язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015 й. 306-сон “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2015 й.

N 306



СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йиллар учун муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури тўғрисида" 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек сув таъминоти ва канализация ташкилотларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг сифатли ичимлик сув ва канализация хизматлари билан таъминланганлиги даражасини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тизимини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотлари негизида шаҳарлар ва туманларда филиаллари бўлган ягона "Сувоқова" давлат унитар корхоналари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

"Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг, шунингдек уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг намунавий тузилмаси 1, , 1б-иловаларга мувофиқ;

ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялашнинг устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлашга, тадбиркорлик субъектларини "фойдаланишга тайёр" шартларида муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 2016 йил 1 январгача:

сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотларини қайта ташкил этиш йўли билан ушбу қарорга 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга биноан "Сувоқова" давлат унитар корхонаси ҳамда унинг шаҳар ва туман филиаллари ташкил этилишини;

"Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг уставлари тасдиқланишини ва улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

"Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланишини таъминласинлар.


4. "Сувоқова" давлат унитар корхонаси билан унинг шаҳар ва туман филиаллари ўртасида мол-мулкнинг тизим ичида берилишига сотиш бўйича айланма сифатида қаралмаслиги ва, тегишли равишда, солиқларни ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш мақсади учун объект ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:

"Сувоқова" давлат унитар корхоналари мутахассисларининг малакаси ихтисосли олий таълим муассасалари негизида тизимли оширилишини ташкил этсинлар;

сув таъминоти ва канализация йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларни қайта тайёрлаш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

2016/2017 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларида сув таъминоти ва канализация мутахассисларини тайёрлашни ташкил этсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялашнинг устувор вазифалари амалга оширилишини, тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирларнинг амалда бажарилиши натижалари Комплекс мажлисларида ҳар чоракда кўриб чиқилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

306-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Директор (1 киши)























































































































Директор ўринбосари - бош муҳандис

(1 киши)



Директорнинг тармоқлар ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича ўринбосари

(1 киши)


Сув таъминоти ва канализацияни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш бўлими

(БХ - 2 киши, МТХ*)



Директорнинг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари

(1 киши)



Кадрлар бўлими

(БХ - 2 киши)










































Юрисконсульт

(БХ - 1 киши)


Ишлаб чиқариш-техника бўлими

(БХ - 2 киши, МТХ*)












Молия-иқтисодиёт бўлими

(БХ - 3 киши)






Мукаммал қурилиш ва таъмирлаш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



















Махсус ишлар ва фуқаро муҳофазаси мутахассиси

(БХ - 1 киши)






















Бош энергетик бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)












Бухгалтерия

(БХ - 3 киши)






Сув таъминоти ва канализация объектларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



















































Канцелярия

(БХ - 1 киши, МТХ*)


Бош механик бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)




Шаҳар ва туман филиаллари



Моддий-техника таъминоти бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)




















Марказий диспетчерлик хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)











































Марказий лаборатория

(БХ - 1 киши, МТХ*)












Марказий абонентлик хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)
































































































Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўлими (БХ - 1 киши, МТХ*)


















АКТ бўлими (жумладан истеъмолчиларни ҳисобга олиш ва активларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими)

(БХ - 1 киши, МТХ*)


























































































Метрология бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)

























































































        

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 30 киши;

*) Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

306-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Сувоқова" давлат унитар

корхоналари шаҳар филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ















Директор (1 киши)















































































Директор ўринбосари - бош муҳандис (1 киши)








Директорнинг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари

(1 киши)



Кадрлар бўйича инспектор

(БХ - 1 киши)









































Ишлаб чиқариш - техника бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Лаборатория

(БХ - 1 киши, МТХ*)













Юрисконсульт

(БХ - 1 киши)




Молия-иқтисодиёт бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



































Махсус ишлар ва фуқаро муҳофазаси мутахассиси

(БХ - 1 киши)

Бош энергетик бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис (МТХ)
















Бухгалтерия

(БХ - 2 киши, МТХ*)












































Иш юритувчи

(МТХ*)

Бош механик бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Метрология бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)


Моддий-техника таъминоти бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)





















































Абонентлик хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)










Ишлаб чиқариш участкалари








































































АКТ бўлими (жумладан истеъмолчиларни ҳисобга олиш ва активларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими)

(БХ - 1 киши, МТХ*)










Сув қувурлари тармоқларидан фойдаланиш хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Авария-таъмирлаш хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)
















































































Сув олиш ва тозалаш иншоотлари

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Автохўжалик

(БХ - 1 киши, МТХ*)











































































































Канализация тармоқларидан фойдаланиш хизмати

(БХ - 1 киши, МТХ*)



Диспетчерлик хизмати

(МТХ*)











































































































Канализация тозалаш иншоотлари

(БХ - 1 киши, МТХ*)


























































































      

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 23 киши;

*) Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

306-сон қарорига

1б-ИЛОВА



"Сувоқова" давлат унитар

корхоналари туман филиалларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ











Филиал бошлиғи

(1 киши)



































































































Ишлаб чиқариш - техника бўлими

(МТХ*)


Муҳандис-энергетик

(МТХ)



Абонентлик хизмати

(БХ - 1киши, МТХ*)


Молия-иқтисодиёт бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)











































Лаборатория

(МТХ*)


Муҳандис-механик

(МТХ)



АКТ бўлими (жумладан истеъмолчиларни ҳисобга олиш ва активларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими) (МТХ*)


Бухгалтерия

(БХ - 1 киши, МТХ*)





































Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис (МТХ)











Кадрлар бўйича инспектор

(БХ - 1 киши)























































Ишлаб чиқариш  участкалари

















Юрисконсульт

(БХ - 1 киши)

















































Авария-таъмирлаш

бригадаси

(МТХ*)


Диспетчерлик хизмати

(МТХ*)





























Иш юритувчи

(МТХ*)













































          

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 6 киши;

*) Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

306-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ичимлик суви таъминоти ва канализация

тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш,

тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация

тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тизимини

такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларнинг амалга

оширилишини таъминлашга доир

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


        

I. 2015-2019 ЙИЛЛАРДА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ВА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

        

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилиши юзасидан комплекс ва ишончли мониторингни доимий асосда олиб бориш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарори

2015 йил

10 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, ҳар ойда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига унинг ижросининг ҳолати тўғрисида ахборот, шунингдек уни амалга оширишни жадаллаштириш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тақдим этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

доимий

асосда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

3.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг коллегиал мажлисларида 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилишини кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари учун таклифлар тайёрлаш.

Комплекс

чора-тадбирлар

доимий

асосда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурини, шу жумладан сув таъминоти ва канализация секторида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини бажариш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда эшитилишини таъминлаш.

-

ҳар

чоракда

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

II. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш ҳисобига сув таъминоти ва канализация соҳасининг норматив базасини такомиллаштириш, жумладан:

1) халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжудларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритган ҳолда амалдаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

2) Сув таъминоти соҳасининг норматив базасини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Грант маблағларини жалб этиш


Комплекс чора-тадбирлар



алоҳида жадвал бўйича

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

6.

2035 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикасининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизациялаш концепциясини ишлаб чиқиш.


Концепция

2017 йил

1 январгача

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси


7.

"Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг, уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг тузилмасини қарор билан тасдиқланган намунавий тузилмаларга мувофиқлаштириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг қарори


2016 йил

1 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси


8.

Авария вақтидаги ишларини бажариш учун истеъмолчилардан (абонентлардан) буюртманомаларни узлуксиз қабул қилувчи кеча-кундуз ишлайдиган диспетчерлик ва авария вақтидаги хизматларни, шунингдек авария оқибатидаги созлаш, тиклаш ишларини тезкорлик билан амалга оширувчи бригадаларнинг жойларга чиқишини ташкил этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

босқичма-

босқич,

2015 йил

1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Андижон вилоятидаги "Suvoqava" ОАЖни ва Тошкент вилоятидаги "Toshvilsuvoqava" ОАЖни тегишли вилоятлар ҳокимликларининг "Сувоқова" давлат унитар корхоналарига айлантириш.


Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори


2015 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари


10.

Сервис контрактларини жорий этиш йўли билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан "Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг ўзаро муносабатларини аниқ тартибга солиш орқали "Сувоқова" давлат унитар корхонасида бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори


2017 йил

1 январгача


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


11.

"Сувоқова" давлат унитар корхоналари фаолиятини индикатив режалаштириш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, уни амалда жорий этишнинг механизмини ва қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг батафсил рўйхатини белгилашни назарда тутиш:

техник кўрсаткичлар - ҳисобга олинмаган сув ҳажмлари, тармоқдаги сувнинг исроф бўлиши, тармоқларни янгилашнинг ўртача коэффициентлари, микробиологик ва физик-кимёвий параметрларнинг мувофиқлик даражаси, янги абонентларни тармоққа улашнинг белгиланган муддатларига тўлиқ риоя қилиш, хизмат кўрсатишда режалаштирилмаган танаффуслар сони, авариялар сони ва уларни бартараф этиш муддатларига риоя қилиш, истеъмолчиларнинг шикоятлари сони;

молия-иқтисодий кўрсаткичлар - рентабеллик, маблағларнинг йиғилувчанлиги, дебиторлик-кредиторлик қарзларнинг кўпайиши/ камайиши.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

1 июлгача


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


12.

"Сувоқова" давлат унитар корхонасининг шаҳар/туман филиали тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқиш.


Низом

2016 йил

1 январгача


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари


13.

Ичимлик сувни бериш, сотиш ва канализация хизматлари кўрсатиш ҳажмларини, туман, шаҳар филиаллари ва умуман "Сувоқова" давлат унитар корхонаси бўйича чоракларга бўлган ҳолда даромадлар, харажатларни назарда тутувчи ҳар йилги ишлаб чиқариш дастурларини ишлаб чиқиш.


Дастур

ҳар йили

1 декабргача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари

14.

"Сувоқова" давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари учун очилган 22622 Ҳисоб рақами йўриқномасининг 1-иловасига киритишни назарда тутувчи Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш.


Йўриқномага қўшимчалар киритиш


2016 йил

I чорак


Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


15.

"Сувоқова" давлат унитар корхонасининг сув таъминоти ва канализация объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича тегишли кўчмас мулкка кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминлаш.


Хатловдан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш


2016 йил

1 июль

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари


III. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16.

Сув таъминоти ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан зарур тарзда фойдаланишни ва уларни ўз вақтида таъмирлашни таъминлаш учун "Сувоқова" давлат унитар корхоналарини фойдаланиш машиналари ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Буйруқ

2016 йил

I чорак


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

17.

"Сувоқова" давлат унитар корхоналарини тасдиқланган нормативлар асосида махсус машиналар ва механизмлар билан таъминлаш.


Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда комплекс чора-тадбирлар


2016-2020

йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари

18.

Моддий-техника ресурсларининг, шунингдек сув таъминоти ва канализация иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш, таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун зарур бўлган қувур маҳсулотлари, сурилмалар ва бошқа компонентларнинг авария захираси нормативларини ишлаб чиқиш.


Буйруқ

2016 йил

II чорак


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

19.

Қуйидагиларни:

кейинчалик фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида "Сувоқова" давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини;

сув таъминоти ва канализация объектларини, шу жумладан эгасиз ва фойдаланилмаётган объектларни;

сув таъминоти ва канализация тизимига ноқонуний уланган сув таъминоти ва канализация объектларини ялпи хатловдан ва техник аудитдан ўтказиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2015 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари


20.

Маънавий эскирган асбоб-ускуналарни халқаро талабларга жавоб берадиган, замонавий, энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарга, шу жумладан лизинг асосида алмаштириш йўли билан энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2016-2018 йиллар мобайнида босқичма-босқич


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари

     

IV. ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ СОҲАСИДА

ТАРИФ СИЁСАТИНИ ВА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

      

21.

Минтақада сув таъминоти ва канализация хизматларига ягона тарифларни босқичма-босқич жорий этиш, минтақаларда ягона "Сувоқова" давлат унитар корхоналарини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда туманлар бўйича уларни бирхиллаштиришни назарда тутиш.


Тарифларни қайта кўриб чиқишда


доимо


Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари

22.

Хатлов ўтказишда кейинчалик қўллаш мақсадида маълумотларнинг мижозлар базалари ва лизинг тизимлари учун ягона техник талаблар ва параметрларни яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

I чорак


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


23.

Абонентларни тўлиқ хатловдан ўтказиш йўли билан абонент хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва ичимлик сув ҳажмини ишлаб чиқариш, сотиш ва унинг учун ҳақ тўланишини кузатиб бориш мақсадида мониторинг олиб бориш, абонентлардан маблағлар тўпланиши даражасини ошириш, ҳисоб рақамларини тайёрлаш ва маблағ қўйиш жараёнини компьютерлаштириш, маълумотлар базасига рухсатсиз киришга йўл қўймаслик.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016 йил

II чораккача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари


24.

Сув олиш иншоотларида ва тақсимлаш-тарқатиш қувурлари жойлашган жойларда сувни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини (сарфни ўлчагичларни), шунингдек уй-жой фондида сувни ҳисобга олишнинг якка тартибдаги асбобларини ўрнатиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

2016-2017

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари

25.

"Сувоқова" давлат унитар корхоналари хизматларини кўрсатишда технологик сарфларга ва технологик сарфлар ва нобудгарчиликларни ҳисоблаб чиқиш методикасига мувофиқ сув сарфи нормаларини тасдиқлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори


2015 йил

IV чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" давлат унитар корхоналари


V. СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

26.

"Сувоқова" ДУКларни малакали кадрлар билан тўлдириш, тизимли ўқишни йўлга қўйган ҳолда ходимларнинг касбий малакаларини такомиллаштириш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.


Буйруқ

доимий

асосда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" ДУК

27.

Таълим муассасаларини ичимлик сув таъминоти тизимини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича махсус дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш тизимини таҳлил қилиш ва умумлаштириш негизида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ўқувчиларнинг ўқув-танишув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш.


Қўшма қарор

2016 йил

II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

28.

"Сувоқова" ДУК фаолиятига методик ҳамкорлик қилиш, фойдаланишнинг мақбул режимлари сақланишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш.


Бажарувчилар

қарори

доимий

асосда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29.

"Коммунўқув" ўқув-методик маркази ДУКда ҳар йили амалиётга бошқарув бўғини мутахассисларининг малакасини оширишни йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар

комплекси

ҳар

йили


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

30.

Реал иш вазиятларида амалий ўқитиш негизини қўллаган ҳолда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг билимлари даражасини мустаҳкамлаш учун тегишли дастур-стажировкаларни ташкил этиш мақсадида халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


доимий

асосда


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

   

VI. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

     

31.

Сув таъминоти ва канализация ташкилотларига тизим ишончлилигини ошириш, аварияларни бартараф этиш вақтини камайтириш, авария ҳолатларининг олдини олиш, сув олиш қурилмалари ва насос станциялари ишлашининг мақбул режимини сақлаш, сув қувурлари тармоқларида босимни назорат қилиш бўйича олдини олиш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида сув таъминоти ва канализация тизими объектларига доир барча зарур маълумотларни киритиш, сақлаш, даврий янгилаб бориш ва мониторинг қилишни таъминлайдиган "Активларни бошқариш" геоахборот тизимини жорий этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2016-2017

йиллар


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

32.

"Сувоқова" ДУКга сув таъминоти ва канализация соҳасида республика даражасида ягона, тизимли асосда бирхиллаштирилган истеъмолчиларни аниқ ва манзилли ҳисобга олиш, дебиторлик қарзларни ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш манзиллиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар юзага келишининг олдини олишни таъминлайдиган ҳисобга олишнинг ахборот тизимини яратган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган "Биллинг" тизимини жорий этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2016 йил

1 июлгача


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" ДУК


33.

Истеъмолчиларнинг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими, тармоқ ташкилотлари, сув таъминоти ва канализация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, электрон шаклда расмий мурожаатлар (буюртманомалар, шикоятлар ва бошқалар) юбориш тўғрисида мукаммал маълумот олиш имконини берадиган тегишли ахборот ресурсларини (интернет-сайтларни) яратиш.


Чора-тадбирлар

комплекси

2017 йил

I чорак


Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" ДУК


34.

Интернет тармоғи орқали, шу жумладан банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда кўрсатилган хизматлар учун онлайн-тўлов тизимини жорий этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2017 йил

I чорак


Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Марказий банк, "Сувоқова" ДУК


35.

Жорий ҳисоб-китоб, хизматлар учун тўловларнинг ҳолати ва қарздорлик тўғрисида хабар бериш бўйича муҳим маълумотларни тақдим этиш юзасидан мобиль иловаларни ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2017 йил

I чорак


Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Марказий банк


36.

"Сувоқова" ДУКда сув балансини шакллантириш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2017 йил

I чорак


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Сувоқова" ДУК


37.

Ичимлик сув истеъмолчиларини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан уй-жой секторида ҳисобга олиш приборларини қиёслашнинг биллинг тизимида бирлаштирган ҳолда умумий уйлар ва якка тартибдаги уйларни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш.


Чора-тадбирлар

комплекси


2017 йил

1 январгача


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Сувоқова" ДУК


        

VII. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СУВ ТАЪМИНОТИ ВА

КАНАЛИЗАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИГА "ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР"

ШАРТЛАРИДА УЛАШ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

      

38.

Сув таъминоти ва канализация бўйича давлат хизматларини ёппасига хатловдан ўтказиш.


Инвентаризация

2015 йил

1 декабргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Сувоқова" ДУК


39.

Давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан бевосита Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни қабул қилишни тақиқлаган ҳолда Давлат хизматлари марказларининг фаолият кўрсатишини бошлашни таъминлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарори


2016 йил

1 январдан

бошлаб


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Сувоқова" ДУК


40.

Ваколатли органлар ва Давлат хизматлари марказларининг ўқиётган ходимлари иштирокида тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш бўйича қабул қилинган нормаларни амалий қўллаш даражасини оширишга қаратилган семинарларни мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш.

Жадвал


доимий

асосда


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" ДУК

41.

Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низомнинг амалга оширилишини қуйидагиларда мақсадли ўрганиш:

Мақсадли ўрганиш


Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти,

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Сувоқова" ДУК


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;


2016 й.

февраль


Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида;


2016 й.

март


Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида;


2016 й.

апрель


Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;


2016 й.

май


Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида;


2016 й.

июнь


Тошкент шаҳрида.


2016 йил

июль


Мақсадли ўрганишлар якунлари бўйича материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига киритиш.



2016 йил

сентябрь

42.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига "фойдаланишга тайёр" шартларида улаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсадлари мазмуни тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

комплекси

2016 йил

I чорак


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК


      

VIII. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ БАЖАРИШ ВА АҲОЛИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ

СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ

      

43.

Оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан, электрон ОАВ ва Интернет орқали сув таъминоти ва канализация соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот чора-тадбирлари якуний мақсадларининг моҳияти ва мазмунини кенг ва мунтазам равишда ёритишни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси


доимий

асосда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ЎзА, МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

44.

Аҳоли ўртасида сув таъминоти ва сув ажратиш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, мақсадлари ва уларни амалга ошириш механизмлари тўғрисида тушунтириш ишларини тизимли асосда олиб бориш.


Чора-тадбирлар

комплекси

доимий

асосда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, " Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Маҳалла" фонди, ХУЖМШ уюшмаси билан биргаликда

45.

Сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ходимлари ва бошқа ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиш, ижобий халқаро тажриба асосида ўқув курслари ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

комплекси

доимий

асосда


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

              

Изоҳ: ҳужжатлар турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳалари ва хусусиятларига кўра қайта кўриб чиқилиши ва бирлаштирилиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 560-модда