Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2015 й. 350-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 1 декабрдаги

350-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси

ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси (кейинги ўринларда ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси деб аталади) ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.


2. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш:

фаолият сифатини ва унинг якуний натижаларини ошириш;

асосий функционал вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш - аёллар ва болаларни хонадонига бориб патронаж тартибида кўриш, врачнинг кўрсатмаларини бажариш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-гигиеник тарбиялаш тадбирларини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

профилактик эмлашлар, флюорографик текшириш билан қамраб олиш, касалликни камайтириш, чақалоқлар ва оналар ўлимини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.


3. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш иш ҳажми кўрсаткичларига, юқори сифатга ва ҳисобот даври мобайнидаги натижадорликка асосланади.



II. ҚВП ПАТРОНАЖ ТИББИЁТ ҲАМШИРАСИ

ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ РЕЙТИНГ

БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ


4. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг кундалик ишлари махсус журналда қайд этилади, уни тўлдириш шакли ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича, унинг фаолиятининг асосий кўрсаткичлари асосида ҳар чоракда бир марта ўтказилади.


6. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш уч босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда - ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг асосий функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари баҳоланади;

иккинчи босқичда - ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти якуний натижаларининг салбий кўрсаткичлари баҳоланади;

учинчи босқичда - рейтинг баҳолашнинг тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш/жазолаш чоралари белгиланади.


7. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш тегишли туман тиббиёт бирлашмаси, шу жумладан тегишли туман тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳи (кейинги ўринларда махсус мониторинг гуруҳи деб аталади) томонидан ўтказилади.


8. Махсус мониторинг гуруҳи таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туман тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Махсус мониторинг гуруҳи уч ойда бир марта ҳар бир қишлоқ врачлик пунктининг фаолиятини ўрганади.


9. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:

а) бириктирилган аҳоли ўртасида касалликка чалинишнинг олдини олиш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:

тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун уй хўжаликлари патронажи;

ёлғиз кексалар, ногиронлар ва парвариш қилишга муҳтож шахслар патронажи;

ёш оилалар патронажи;

кекса ёшдаги аҳолини чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;

б) фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, шунингдек кўзи ёриганлар ўртасида касалликларнинг олдини олиш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:

ҳомиладор аёлларни хонадонига бориб кўриш;

фертил ёшдаги аёлларни чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;

кўзи ёриганларни туққанидан кейин 42 кун мобайнида хонадонига бориб кўриш;

в) болалар ўртасида касалликка чалинишнинг олдини олиш бўйича асосий фукнкционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:

1 ёшгача болаларни хонадонига бориб кўриш;

ногирон болаларни хонадонига бориб кўриш;

болаларни чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;

г) болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги;

болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш билан қамраб олиш;

вакцинациядан кейинги таъсир юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича назорат тартибида бориб кўриш;

д) махсус мониторинг гуруҳининг хулосаси бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг салбий якуний натижалари:

ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг айби билан ҳомиладор аёлларни 12 ҳафтадан кеч муддатларда рўйхатга олиш;

оналар ўлими мавжудлиги;

1 ёшгача чақалоқлар ўлими мавжудлиги;

ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти юзасидан аҳоли ўртасида асосли шикоятлар мавжудлиги.



III. ҚВП ПАТРОНАЖ ТИББИЁТ ҲАМШИРАСИ ИШЛАРИ

САМАРАДОРЛИГИНИ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


10. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси қишлоқ врачлик пунктининг ўз врачи раҳбарлигида ҳар ойда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот шаклини тўлдиради.

Қишлоқ врачлик пунктининг врачи мавжуд бўлмаганда ушбу шакл қишлоқ врачлик пунктининг мудири раҳбарлигида ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси томонидан тўлдирилади.


11. Ҳисобот даври (чорак) тамом бўлгандан кейин ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлдирилган шакли ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай қишлоқ врачлик пункти мудирига топширилади.


12. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг натижалари бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлдирилган шакли асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар чорак якунлари бўйича қишлоқ врачлик пунктининг мудири ва катта тиббиёт ҳамшираси томонидан баҳоланади.


13. Махсус мониторинг гуруҳи томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан сўнг ҳар чорак якунлари бўйича бирламчи ҳужжатларни (ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг журналини) таҳлил қилиш асосида ҳар бир қишлоқ врачлик пункти бўйича 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг ишлари натижаларининг салбий кўрсаткичлари ўрганилади.


14. Ҳисобот даврида ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг салбий кўрсаткичлари махсус мониторинг гуруҳи томонидан ўрганилиши натижалари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада маълумотнома шаклида расмийлаштирилади.

Маълумотноманинг бир нусхаси қишлоқ врачлик пунктида сақланади, иккинчи нусхаси сақлаш учун туман тиббиёт бирлашмасига берилади.


15. Махсус мониторинг гуруҳи қишлоқ врачлик пунктининг мудири билан биргаликда текшириш маълумотлари асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи шаклига ҳисоблаб чиқилган балларни киритади.

ҚВПнинг ҳар бир патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунлангандан кейин тегишли якуний баллар белгиланади.


16. Энг кўп тўпланиши мумкин бўлган балларнинг 85 фоизини ва ундан юқори якуний балларни тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари лавозим тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда шахсий устама белгилаш шаклида навбатдаги рейтинг баҳолашлар якунларигача моддий рағбатлантирилади.


17. Шахсий устамалар миқдорлари тўпланган якуний баллар сонидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда белгиланади:

рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 85 фоизидан 87 фоизигача - 5 фоиз;

рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 87 фоизидан 91 фоизигача - 10 фоиз;

рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 91 фоизидан 96 фоизигача - 15 фоиз;

рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 96 фоизидан 100 фоизигача - 20 фоиз.


18. Қишлоқ врачлик пункти ходимларини қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида рейтинг баҳолаш якунлари бўйича ҳар чоракда энг юқори намуна кўрсатган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари ва ушбу патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пункти врачлари мукофотланадилар, бироқ бир йилда 2 лавозим маошидан ортиқ эмас.


19. Энг кўп тўплаш мумкин бўлган балларнинг 55 фоизидан 85 фоизигача миқдорда якуний баллар тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари қўшимча равишда моддий рағбатлантиришсиз белгиланган тартибда ўз лавозим маошини оладилар.


20. Энг кўп тўплаш мумкин бўлган якуний балларнинг 55 фоизидан кам балл тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ интизомий жазолар қўлланади.



IV. ҚВП ПАТРОНАЖ ТИББИЁТ ҲАМШИРАСИ

ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ

ЎТКАЗИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


21. ҚВПнинг ҳар бир патронаж тиббиёт ҳамшираси бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботнинг белгиланган шаклига киритиладиган маълумотнинг ишончлилиги учун ўзи жавоб беради.


22. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарилган ишлари ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг номувофиқлиги, шунингдек ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари натижаларининг салбий кўрсаткичлари бирламчи ҳужжатларни ва ҳисобот шаклларини танлаб ўрганиш асосида махсус мониторинг гуруҳи томонидан аниқланади.


23. Махсус мониторинг гуруҳи фаолиятини назорат қилиш текширишлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг минтақавий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг холисоналиги, тўғрилиги ва уни ўтказиш тартибига риоя қилиниши учун тегишли равишда қишлоқ врачлик пунктларининг раҳбарлари, махсус мониторинг гуруҳи аъзолари, шунингдек соғлиқни сақлашнинг юқори бошқарув органлари раҳбарлари жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт

ҳамширалари ишлари самарадорлигини

рейтинг баҳолашни ўтказиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати

1-босқич

Қишлоқ врачлик

пунктининг врачи ва

патронаж тиббиёт

ҳамшираси


        

Рейтинг баҳолашни ўтказиш учун маълумотларни шакллантириш.

Қишлоқ врачлик пунктининг патронаж тиббиёт ҳамшираси бажарган ишлар тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисоботни тўлдириш.

       


Ҳар ойда









2-босқич

Туман тиббиёт

бирлашмаси

ҳузуридаги махсус

мониторинг гуруҳи


        

Рейтинг баҳолашнинг якуний натижаларини шакллантириш.

1. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолиятининг якуний натижалари салбий кўрсаткичларини баҳолаш.

2. Якуний натижаларни қишлоқ врачлик пунктининг патронаж тиббиёт ҳамшираси бажарган ишлар тўғрисидаги ушбу Низомга мувофиқ 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисоботга киритиш ва якуний балларни аниқлаш.

         


Ҳар бир чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан сўнг 10 кун мобайнида









3-босқич

Қишлоқ врачлик

пункти (мудир)


           

Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича қарор қабул қилиш.

1. ҚВПнинг мумкин бўлган энг юқори якуний балларнинг 55 фоизидан кам тўплаган патронаж тиббиёт ҳамшираларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ интизомий жазолар қўлланади.

2. ҚВПнинг мумкин бўлган энг юқори якуний балларнинг 55 дан 85 фоизигача якуний баллар тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари ўзининг лавозим маошини қўшимча моддий рағбатлантиришсиз белгиланган тартибда оладилар.

3. ҚВПнинг мумкин бўлган энг юқори балларнинг 85 ва ундан кўп фоизгача якуний баллар тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари лавозим тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда шахсий устама белгилаш тарзида моддий рағбатлантириладилар.

          


Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича 10 иш куни мобайнида













Низомга

2-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

_________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ____________



__________ тумани тиббиёт бирлашмаси

ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

     

Т/р

Ф.И.О.

Лавозимининг номи


1.

Гуруҳ раҳбари - марказий туман кўп тармоқли поликлиникаси мудирининг ўринбосари - қишлоқ врачлик пункти фаолияти координатори



Гуруҳ аъзолари:


2.

Туман тиббиёт бирлашмасининг ташкилий-методик бўлими мутахассиси


3.

Туман тиббиёт бирлашмасининг саломатлик маркази мутахассиси


4.

Давлат санитария-эпидемиология назоратининг туман маркази мутахассиси


        

Изоҳ: махсус мониторинг гуруҳи таркибига туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ихтиёрига кўра бошқа мутахассислар ҳам қўшимча равишда киритилиши мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт

ҳамширасининг бажарилган ишлари тўғрисидаги

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

ҚВПнинг номи

       

Патронаж тиббиёт ҳамширасининг Ф.И.О.

     

Врачнинг Ф.И.О.

         

Эгалланган ставка ________________ (0,25; 0,50; 0,75; 1,00; 1,25; 1,50).

          

Биркитилган аҳоли сони _________________ (киши)

        

Т/р

Баҳолаш

кўрсаткичлари


Юклама

нормативи


Ҳисоблаш методикаси


Ҳисоблаш

натижалари бўйича

аниқланадиган балл


20___ йил ___чоракдаги

якуний баллар


бажариш

фоизи


тегишли

балл


1

ойдаги


2

ойдаги


3

ойдаги


чоракда

жами


       

I. Биркитилган аҳоли ўртасидаги касаллик профилактикаси

бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи индикаторлари

         

1.

тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун уй хўжаликлари патронажи

бир ойда 144 та уй хўжалиги

патронаж билан қамралган уй хўжаликлари сони --------------------------------------------------- х 100 144 х эгалланган ставка


85 - 100%

20






72 - 84%

15


55 - 71%

5


камида 55%


0

2.

парваришга муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахслар патронажи


бир ойда бир марта

парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахсларнинг патронаж билан қамраб олинган сони ----------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахслар сони


85 - 100%

10






72 - 84%

7


55 - 71%

4


камида 55%


0


3.

ёш оилалар патронажи

бир йилда 2 марта

патронаж билан қамралган ёш оилалар сони х 6 ----------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ёш оилалар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


4.

кекса ёшдаги аҳолини профилактика кўригига чақириш

бир йилда бир марта

профилактика кўриги билан қамраб олинган кекса ёшдаги шахслар сони х 11 ------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган кексалар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


II. Фертил ёшдаги, ҳомиладор, шунингдек кўзи ёриган

аёллар ўртасидаги касалликлар профилактикаси

5.

ҳомиладорлар хонадонига бориш

бир ойда бир марта

патронаж билан қамралган ҳомиладорлар сони ------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ҳисобда турган ҳомиладорлар сони


85 - 100%

10






72 - 84%

7


55 - 71%

4


камида 55%


0


6.

кўзи ёриган аёллар хонадонига бориш (кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида)

кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида камида 3 марта

Кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида кўзи ёриган аёллар ---------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган 42 кун мобайнида кўзи ёриган аёллар сони х 2,14


85 - 100%

10






72 - 84%

7


55 - 71%

4


камида 55%


0


7.

фертил ёшдаги (15 - 49 ёш) аёлларни профилактика кўригига чақириш

бир йилда бир марта

профилактика кўриги билан қамраб олинган фертил ёшдаги аёллар х 11 ----------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган фертил ёшдаги аёллар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


III. Болалар ўртасидаги касалликлар профилактикаси

бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи

8.

1 ёшгача бўлган болалар хонадонига бориш

бир ойда бир марта

1 ёшгача бўлган болалар хонадонига боришлар сони ----------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган 1 ёшгача бўлган болалар сони


85 - 100%

10






72 - 84%

7


55 - 71%

4


камида 55%


0


9.

ногирон болалар хонадонига бориш

бир ойда бир марта

ногирон болалар хонадонига борганлик сони ----------------------------------------------------- х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ногирон болалар сони


85 - 100%

10






72 - 84%

7


55 - 71%

4


камида 55%


0

10.

болаларни профилактика кўригига чақириш

бир йилда бир марта

профилактика кўриги билан қамраб олинган болалар сони х 11 ------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган болалар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


IV. Болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш

бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи индикаторлари

11.

болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш билан қамраб олиш

иммунизациялашнинг миллий режасига мувофиқ

мазкур даврда иммунизациялаш билан қамраб олинган болалар сони ----------------------------------------------------- х 100 мазкур даврда иммунизация қилинадиган болалар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


12.

вакцинациядан кейинги реакция мониторинги бўйича хонадонга назорат тартибида бориш

СанПиНа.га мувофиқ

хонадонига борилган иммунизация қилинган болалар сони ---------------------------------------------------- х 100 иммунизация қилинган болалар сони


85 - 100%

5






72 - 84%

4


55 - 71%

3


камида 55%


0


Жами тўпланган баллар






V. Махсус мониторинг гуруҳи хулосаси бўйича вазифаларни бажаришнинг якуний

натижалари салбий кўрсаткичлари индикаторлари (баллар салбий миқдорда)

13.

ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари айбига кўра 12 ҳафтадан кейинги муддатларда ҳомиладор аёлларни рўйхатдан ўтказиш


Патронаж тиббиёт ҳамширасининг ҳар бир исботланган айбдорлик (бепарволик) ҳолати учун


х

х

-3

х

х

х


14.

оналар ўлими мавжудлиги


х

х

-5

х

х

х


15.

1 ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими мавжудлиги


х

х

-3

х

х

х


16.

ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти юзасидан аҳоли ўртасида


х

х

-2

х

х

х



шикоятларнинг мавжудлиги











Жами салбий баллар


х

х

х



БАЛЛАРНИНГ ҲАММАСИ


х

х

х


           

Патронаж тиббиёт ҳамширасининг имзоси



        

Раҳбар врачнинг имзоси



      

Махсус мониторинг гуруҳи аъзоларининг имзолари:

    

Ф.И.О.


     

Ф.И.О.


      

Ф.И.О.


         

Ф.И.О.


       





Низомга

4-ИЛОВА



___________ тумани тиббиёт бирлашмасининг___________

қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси

ишларининг 20___ йил ___ чоракдаги ишларининг

салбий кўрсаткичларини махсус мониторинг гуруҳи

томонидан ўрганиш натижалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА

1. Ўрганиш учун асос



(тиббиёт бирлашмаси буйруғининг №, санаси)

2. Ўрганиш объекти



(муассасанинг номи, СТИР рақами)

3. Ўрганиш санаси ва муддати



(текшириш бошланган кун ва вақт, текшириш тугалланган кун ва вақт)

4. Ўрганиш гуруҳининг таркиби



(гуруҳ раҳбарининг Ф.И.О. ва лавозими)

            

(гуруҳ аъзоларининг Ф.И.О. ва лавозими)

     

   

   

    

5. Асосий қисм



(Низомга 3-иловадаги ҳар бир индикатор натижаси ўрганилади ва қайд этилади)

         

    

      

        

       

    

     

   

       

6. Текшириш хулосаси



(балларнинг якуний йиғиндиси)

Гуруҳ раҳбари





Ф.И.О.


имзо


           

Гуруҳ аъзолари:




Ф.И.О.

имзо





Ф.И.О.

имзо





Ф.И.О.

имзо

       

Қишлоқ врачлик пунктининг мудири:





Ф.И.О.


имзо


            

             

Маълумотнома имзоланган сана:

20___ йил "___" ____________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 607-модда


































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск