Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 й. 142-сон "Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2006 й.

N 142


БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИҚТИСОДИЙ СУДЛАР

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Суд амалиётида вужудга келаётган саволлар муносабати билан ва "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун, Қонун деб юритилади) бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ қуйидаги тушунтиришларни беришга ҚАРОР ҚИЛАДИ.


1. "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун барча юридик шахсларга (давлат корхоналарига ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш юритаётган юридик шахслар мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, шунингдек унинг ҳудудий органларининг (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) банкротлик ишлари юзасидан берган аризалари ва илтимосномалари Қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда кўриб чиқилиши лозим.

Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи қарздордан ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кредиторнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахсдан ундирилади.

Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади.

3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.

4. Давлат солиқ хизмати органи ва бошқа ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилиши устидан назорат олиб борувчи ваколатли орган)нинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чоралар кўрилганлиги ҳақида далиллар илова қилиниши керак. Аризага кредиторнинг қарзни ундириш тўғрисидаги суд қарори, ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, илова қилинади.

Ҳисоб рақамга қўйилган ва қарздорнинг пул маблағлари йўқлиги учун банк бажармаган инкассо топшириқномаларининг аризага илова қилиниши давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан қарзни олишга доир чоралар кўрилганлигининг далили бўлиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкка қаратиш натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни аризага илова қилиши шарт.

5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги фуқаролик ишлари бўйича судларида кўрилади.

6. Қонуннинг 10-моддасига кўра иқтисодий суд қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск