Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Жамоа шартномалари (келишувлари) / “Ҳужжатлар” бўлими намуналари /

Жамоа шартномаси

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ



I БЎЛИМ

1. Асосий қоидалар

1.1. Мазкур жамоа шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, бошқа норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тавсияларига мувофиқ тузилди. У меҳнат муносабатларини шартномавий тартибга солишга ҳамда ходимлар ва иш берувчининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштириш мақсадида тузилади.

Мазкур шартнома иш берувчига ва ___________________________ нинг (кейинги ўринларда - Корхона) барча ходимларига, шу жумладан у кучга киргандан сўнг ишга қабул қилинган шахсларга татбиқ этилади.

Иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган шахслар Корхонанинг ходимлари ҳисобланади.

Мазкур шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари ёшга доир пенсияга чиқиши ёки ходимлар сони (штати) қисқарганлиги муносабати билан Корхона меҳнат шартномалари (муносабатлари)ни бекор қилган, Корхонада камида 5 йил иш стажига эга бўлган шахсларга; Корхонада ишлаш вақтида меҳнатда майиб бўлган шахсларга; Корхона ходими меҳнат вазифаларини бажариш муносабати билан вафот этган тақдирда унинг оила аъзоларига; ҳақиқий ҳарбий (муқобил) хизматга чақирилган ходимларнинг хотини ва ота-онасига уни ўташнинг барча даври мобайнида татбиқ этилади.


1.2. Мазкур жамоа шартномаси иш берувчи номидан иш кўрувчи ________________________________ ва _______________________________ меҳнат жамоаси номидан иш кўрувчи касаба уюшмаси қўмитаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) раиси _____________________________ (кейинги ўринларда - Тарафлар) ўртасида тузилди.

Корхонанинг меҳнат жамоасини унинг фаолиятида меҳнат шартномаларига асосан ўз меҳнати билан иштирок этаётган барча ходимлари ташкил этади.


1.3. Жамоа шартномаси Корхонанинг барча бўлинмаларида ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида дастлабки муҳокамадан ўтди. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши касаба уюшмаси қўмитаси раисига (ёки ходимлар номидан иш кўрувчи бошқа вакилга) шартномани меҳнат жамоасининг аъзолари номидан имзолаш ваколатини беради.



2. Жамоа шартномаси тарафларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Корхона ходимларининг моддий ва ҳуқуқий ҳолатини яхшилаш мақсадида Тарафлар ходимлар ва иш берувчининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини уларга қонун ҳужжатлари, Корхона устави ва мазкур шартнома билан тақдим этилган ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажариш йўли орқали мувофиқлаштириш бўйича кучларни бирлаштиришни зарур деб ҳисоблайди.


2.2. Корхонанинг унинг уставида белгиланган нормал фаолиятини ташкил этиш, бандликни таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа меҳнат шартларини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш иш берувчининг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади. Бунда иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасини (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органини) Корхона ривожланишининг истиқболлари ҳақида, шунингдек бандлик, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат шартлари соҳасида тахмин қилинаётган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини олади.

Иш берувчининг мутлақ ҳуқуқи унинг ҳаракатларини меҳнат жамоаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш талаб қилинмаслигини англатади.


2.3. Мазкур жамоа шартномасида назарда тутилган ва Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий рағбатлантиришлар фақатгина Корхона бизнес режасининг асосий кўрсаткичлари бажарилган тақдирда тўланиши мумкин.

2.4. Иш берувчининг Корхонадаги вакиллигини мансабдор шахслар амалга оширади, агар уларга меҳнатга оид қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, Корхона устави, лавозим йўриқномалари билан тақдим этилган ваколатлар доирасида уларнинг зиммасига раҳбарлик, ташкилий, фармойиш, назорат қилиш функциялари ёки моддий қимматликлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса.


2.5. Иш берувчи ва у ваколат берган вакиллар касаба уюшмаси қўмитаси (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи)га нисбатан Меҳнат кодексининг 24 ва

...
Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск