ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2015 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2015 йилнинг октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2015 ЙИЛНИНГ ОКТЯБРЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q Октябрь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 168;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 172;
36 соатлик иш ҳафтасида - 156.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21;
6 кунлик иш ҳафтасида - 26.
q 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 8,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин - ПҚ-2270-сон Қарор).
q Январь-август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори жами 947 200 сўмни (118 400 х 8) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган). Сентябрь-октябрь ойларида ЭКИҲ 260 480 сўмни (130 240 х 2) ташкил қилди (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4751-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - Кодекс). Январь-октябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида жами ЭКИҲ 1 184 000 сўмни (118 400 х 10) ташкил қилади.
q 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
q 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |