ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /Давлат солиқ қўмитасининг 20.10.2015 й. 2015-32-сон “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 27.10.2015 й. 2475-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.10.2015 й.
N 2475-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
20.10.2015 й.
N 2015-32
ҚАРОРИ
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида
ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат
харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сон қарори (рўйхат рақами 2475, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 349-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
ИЛОВА
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида
ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат
харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 16-банд "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 17-банд "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 554-модда