан кўриб чиқиш


Конституциявий суднинг тўхтамини қуйидаги ҳолларда қайтадан кўриб чиқишга йўл қўйилади:

тўхтам қабул қилинган пайтда номаълум бўлган янги ҳолатлар очилган ва бу ҳолатлар унинг моҳиятига жидций таъсир кўрсатиши мумкин бўлса;

тўхтам қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган бўлса;

Конституциявий суд тўхтам белгиланган иш юритиш тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган деб топса.

Тўхтамни қайтадан кўриб чиқиш фақат Конституциявий суднинг ташаббуси билан амалга оширилади.

Тўхтамни қайтадан кўриб чиқиш Конституциявий суд томонидан ушбу Регламент қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.



59-модда. Конституциявий суднинг

тўхтамини тарқатиш


Конституциявий суднинг тўхтами қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай тарафларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига юборилади. Конституциявий суд Раиси Конституциявий суднинг тўхтамини бошқа органлар ва шахсларга ҳам юбориш тўғрисида фармойиш бериши мумкин.



60-модда. Конституциявий суднинг

тўхтамларини эълон қилиш


Конституциявий суднинг қарорлари, хулосалари ва бошқа тўхтамлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Конституциявий суднинг сўров, талаб шаклидаги, шунингдек, тартиб-таомил хусусиятидаги масалалар бўйича тўхтамлари Конституциявий суд белгилайдиган тартибда эълон қилинади.



61-модда. Конституциявий суд тўхтамларининг

ижро этилиши


Конституциявий суднинг тўхтамлари Конституциявий суд белгилайдиган тартибда ва муддатларда ижро этилади.



III. КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


62-модда. Конституциявий суд

Раисининг ваколатлари


Конституциявий суднинг Раиси:

Конституциявий суднинг ишига раҳбарлик қилади, судьялар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Конституциявий суд мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

Конституциявий суд девонининг таркибий тузилишини ва штат жадвалини тасдиқлайди;

Конституциявий суднинг девони ишига умумий раҳбарликни амалга оширади, девон ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

девон ходимларини рағбатлантириш чораларини кўради ва жазолаш чораларини қўллайди;

Конституциявий суднинг ишини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.

Конституциявий суд Раиси Конституциявий суднинг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан фармойишлар чиқаради.



63-модда. Конституциявий суд Раиси

ўринбосарининг ваколатлари


Конституциявий суд Раисининг ўринбосари Конституциявий суд судьясининг барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларни зиммасига олади, Конституциявий суднинг Раиси бўлмаган тақдирда ёхуд унинг топшириғига биноан унинг вазифасини бажаради.



64-модда. Конституциявий суд

судьясининг ваколатлари


Конституциявий суднинг судьяси:

Конституциявий суд мажлисини чақиришни талаб қилиш, унинг кўриб чиқиши учун масалалар таклиф этиш, Конституциявий суднинг тўхтами юзасидан алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга;

Конституциявий суднинг барча мажлисларида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан иштирок этади;

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунда ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади ҳамда мажбуриятларни зиммасига олади.

Конституциявий суд ваколатига кирадиган барча масалаларни ҳал этишда судьялар тенг ҳуқуқяардан фойдаланадилар.



65-модда. Конституциявий суд девонининг ва

Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-

маслаҳатлашув кенгашининг фаолиятини

тартибга солувчи ҳужжатларни

тасдиқлаш


Конституциявий суд Конституциявий суднинг Регламентини, Конституциявий суднинг девони тўғрисидаги Низомни, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тўғрисидаги Низомни, унинг аъзолари шахсий таркибини, Конституциявий судда иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани, Ички меҳнат тартиби қоидаларини ва Конституциявий суднинг фаолиятига дахлдор бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Бу ҳолларда Конституциявий суднинг қарорлари баён тарзида расмийлаштирилади.



66-модда. Хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга

олиш, кўриб чиқиш ва жўнатиш


Хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва жўнатиш, шунингдек Конституциявий судда ҳужжатлар билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.



67-модда. Конституциявий суднинг девони


Конституциявий суднинг девони Конституциявий суднинг ишлашини ахборотлар ва маълумотлар билан, ташкилий-техник ва таҳлилий жиҳатдан кундалик таъминлаб бориш, давлат ҳокимияти органлари билан зарур алоқа боғлаб туриш, халқаро ҳамкорлик қилиш, иш юритишни олиб бориш, Конституциявий суднинг фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга ошириш мақсадида тузилади.



68-модда. Суд чиқимлари


Суд чиқимлари экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалардан, шунингдек ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборат бўлади.

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ харажатларни ва мукофот тўловларини тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



69-модда. Конституциявий суд ҳузуридаги

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши


Конституциявий суднинг судьяларига масалаларни кўриб чиқишга тайёрлашда илмий-маслаҳатлашув ёрдами кўрсатиш, суд қабул қилаётган қарорларнинг сифатини ошириш, шунингдек Конституциявий суд ўз вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ айрим муаммоларни илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш, унинг юридик илмий муассасалар, амалиётчи юристлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун Конституциявий суд ҳузурида Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тузилади.



70-модда. Илмий-маслаҳатлашув

кенгашининг таркиби


Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Конституциявий суд томонидан сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги олимлар ва мутахассислардан тузилади ҳамда жамоатчилик асосида ишлайди.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши раис, раис ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади.



71-модда. Конституциявий суд Регламентининг

кучга кириши


Ушбу Регламент Конституциявий суд тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.



Время: 0.0335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск