Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.12.2015 й. 2740-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 04.11.2015 й. 179-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 14 декабрда 2740-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2015 йил 4 ноябрдаги

179-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида

идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб

юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш курслари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти (бундан буён матнда ТОҲТБЮ деб юритилади) базасида ТОҲТБЮнинг Малака ошириш факультети томонидан ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қурол - ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ва фойдаланишга мўлжалланган идоравий ўқотар қурол;


махсус воситалар - ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ҳамда фойдаланишга мўлжалланган махсус резина таёқлари ва қўл кишанлари;


махсус курслар - ташкилотларнинг қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини ТОҲТБЮ базасида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ташкил этиладиган назарий ва амалий ўқув машғулотлари мажмуаси;


ташкилот - ўз фаолияти хусусиятига кўра қурол ва махсус воситаларга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган юридик шахс;


сертификат - ходимнинг махсус курслардан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ходимлар - ташкилотларнинг лавозим мажбуриятлари бўйича зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда қурол ва (ёки) махсус воситаларни олиб юрадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ходимлари.


2. Махсус курслар (тайёрлаш ва қайта тайёрлаш):

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонун ҳужжатларининг асосий талаблари;

қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усуллари;

қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидалари;

уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар;

шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари;

фойдаланиладиган қурол ва махсус воситаларнинг асосий турлари ҳамда тактик ва техник тавсифлари, уларни сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби, қурол билан муомала қилишда хавфсизлик қоидалари, қурол ва махсус воситаларни қўллаш ва жисмоний куч ишлатиш усуллари;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатишда ҳамда фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш, шунингдек қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлар содир этилишидан, жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш чоралари бўйича назарий ва амалий билимларни ўрганиш ва мустаҳкам ўзлаштириш мақсадида ташкил этилади.


3. Ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ҳамда махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш курслари ходимларнинг ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўзлаштирган бошланғич билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини янада такомиллаштириш, мустаҳкамлаш ва тўлдириш мақсадида ташкил этилади.


4. Ташкилотларнинг идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини қайта тайёрлаш курслари ходимларнинг тайёрлаш курсларида олинган билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, кенгайтириш ва янгилаш, шунингдек уларнинг иш фаолияти йўналишлари бўйича зарур, етарли ҳажмдаги янги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.


5. Ходимларни қайта тайёрлаш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.


6. Махсус курсларда ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.


7. Махсус курсларни ташкил этиш ва ўқитиш натижаларини таҳлил қилиб бориш, уларни моддий-техника ва услубий жиҳатдан таъминлаш ТОҲТБЮ томонидан амалга оширилади.


8. Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида ТОҲТБЮ ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.


9. Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.


10. ТОҲТБЮда ўқиш даврида ходимларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади.


11. Ташкилотлар қурол ва махсус воситалар бириктирилган ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда махсус курслардан ўтишини таъминлаши лозим.

Махсус курсларга юборилган ходимлар ўқув машғулотларида иштирок этишга, ТОҲТБЮнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.



2-БОБ. ХОДИМЛАРНИ МАХСУС КУРСЛАРГА ЮБОРИШ


12. Қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар ташкилотлар томонидан тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилади.

Ходимнинг тайёргарлик даражасини ташкилот томонидан текшириш натижалари қониқарсиз деб топилганда, ушбу ходим такроран тайёрлаш курсларига ўқитиш учун юборилади.


13. Ташкилотлар томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:

ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;

ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда ва ҳоказо).


14. Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.


15. Махсус курсларга юборилаётган ходимларга ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган маълумотнома берилади.

Ушбу маълумотномада ходимнинг ташкилотда ташкил этилган идоравий курслардан (тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар учун) ва тиббий текширувдан ўтган саналари ҳамда уларнинг натижалари кўрсатилиши шарт.


16. Кейинги йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи ташкилотга юборилади. Юқори турувчи ташкилоти бўлмаган тақдирда, рўйхат ташкилот томонидан ҳар йили 1 декабргача ТОҲТБЮга юборилади.

Рўйхатни шакллантиришда кейинги йил давомида сертификатининг амал қилиш муддати тугайдиган ходимлар ҳисобга олинади.


17. Юқори турувчи ташкилотлар ўз тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштириб, ҳар бир ташкилот ҳамда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини алоҳида кўрсатган ҳолда ҳар йили 1 декабргача ТОҲТБЮга юборади.


18. ТОҲТБЮ бошлиғи ҳар йили 20 декабргача ташкилотлар томонидан тақдим этилган рўйхатларга асосан ходимларни кейинги йил учун махсус курсларда ўқитиш жадвали ва машғулотлар жадвалини, ўқув режаларни тасдиқлаш ҳақида буйруқ чиқаради.

Йил давомида ходимларни ўқитиш заруратига ҳамда ТОҲТБЮнинг ўқитиш имкониятларига қараб, ташкилотлардан қўшимча равишда тақдим этилган рўйхатлар асосида белгиланган тартибда махсус курсларга қўшимча ходимлар қабул қилиниши мумкин.

Ўқув режалари ва машғулотлар жадвали ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади.


19. Ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, йигирма беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Ўқув гуруҳларига киритилган ходимлар сони барча ҳолларда ўн беш нафардан кам ва ўттиз нафардан кўп бўлмаслиги лозим.

Ўқув гуруҳларини шакллантиришда, ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда, одатда, ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари ҳисобга олинади ҳамда улар бир номли ёки турдош лавозимлар учун алоҳида-алоҳида тузилади.


20. Буйруқда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

махсус курс тури (тайёрлаш, қайта тайёрлаш алоҳида);

ходимни юбораётган ташкилотнинг номи;

махсус курсларда ўқиган ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

гуруҳ тоифаси (катта бошлиқлар, ўрта ва кичик бошлиқлар, оддий ходимлар таркиби);

гуруҳ рақами;

ўқув машғулотларининг бошланиш ва тугалланиш санаси;

курс бошлиқлари ва масъул ўқитувчилар.


21. Рўйхатдаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, ташкилотлар тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни махсус курсларда ўқув машғулотлари бошлангунга қадар юқори турувчи ташкилотга, юқори турувчи ташкилот бўлмаган тақдирда, ТОҲТБЮга юборади.


22. Ўқув машғулотлари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқув режалари ва машғулотлар жадвали асосида олиб борилади.


23. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин ТОҲТБЮ томонидан рўйхат тақдим этган ташкилотларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари алоҳида кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.


24. Ходимлар билдиришномада кўрсатилган муддатда шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати), 3 х 4 см ўлчамдаги тўрт дона рангли фотосурати ҳамда ташкилот томонидан берилган маълумотнома билан бирга ТОҲТБЮга етиб келишлари лозим.

Ташкилот раҳбари билдиришномада кўрсатилган ходимларнинг белгиланган муддатда ТОҲТБЮга етиб келиши учун масъулдир.



3-БОБ. МАХСУС КУРСЛАР ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


25. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (тўқсон соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги эса, икки ҳафта (етмиш икки соат) этиб белгиланади. Бунда махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада ўттиз олти (эллик тўрт академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, йигирма тўрт (ўттиз олти академик) соатни ташкил қилади.

Аудитория машғулотлари учун саксон дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.


26. Ўқув машғулотлари ТОҲТБЮнинг ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқа олий таълим муассасалари ва бўлинмаларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг юқори малакали педагогик ходимлари ва мутахассислари келишув асосида жалб этилиши мумкин.


27. Ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тажриба алмашиш, тренинг, интерфаол, умумқўшин, жисмоний тайёргарлик ва марш юриш тайёргарлиги ва бошқа шаклларда ўтказилади. Тегишли ўқув мавзулари ихтисослаштирилган моделлаштириш ва симуляция, ахборот ресурс марказлари ва интернет синфларида олиб борилади.

Ўқув машғулотлари давомида ходимларга назорат топшириқлари (тест, ёзма иш ва ҳоказо) берилади.


28. Ходимлар ТОҲТБЮ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартнома шартларига асосан ўқиш даврида ТОҲТБЮнинг курсантлар турар жойидан вақтинчалик турар жой (ётоқхона) билан таъминланиши мумкин.

ТОҲТБЮнинг курсантлар турар жойида яшовчи ходимлар билан ҳар куни эрталаб бадантарбия машғулотлари ўтказилади.


29. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар ТОҲТБЮга тегишли бўлган қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалар билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув-отиш машқлари) ТОҲТБЮнинг панормали ўқотиш тренажери ва ўқотиш тирида ўтказилади.

Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқлари ТОҲТБЮ бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.


30. Ҳафтанинг душанба куни ўқув машғулотлари бошланишидан олдин 30 дақиқа давомида ходимлар билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Махсус курсларда ўқитиш давомида ходимларнинг олган билимларини машғулотлардан бўш вақтларда мустаҳкамлашга қаратилган факультатив ва мустақил тайёргарлик дарслари, шунингдек улар билан оммавий-спорт ва маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилади.


31. Курс бошлиқлари ва масъул ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилишидан олдин ходимларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар берилади, шунингдек ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг (авария, тан жароҳати олиш ва ҳоказо) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилади.


32. Ўқув машғулотлари жараёнида ходимларнинг дарсларга қатнашиш давомати, машғулот ўтказилган сана, машғулот мавзуси, дарс соатлари миқдори, назорат топшириқлари натижалари ҳисоби юритилади.


33. Курс бошлиқлари ва масъул ўқитувчилар томонидан ходимларнинг ТОҲТБЮнинг ички-тартиб қоидаларига амал қилиши ва ўқув машғулотларида иштирок этиши, шунингдек ТОҲТБЮнинг курсантлар турар жойида яшаётган ходимларнинг кундалик ҳаёт тарзи устидан доимий назорат қилиб борилиши лозим.



4-БОБ. ИМТИҲОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


34. Ходимлар махсус курсларни тўлиқ тамомлаган кундан эътиборан бир иш куни ичида жанговар хизмат, жисмоний ва ўқотиш тайёргарлиги бўйича имтиҳонлардан ўтказилади.


35. Имтиҳонларни ўтказиш учун камида беш кишидан иборат таркибда комиссия тузилади. Имтиҳон комиссиясининг раиси, таркиби ва ишлаш тартиби ТОҲТБЮ бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқа олий таълим муассасалари ва бўлинмаларининг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг юқори малакали педагогик ходимлари ва мутахассислари келишув асосида киритилиши мумкин.

Ходимни махсус курсларда ўқиш учун юборган ташкилот вакили имтиҳон жараёнида, шунингдек имтиҳонларни қайта топшириш вақтида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.


36. Имтиҳон топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида етмиш фоизини тўплаган ходимлар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.


37. Имтиҳондан ўта олмаган ходимлар ТОҲТБЮ бошлиғининг буйруғига асосан бир иш куни ичида имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Қайта топшириш натижаларига кўра имтиҳондан ўта олмаган ходимлар ташкилотлар томонидан имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида икки ойдан сўнг махсус курсларда ўқитиш учун такроран юборилади.


38. Ходим имтиҳонларда узрли сабабларга кўра (оғир касаллиги, фавқулодда ҳолатлар (яқин қариндошининг вафот этганлиги ёки унинг оиласига жиддий моддий (маънавий) зарар етказган воқеа ва шу каби бошқа ҳолатлар) иштирок этмаган тақдирда, ушбу ходим учун имтиҳонлар муддати ТОҲТБЮ бошлиғининг буйруғига асосан бошқа муддатда кўчирилади. Бунда ходим томонидан узрли ҳолат юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва махсус курсларда ўқиш учун юборган ташкилот раҳбарининг маълумотномаси тақдим этилиши керак.


39. Имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилган куни комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади ва ходимларга эълон қилинади.



5-БОБ. МАХСУС КУРСЛАРНИ ТАМОМЛАГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР


40. Имтиҳон комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонлардан ўта олмаган ходимларга эса, улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар ТОҲТБЮ бошлиғи томонидан имзоланади.


41. Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда ТОҲТБЮда махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрга имзо қўйдирган ҳолда берилади.


42. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

махсус курслар тури - тайёрлаш, қайта тайёрлаш;

махсус курсларда ўқиган ва сертификат олган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

ходимни юборган ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта, жумладан электрон почта манзили, телефони;

сертификат бериш учун асос бўлган комиссия баённомасининг санаси ва рақами;

сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

сертификат дубликатини беришнинг асоси ва санаси.


43. Реестр юритиш, унга ўз вақтида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, сертификатлар бланклари ҳисобини юритиш, сақлаш ва мақсадли ишлатиш учун ТОҲБТЮ бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс бириктирилади.


44. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификат ўрнига ташкилотнинг мурожаатига асосан, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан беш кун ичида сертификатнинг аввалги ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда унинг дубликати расмийлаштириб берилади. Сертификат дубликатининг юқори ўнг бурчагига "Дубликат" деган ёзув киритилади.


45. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификатнинг асл нусхаси топилганда, ходим сертификатни дарҳол ташкилотга топшириши ва уч кун ичида ташкилот томонидан ТОҲБТЮга юборилиши керак.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


46. Ходим қуйидаги ҳолларда махсус курслардан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва ТОҲБТЮнинг ички тартиб-қоидаларини бузганда;

белгиланган ўқув машғулотларининг ўн фоизидан ортиқ қисмини узрли сабабларсиз қолдирганда;

ходим суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;

ходим вафот этганда.


47. Ходимни махсус курслардан четлаштириш ТОҲБТЮ бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда четлаштириш сабаби ва асослари кўрсатилади.

Ушбу буйруқдан кўчирма бир иш куни ичида ходимни юборган ташкилотга юборилади.


48. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўздавзахира" қўмитаси, Марказий банк, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


__________________________________

(ташкилот номи)

________________________________га


           

        


(ташкилот номи)


томонидан идоравий ўқотар қурол ва махсус

воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга

рухсат берилган ходимларни тайёрлаш курсларида

20__ йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Ходимнинг

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Маълу-

моти


Яшаш

манзили


Эгаллаб

турган лавозими


Эгаллаб турган

лавозими бўйича

иш стажи (йил

ва ойларда)


Тиббий

текширувдан

ўтиш санаси,

текширув

натижалари


...

1


2

3

4

5

6

7


         


         


          


(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _______________






Низомга

2-ИЛОВА


__________________________________

(ташкилот номи)

________________________________га


           

        


(ташкилот номи)


томонидан идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни

олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган

ходимларни тайёрлаш курсларида 20__ йилда ўқитиш

учун юбориладиган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ходимнинг

Ф.И.О.


Туғилган

йили


Маълу-

моти


Яшаш

манзили


Эгаллаб

турган

лавозими


Эгаллаб

турган

лавозими

бўйича иш

стажи (йил

ва ойларда)


Қайта

тайёрлашга

юбориш

учун асос


Тиббий

текширувдан

ўтиш санаси,

текширув

натижалари


....

1


2

3

4

5

6

7

8


         


         


          


(ташкилот раҳбари лавозимининг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _______________






Низомга

3-ИЛОВА


__________________________________

(ташкилот номи)

________________________________га

БИЛДИРИШНОМА

________-сон


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртининг 20___ йил "___" ____________________даги буйруғига асосан, 20___ йил "____" _________________________ куни соат ____ да қуйидаги рўйхатга киритилган ходимларнинг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Чорсу қўрғонида жойлашган Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти биносига тайёрлаш (қайта тайёрлаш) курсларига етиб келишини таъминлашингиз сўралади:

Т/р

Ташкилот номи


Ходимнинг Ф.И.О.


Эгаллаб турган

лавозими


Ўқув

гуруҳи

рақами


Ўқув

гуруҳи

тоифаси


....

1


2

3

4

5

Ўқув жараёни 20__ йил "___" ____________ да бошланади ва 20__ йил "___" _____________ да тугалланади.

Тошкент олий ҳарбий-техника

билим юрти бошлиғи





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" ________________.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 629-модда


































Время: 0.1228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск