ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /Ички ишлар вазирлигининг 22-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 129-сон "Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 09.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 12.01.2011 й. 1084-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.01.2011 й.
N 1084-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.12.2010 й. N 22 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ 09.12.2010 й. N 129 |
ҚАРОРИ
Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси
ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари,
темирйўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий
бўлинмалар рўйхатига ўзгартириш киритиш
тўғрисида
(2011 йил 22 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 130-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2001 йил 9 ноябрдаги 5 ва 1-сонли қарори (рўйхат рақами 1084, 2001 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 22-сон) билан тасдиқланган Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча қишлоқ кенгашлари, темирйўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхатига иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
Б. Матлюбов |
Миллий хавфсизлик хизмати раиси |
Р. Иноятов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 16-модда.