язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Маданият соҳасида бошқарув/ Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.12.2015 й. 354-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 9 декабрдаги

354-сон қарорига

3-ИЛОВА



Концерт-томоша тадбирига бир марталик

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ариза берувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун бериладиган бир марталик ҳужжат;

ариза берувчи - концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;


концерт-томоша тадбири - яккахон концерт дастури билан бир нафар ижрочи, икки ёки ундан кўп ижрочилар (солист, созанда, раққоса, олиб борувчи, қизиқчи ва бошқалар) иштирокида концерт дастури билан концерт-томоша тадбирлари объектларида ташкил этиладиган маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқали, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, миллий томошалар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва шу кабилар).


3. Концерт-томоша тадбирини ўтказиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўтказиш белгиланган концерт-томоша тадбирлари, шу жумладан умумхалқ байрамлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ўтказиладиган халқаро ва умумдавлат аҳамиятига молик концерт-томоша тадбирлари.


4. Рухсатнома:

тижорат ва реклама мақсадларида;

нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга берилади.


5. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш:

тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга - ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;

нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга - ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Тижорат ва реклама мақсадларидаги концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш - ушбу Низомга 3-и ловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли орган томонидан берилади;

нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома - ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.


7. Ариза берувчилар концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.


8. Рухсатнома концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг аризасида кўрсатилган аниқ концерт-томоша тадбирини бир марта ўтказиш ҳуқуқига берилади.

Рухсатнома фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.



II. РУХСАТ БЕРУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


9. Қуйидагилар концерт-томоша тадбирларини ташкил этишда рухсат бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:

концерт-томоша тадбирини ташкил этишда қонун ҳужжатларига, жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

концерт-томоша тадбирини рухсатномада кўрсатилган сана, жой ва вақтда ўтказиш;

ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (концерт-томоша тадбирлари нотижорат мақсадларида ташкил этилган тақдирда) тақдим этилган концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га қатъий риоя қилиш;

зарурият бўлганда концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси, вақти, жойига ёки концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ваколатли органни ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини (концерт-томоша тадбирлари нотижорат мақсадларида ташкил этилган тақдирда) белгиланган муддатларда олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш;

концерт-томоша тадбирини ўтказишда саҳна маданиятига, миллий қадриятлар ва анъаналарга риоя қилиш;

ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан, томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги;

томошабинларнинг концерт-томоша тадбири ўтказиладиган ҳудуддаги ҳаракатини таъминлаш, уларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш;

концерт-томоша тадбирларини оммавий тадбирни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин оммавий тадбирни ўтказишга рухсатнома асосида ўтказиш;

тадбирларни етарлича миқдордаги эвакуация қилиш йўллари мавжуд бўлган жойларда ўтказиш;

чипта (таклифнома)нинг орқа томонида концерт-томоша тадбирини ўтказиш объектига олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар тўғрисида огоҳлантириш мавжудлигини таъминлаш.


10. Концерт-томоша тадбири унинг дастури (сценарийси)га мувофиқ ушбу концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси томонидан ўтказилади.


11. Рухсатнома олингунга қадар концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоқларида, плакатларда концерт-томоша тадбири ўтказилиши тўғрисида эълон қилишга, реклама материаллари тарқатилишига, концерт-томоша тадбирини ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисидаги маълумотларни бошқа тарзда тарқатишга, чипталарни сотишга ҳақли эмаслар.



III. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


12. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун ваколатли органга:

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини;

концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси)ни;

рухсатнома олинганлиги учун белгиланган йиғим ариза берувчи томонидан тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхасини тақдим этади;

б) нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларига:

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани;

концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси)ни тақдим этади.


13. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.


14. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


15. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) бевосита, олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


16. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган бунинг аксини исбот қилмагунига қадар барча ҳолларда ишончли деб ҳисобланади.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар:

тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида ўттиз кун олдин;

нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида ўн кун олдин тақдим этилади.


18. Концерт-томоша тадбирларини:

а) тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун:

Тошкент шаҳрида - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида - 1 базавий хисоблаш миқдори миқдорида йиғим ундирилади;

б) нотижорат мақсадларида ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


19. Тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома:

бир неча кун мобайнида;

айни бир дастур (сценарий) бўйича ҳар хил вақтда;

айнан бир ариза берувчи томонидан турли жойларда бир кунда ўтказиладиган ҳар бир концерт-томоша тадбири учун алоҳида берилади ва йиғимлар ундирилади.


20. Тижорат ва реклама мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун - ваколатли орган томонидан Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг розилиги билан эксперт комиссияси ташкил этилади;

нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади.


21. Эксперт комиссияси таркибига малакали мутахассислар - ёзувчилар ва шоирлар, бастакорлар, мусиқашунослар, режиссёрлар, балетмейстерлар, маънавий-маърифий ходимлар ва бошқа соҳаларнинг вакиллари киритилади.

Эксперт гуруҳларининг намунавий таркиби ушбу Низомга 7-иловада келтирилади.


22. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ариза берувчидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган санадан бошлаб:

ваколатли орган томонидан - йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

ваколатли органнинг ҳудудий органлари томонидан - ўн уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


23. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани ва ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни қабул қилиш, тайёрлаш ва эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳларининг кўриб чиқиши учун киритиш ариза берилган кундан бошлаб уч кундан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак.


24. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва барча зарур ҳужжатлар ваколатли орган (унинг ҳудудий бўлинмалари)дан қабул қилинган санадан бошлаб:

ваколатли орган ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан - ўн икки кундан ортиқ;

ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан - етти кундан ортиқ бўлмаслиги керак.


25. Эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳлари аризаларни кўриб чиқишда:

концерт-томоша тадбири дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига;

тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;

концерт-томоша тадбири дастури (сценарийси)да Ватанга садоқат ва муҳаббат сингари ғоялар акс этганлигига эътибор беради.


26. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича эксперт комиссияси ва эксперт гуруҳларининг хулосаси тегишли баённома билан тасдиқланади.


27. Хулосалар асосида рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги буйруқлар:

ваколатли орган томонидан - эксперт комиссияси томонидан хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кун мобайнида;

ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан - эксперт гуруҳи томонидан хулоса тасдиқланган кундан бошлаб уч кун мобайнида чиқарилади.


28. Ариза берувчи томонидан рухсатномани олиш учун ваколатли органга ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар қайтарилмайди.


29. Агар ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчини концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида хабардор қилмаган бўлса, у ҳолда ариза берувчи унинг учун рухсатнома олишни мўлжаллаган концерт-томоша тадбирини, бу ҳақда ваколатли органни ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.


30. Ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза берувчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга рухсатнома бериши шарт. Рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ва ариза берувчи томонидан ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) юборилган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун асос ҳисобланади.


31. Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига рухсатномани бериши (юбориши) ёки рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилиши шарт.


32. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатнома бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


33. Рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


34. Рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан ариза берувчидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда) амалга оширилади.

Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


35. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза берувчига ёзма билдиришномада олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


36. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


37. Ариза берувчи рухсатномани бериш рад этилиши, шунингдек ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор (ваколатли) шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда).



V. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТЛАР БЕРИШ


38. Ариза берувчи қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган, юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида ваколатли органга ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши керак.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида ва 39-бандда назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

39. Концерт-томоша тадбирини ўтказиш вақти ёки жойига, концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га нисбатан ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда (баъзи ижрочиларнинг тадбирда иштирок этиши имкони бўлмаслиги ҳоллари бундан мустасно) ариза берувчи бу ҳақда ваколатли органни камида ўн кун олдин (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда - унинг ҳудудий бўлинмаларини концерт-томоша тадбири ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин) ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага рухсатноманинг асл нусхаси илова қилинади.


40. Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартириш киритилади. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


41. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризаси бўйича унинг дубликати берилади.

Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) ариза ва рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатнома дубликатини бериши (юбориши) шарт.


42. Рухсатноманинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



VI. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТЎХТАТИШ


43. Рухсатномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга оширилади.


44. Рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол бузилишининг қуйидаги ҳоллари рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин:

концерт-томоша тадбирининг тасдиқланган дастур (сценарий)га номувофиқлиги аниқланиши;

концерт-томоша тадбирини ўтказишда миллий қадриятлар ва анъаналарга, саҳна маданиятига риоя қилмаслик;

ижро этувчилар томонидан чиқишлар вақтида ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан, томошабинларда тажавузкорлик намоён бўлишига ундовчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилиши.



VII. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


45. Реестр қоғозда ва электрон манбаларда:

а) тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирига берилган рухсатномалар бўйича реестрга қуйидаги маълумотлар:

ариза берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани берган органнинг номи;

концерт-томоша тадбирининг номи, унда иштирок этадиган асосий ижрочиларнинг фамилияси ва исми (тахаллуси);

концерт-томоша тадбири ўтказиладиган жой ва сана;

эксперт комиссияси мажлисининг баённомаси ва ваколатли органнинг бош директори буйруғи реквизитлари;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси;

йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг тегишли реквизитлари киритилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади;

б) нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирига бериладиган рухсатномалар бўйича реестрга қуйидаги маълумотлар:

ариза берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани берган органнинг номи;

концерт-томоша тадбирининг номи, унда иштирок этадиган ижрочиларнинг фамилияси ва исми (тахаллуси);

концерт-томоша тадбири ўтказиладиган жой ва сана;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси киритилган ҳолда ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.


46. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги маълумотлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоздаги ёзувлар устунликка эга бўлади.


47. Рухсатномалар реестри янги йилнинг биринчи иш кунидан бошлаб янги реестр очилган ҳолда ҳар бир йил учун алоҳида юритилади.

Рухсатноманинг нусхаси, шунингдек рухсатнома бериш билан боғлиқ ҳужжатлар ваколатли органда ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) уч йил сақланади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Рухсатнома ягона асл нусхада расмийлаштирилади.

Концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун берилган рухсатномаларнинг нусхалари:

тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича - ваколатли органда;

нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича - ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида сақланади.


49. Рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилиш устидан назорат қилиш белгиланган тартибда ваколатли органнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилган тақдирда) масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.


50. Масъул ходим:

концерт-томоша тадбирининг репетицияларида иштирок этиш;

концерт-томоша тадбирининг ташкилотчисидан концерт-томоша тадбирига тегишли зарур маълумотларни сўраш;

рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилган ҳоллар аниқланганда концерт-томоша тадбири ташкилотчисидан ушбу талаблар бузилишини бартараф этишни талаб этишга ҳақлидир.


51. Концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси томонидан рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилган тақдирда масъул ходим талаблар бузилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва концерт-томоша тадбирининг ташкилотчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


52. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари нотижорат мақсадларида концерт-томоша тадбирлари ташкил этилишига улар томонидан берилган рухсатномалар тўғрисида улар берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ваколатли органни хабардор қилади.


53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома

беришда рухсат бериш тартиботларидан ўтиш

СХЕМАСИ

(тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари








1-босқич


Ариза берувчи (юридик шахс)


      

1. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

         


Ариза берувчининг хоҳишига кўра (тадбир ўтказилиши назарда тутилаётган санага қадар ўттиз кундан кечикмасдан).

>


















V





2-босқич

>

Ваколатли орган


      

Рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади ва эксперт комиссияси кўриб чиқиши учун тайёрлайди.

        


3 кундан кўп бўлмаган муддатда.
















V





3-босқич


Эксперт комиссияси


         

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича хулоса тайёрлайди ва ваколатли органга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлаш учун тақдим этади.


1. Ариза олинган кундан бошлаб 12 кундан кечикмасдан.




>


2. Эксперт комиссияси томонидан рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим қилиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юборади (топширади).


2. Қарор қабул қилингандан кейин 3 кундан кеч бўлмаган муддатда.





3. Ҳужжатларни илгари ваколатли органнинг рухсатнома беришни рад этиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такрор тақдим этилганда кўриб чиқади.

         


3. Ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмасдан.











V





4-босқич


Ваколатли орган


       

1. Комиссия томонидан тақдим этилган таклифлар асосида рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


1. Қарор қабул қилгандан кейин 5 кундан кеч бўлмаган муддатда.

>




2. Рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатномани расмийлаштиради ва ариза берувчига рухсатномани юборади (беради).

      


2. Қарор қабул қилгандан кейин 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда.














V





5-босқич


Ариза берувчи


      

1. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар билдиришномада белгиланган муддатда такроран кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.

2. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва эксперт комиссияси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

      


Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда.

>








       





Низомга

2-ИЛОВА



Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома

беришда рухсат бериш тартиботларидан ўтиш

СХЕМАСИ

(нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)

         

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи (юридик шахс)


      

1. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлимига ҳужжатларни бевосита, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

         


Ариза берувчининг хоҳишига кўра (тадбир ўтказилиши назарда тутилаётган санага қадар ўн кундан кечикмасдан).

>


















V





2-босқич

>

Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси


      

Ваколатли органнинг ҳудудий бўлими рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилади ва эксперт гуруҳи кўриб чиқиши учун тайёрлайди.

        


3 кундан кўп бўлмаган муддатда.
















V





3-босқич


Эксперт гуруҳи


         

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича хулоса тайёрлайди ва ваколатли органнинг ҳудудий бўлимига рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлаш учун тақдим этади.


1. Ариза олинган кундан бошлаб 7 кундан кечикмасдан.




>


2. Эксперт гуруҳи томонидан рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим қилиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юборади (топширади).


2. Қарор қабул қилингандан кейин 3 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда.





3. Ҳужжатларни илгари ваколатли органнинг ҳудудий бўлимлари томонидан рухсатнома беришни рад этиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такрор тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.

        


3. Ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечикмасдан.











V





4-босқич


Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси


       

1. Гуруҳ томонидан тақдим этилган таклифлар асосида рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


1. Қарор қабул қилгандан кейин 5 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда.

>




2. Рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда гувоҳномани расмийлаштиради ва ариза берувчига рухсатномани юборади (беради).

      


2. Қарор қабул қилгандан кейин 1 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда.














V





5-босқич


Ариза берувчи


      

1. Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар билдиришномада белгиланган муддатда такроран кўриб чиқилиши ҳуқуқига эгадир.

2. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва эксперт гуруҳи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

      


Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда.

>








            





Низомга

3-ИЛОВА



рухсатноманинг олд томони



(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗБЕККОНЦЕРТ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

Концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун бир марталик

РУХСАТНОМА

(тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)

BMR 0000

______-сон




(берилган сана)

           

Тошкент шаҳри





Концерт-томоша тадбирининг

номи ёки асосий иштирок этувчи

ижрочиларнинг Ф.И.О.





Концерт-томоша тадбирини

ўтказиш жойи





Концерт-томоша тадбирини

ўтказиш санаси ва вақти





Концерт-томоша тадбирининг

ташкилотчиси





Ташкилот раҳбари - масъул шахс





Ташкилотчи жойлашган манзил

(почта манзили), телефон рақами





Солиқ тўловчининг идентификация

рақами



Ваколатли шахс





(имзо)


(Ф.И.О.)

                  М.Ў.




рухсатноманинг орқа томони



Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар

(тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)


1. Концерт-томоша тадбирини ташкил этишда қонун ҳужжатларига, жумладан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш.


2. Концерт-томоша тадбирини рухсатномада кўрсатилган сана, жой ва вақтда ўтказиш.


3. Ваколатли органга тақдим этилган концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га қатъий риоя қилиш.


4. Зарурият бўлганда концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси, вақти, жойига ёки концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ваколатли органни белгиланган муддатларда олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш.


5. Концерт-томоша тадбирини ўтказишда миллий қадриятлар ва анъаналарга, саҳна маданиятига қатъий риоя қилиш.


6. Ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги.


7. Томошабинларнинг концерт-томоша тадбири ўтказиладиган ҳудуддаги ҳаракатини, уларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш.


8. Концерт-томоша тадбирини оммавий тарзда ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин бериладиган рухсатнома асосида оммавий тадбирни ўтказиш.


9. Концерт-томоша тадбирларини етарлича миқдордаги эвакуация йўллари мавжуд бўлган жойларда ўтказиш.


10. Чипта (таклифнома)ларнинг орқа томонида концерт-томоша тадбирлари ўтадиган жойларга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар ҳақида эслатма бўлишини таъминлаш.






Низомга

4-ИЛОВА



рухсатноманинг олд томони



(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗБЕККОНЦЕРТ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

Концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун бир марталик

РУХСАТНОМА

(нотижорат мақсадларда ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)

__________________ шаҳри

______-сон




(берилган сана)

Концерт-томоша тадбирининг

номи ёки асосий иштирок этувчи

ижрочиларнинг Ф.И.О.





Концерт-томоша тадбирини

ўтказиш жойи





Концерт-томоша тадбирини

ўтказиш санаси ва вақти





Концерт-томоша тадбирининг

ташкилотчиси





Ташкилот раҳбари - масъул шахс





Ташкилотчи жойлашган манзил

(почта манзили), телефон рақами





Солиқ тўловчининг идентификация

рақами



Ваколатли шахс





(имзо)


(Ф.И.О.)

                  М.Ў.




рухсатноманинг орқа томони



Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар

(нотижорат мақсадларда ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)


1. Концерт-томоша тадбирини ташкил этишда қонунчиликка, жумладан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш.


2. Концерт-томоша тадбирини рухсатномада кўрсатилган сана, жой ва вақтда ўтказиш.


3. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га қатъий риоя қилиш.


4. Зарурият бўлганда концерт-томоша тадбирини ўтказиш санаси, вақти, жойига ёки концерт-томоша тадбирининг дастури (сценарийси)га ўзгартиришлар киритиш, бу ҳақда ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлимини белгиланган муддатларда олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш.


5. Концерт-томоша тадбирини ўтказишда миллий қадриятлар ва анъаналарга, саҳна маданиятига қатъий риоя қилиш.


6. Ижрочиларнинг чиқишларида улар томонидан ножоиз хатти-ҳаракатларга, жумладан томошабинларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги.


7. Томошабинларнинг концерт-томоша тадбири ўтадиган ҳудудда ҳаракатини, уларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш.


8. Концерт-томоша тадбирини оммавий тадбирни ўтказиш учун бериладиган рухсатнома асосида ўтказиш.


9. Концерт-томоша тадбирларини етарлича эвакуация йўлларига эга бўлган жойларда ўтказиш.


10. Чипта (таклифнома)ларнинг орқа томонида концерт-томоша тадбирлари ўтадиган жойларга олиб кириш тақиқланган буюмлар ва ашёлар ҳақида эслатма бўлишини таъминлаш.






Низомга

5-ИЛОВА



Концерт-томоша тадбирига бир марталик

рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

(тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)


"Ўзбекконцерт" давлат

муассасаси раҳбарига



концерт-томоша тадбирининг


(юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)


            


ташкилотчисига концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома беришингизни сўраймиз.

Ташкилот жойлашган жой



(юридик шахснинг почта манзили, СТИР)

Ваколатли шахс:



(лавозими,Ф.И.О., шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари)

      

      

         

Телефон: _________, ________, факс: _________, эл. манзил __________.

Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи

       

        

       

        

Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган сана, унинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти

         

        

       

        

Концерт-томоша тадбири тўғрисидаги маълумотлар



(тадбирнинг номи ёки ижрочининг Ф.И.О.)

           

        

       

         

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (ҳужжатнинг номи ва варақлар сони), ҳаммаси _____ варақда, шу жумладан:

а) юридик шахс - концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

б) концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси);

в) рухсатнома олинганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў. (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди)





Низомга

6-ИЛОВА



Концерт-томоша тадбирига бир марталик

рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

(нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган

концерт-томоша тадбирлари учун)


"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг

__________________________

(ҳудуднинг номи)

бўлинмаси раҳбарига



концерт-томоша тадбирининг


(юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)


            


ташкилотчисига концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома беришингизни сўраймиз.

Ташкилот жойлашган жой



(юридик шахснинг почта манзили, СТИР)

Ваколатли шахс:



(лавозими,Ф.И.О., шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари)

      

      

Телефон: _________, ________, факс: _________, эл. манзил __________.

Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи


        

       

        

Концерт-томоша тадбири ўтказиладиган сана, унинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти

         

        

       

        

Концерт-томоша тадбири тўғрисидаги маълумотлар



(тадбирнинг номи ёки ижрочининг Ф.И.О.)

           

        

       

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати (ҳужжатнинг номи ва варақлар сони), ҳаммаси _____ варақда, шу жумладан:

а) юридик шахс - концерт-томоша тадбири ташкилотчисининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

б) концерт-томоша тадбирининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган дастури (сценарийси).

Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў. (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди)





Низомга

7-ИЛОВА



Нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша

тадбирлари учун концерт-томоша тадбирига бир марталик

рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш

ва хулосаларни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ*

1.

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, эксперт гуруҳи раҳбари


      



2.

лавозими бўйича

-

"Ўзбекконцерт" ДМ ҳудудий бўлинмасининг директори, эксперт гуруҳи раҳбарининг ўринбосари


      



3.

лавозими бўйича

-

маданият бўйича бошқарма бошлиғи


      



4.

лавозими бўйича

-

Республика маънавият маркази ҳудудий бўлинмасининг вакили


      



5.

лавозими бўйича

-

"Ўзбекконцерт" ДМ ҳудудий бўлинмасининг мутахассиси, эксперт гуруҳи котиби.

         

Изоҳ: *) нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари учун концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва хулосаларни тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларининг намунавий таркиби саккиз кишидан шакллантирилади, уларнинг беш нафари таркибга лавозими бўйича киради, уч нафари эса маданият, санъат, маънавий-маърифий ишлар соҳасидаги мутахассислар орасидан, жамоатчилик вакилларидан ва бошқа мутахассислардан жалб этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 613-модда