ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 03.12.2015 й. СҚ-59-III-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2015 й.

N СҚ-59-III



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЙИГИРМА УЧ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 10-бандига ва 93-моддаси 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги маҳкумлар:

а) аёллар;

б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) 60 ёшдан ошган эркаклар;

г) чет давлатлар фуқаролари;

д) I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ушбу Қарор кучга киргунга қадар бир йил ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган, деб топилган шахслар жазодан озод қилинсин.


2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йил-у олти ойдан кўп бўлмаган, ҳукми ушбу Қарор эълон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумлар жазодан озод қилинсин.


4. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ушбу Қарор эълон қилинган кунда ўталмай қолган жазо муддати уч йил-у олти ойдан кам бўлган шахслар манзил-колонияларга ўтказилсин.


5. Ушбу Қарорнинг 1-бандида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги барча ишлар тугатилсин.


6. Ушбу Қарорнинг:

а) амал қилиши - узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган; ўта хавфли рецидивист деб топилган; тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган; жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган; афв этиш ёки амнистия тартибида илгари жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга; шунингдек ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга;

б) 1-банди амал қилиши - Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми "д" бандида кўрсатилган, шунингдек ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларга;

в) 3-банди амал қилиши - Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида ва 104-моддаси учинчи қисмининг "д" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга;

г) 1-3, 5-бандлари амал қилиши - Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмасин.


7. Ушбу Қарорга мувофиқ асосий жазодан озод қилинган маҳкумлар қўшимча жазолардан озод қилинмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қўмита ва комиссиялари ушбу Қарорнинг қўлланилиши устидан жамоатчилик назорати ҳамда Қарорнинг қўлланиш тартиб-таомилларининг очиқ-ошкора амалга оширилишида сенаторлар ва депутатлар корпусининг бевосита иштирокини таъминласин.


9. Ушбу Қарор амалга оширилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.


10. Ушбу Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва уч ой ичида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                 Н. Йўлдошев



"Халқ сўзи", 2015 йил 4 декабрь






























Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск