Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Расчеты с персоналом

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш Қоидалари (АВ томонидан 19.10.2015 й. 2720-сон билан рўйхатга олинган олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 09.09.2015 й. 5-2015-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 19 октябрда 2720-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг

2015 йил 9 сентябрдаги

5-2015-сон буйруғига

ИЛОВА



Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар

таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот,

ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий

ишлар юкламасини аниқлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР

МЕҲНАТИНИ НОРМАЛАШТИРИШ


2. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.


3. Йиллик шахсий иш режаси мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларига мувофиқ асосий тадбирлар рўйхатини (тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.


4. Йиллик шахсий иш режаси 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.


5. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларида тўла ва аниқ акс эттирилиши керак. Жорий ўқув йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади.

Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкин.


6. Иш турлари бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Штат бирликлари профессор-ўқитувчиларнинг талабалар сонига нисбати бўйича, ойлик иш ҳақи эса, харажатлар сметаси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади.


7. Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот:

ўқув ишлари - 50% - 70%;

илмий-методик ишлар - 5% - 10%;

илмий-тадқиқот ишлари - 15% - 20%;

ташкилий-методик ишлар - 5% - 10%;

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар - 10% - 15%.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга мувофиқ олиб бораётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш мақсадида профессор-ўқитувчининг ўқув ишлари юкламаси ҳажми олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бунда профессор-ўқитувчининг тегишли ўқув ишлари юкламаси қисми кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчиларининг юкламасига қўшимча равишда тақсимланади.


9. Маъруза машғулотлари профессор, доцент, катта ўқитувчи ва илмий даражага эга бўлган ассистент (ўқитувчи)лар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда ва шу каби бошқа ҳолларда) камида 3 йиллик илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга ассистент ёки ўқитувчиларга бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Тошкент давлат юридик университетида ассистент ёки ўқитувчиларга, уларнинг илмий-педагогик (илмий) иш стажи муддатидан қатъи назар, бир ўқув йилида 250 соатгача бўлган ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга мазкур таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан рухсат берилади.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Тошкент давлат юридик университетида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми мазкур таълим муассасаси томонидан белгиланади.


10. Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, факультет декани, декан ўринбосарлари, факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) томонидан, ҳар семестр якунида эса, тегишли йўналишлар бўйича проректорлар томонидан назорат қилиб борилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


11. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қ

...
Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск