язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш/ ЎзР ВМ 27.11.2002 й. 413-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 27.11.2002 й. 413-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банд а) кичик банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқланан нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси); (ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд а) кичик банди ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг нотариал тасдиқланган нусхасини; (ЎзР ВМ 24.06.2008 й. 141-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд а) кичик банди ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нотариал тасдиқланган нусхасини; (ЎзР ВМ 15.09.2015 й. 266-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



9-банд б) кичик банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқланан нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси); (ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банд а) кичик банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари; (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд б) кичик банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нусхалари; (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 12-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 9-банди “а” кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари; (ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 9-банди “б” кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари; (ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-иловадаги Низом 23-бандининг олдинги таҳрири


23. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар лицензияловчи органдан ҳақ тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма сифатида маълумот олиш ҳуқуқига эга.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига маълумотлар текин берилади.



Қарорга 1-иловадаги Низом 26-бандининг олдинги таҳрири


26. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.




ЎзР ВМ 07.06.2011 й. 163-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 6-банди “а” кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига ва бошқа алоҳида бўлинмаларига эга бўлиши - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; (ЎзР ВМ 24.06.2008 й. 141-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-иловадаги Низом 9-банд “а” кичик банди ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 24.06.2008 й. 141-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 5 банди бешинчи хатбошининг олдинги


лицензия талабгори раҳбари олий маълумотга ҳамда суғурта соҳасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак;



Қарорга 1-иловадаги Низом 9 банди а) кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларининг олдинги


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

раҳбар тўғрисидаги маълумотлар (олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчасидан кўчирма);



Қарорга 1-иловадаги Низом 9 банди б) кичик банди учинчи хатбошининг олдинги


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



Қарорга 1-иловадаги Низом 9 банди б) кичик банди еттинчи хатбошининг олдинги


Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади.




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 31 банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариш;




ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 4 банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг амал қилиш муддати, қоидага кўра, чекланмайди. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошланади.