язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2015 й. 365-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 17 декабрдаги

365-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг

жисмоний ва юридик шахслар марказий

маълумотлар базаларини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини (кейинги ўринларда марказий маълумотлар базалари деб юритилади) шакллантириш, долзарблаштириш, юритиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Марказий маълумотлар базалари давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб юритилади) билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланадиган давлат ахборот ресурсларидан иборат.


3. Марказий маълумотлар базалари қуйидаги вазифаларни таъминлаш мақсадида шакллантирилади ва юритилади:

давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан электрон шаклда;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини автоматлаштириш ва муддатларини қисқартириш;

давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда зарур бўлган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборотни сақлаш;

самарали идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, узатиладиган ахборотни қисқартириш ҳисобига;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялаш;

ваколатли органларнинг ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимининг ягона инфратузилмасига интеграциялаш.


4. "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



II. МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛАШТИРИШ


5. Марказий маълумотлар базалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиб ваколатли органлар томонидан шакллантирилади ва долзарблаштирилади.


6. Берилаётганда бир марта генерацияланадиган, ноёб ва ўзгартирилиши мумкин бўлмаган рақамлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари ҳисобланади.


7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда ЖШ ШИР деб аталади) жисмоний шахснинг ягона идентификатори ҳисобланади.


8. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) юридик шахснинг ягона идентификатори ҳисобланади.


9. Қуйидагилар жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва долзарблаштириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

доимий яшаш жойининг манзили тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

2) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси - СТИР тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази:

ЖШ ШИР тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар юзасидан, давлат тилидаги ва агар мавжуд бўлса бошқа тиллардаги маълумотлар юзасидан;

жинси тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

туғилган санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

паспорт серияси, рақами, берилган жойи ва санаси тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

паспорт муддатининг тугаш санаси тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

миллати тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар юзасидан.


10. Қуйидагилар юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва долзарблаштириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

тўлиқ номи тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

қисқартирилган номи тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

СТИР тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

давлат рўйхатига олинган сана ва рақами тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

тугатиш санаси тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

юридик манзили тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

устав фонди миқдори тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

раҳбарга тегишли СТИР тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

юридик шахс фаолиятининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

мурожаат қилинадиган телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

электрон почта тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

2) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

юридик шахснинг коди (КТУТ) тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

мулкчилик шаклининг коди тўғрисидаги (МШ) маълумотлар юзасидан;

ташкилий-ҳуқуқий шакл коди (ТҲШ) тўғрисидаги маълумотлар юзасидан;

жойлашган жой ҳудудининг коди тўғрисидаги (МҲОБТ) маълумотлар юзасидан;

йиллик статистика ҳисоботи бўйича фаолият асосий турининг коди тўғрисидаги (ИФУТ) маълумотлар юзасидан.

11. Марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган ва давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган ахборот жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари асосида шакллантириладиган тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида сақланади.



III. МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИ

ЮРИТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Марказий маълумотлар базаларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

марказий маълумотлар базалари дастурий-аппарат комплексининг ишлашини, техник кузатувини ва янада такомиллаштирилишини;

белгиланган тартибда марказий маълумотлар базаларидаги ахборотнинг сақланишини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилишини;

ваколатли органлар билан келишган ҳолда марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва долзарблаштириш жадваллари тасдиқланишини;

марказий маълумотлар базаларида сақланадиган ахборот ваколатли органлар томонидан ўз вақтида долзарблаштирилиши устидан назорат қилинишини;

марказий маълумотлар базаларидаги маълумотларнинг тўлиқлиги текширилишини;

ваколатли органлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувига қўйиладиган техник талаблар тасдиқланишини;

марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ахборотнинг такрорланишини истисно этиш мақсадида ваколатли органларнинг янгидан ташкил қилинаётган ахборот ресурсларидаги маълумотларнинг таҳлили амалга оширилишини таъминлайди.


13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги шакллантирилган марказий маълумотлар базаларининг нусхаларини улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тақдим этиш ҳуқуқига эга эмас.


14. Ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базаларига тақдим этиладиган маълумотлар тақдим этилаётган пайтда ишончли, тўлиқ ва долзарб бўлиши керак.


15. Ваколатли органлар марказий маълумотлар базаларига маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиб тақдим этадилар.


16. Марказий маълумотлар базаларидан маълумотлар олиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади.


16-1. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнидаги идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа идентификаторларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

17. Марказий маълумотлар базаларидаги маълумотлардан фойдаланганда жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялаш фақат "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.


18. Давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда марказий маълумотлар базаларидаги маълумотлардан фойдаланиш "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида амалга оширилади.


19. Давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслардан марказий маълумотлар базалари ва тегишли ваколатли органларнинг ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларни ҳамда бошқа идентификаторли қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

20. Марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган ахборотнинг сақланишини таъминловчи давлат ахборот ресурсларини яратишда тегишли равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Марказий маълумотлар базаларидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблиги учун ваколатли органлар жавоб беради.


22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний

ва юридик шахслар марказий маълумотлар

базаларини шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Хатти-ҳаракатлар


Субъектлар


Муддатлар


I. Ташкилий чора-тадбирлар

1-босқич

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш жадвалини тасдиқлаш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, ДПМ


икки ҳафта муддатда


2-босқич

Ваколатли органлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


икки ой муддатда


II. Техник чора-тадбирлар

3-босқич

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини юритиш, техник қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


жадвалга мувофиқ

4-босқич

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш.


ИИВ, ДСҚ, ДПМ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


жадвалга мувофиқ


5-босқич

"Электрон ҳукумат" тизимининг юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш.


ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


жадвалга мувофиқ

6-босқич

Марказий маълумотлар базаларининг давлат хизматлари кўрсатиш учун ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграциялашуви.


Ваколатли органлар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

жадвалга мувофиқ

7-босқич

Давлат хизматлари кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш орқали марказий маълумотлар базалари ахборотидан фойдаланиш.


Ваколатли органлар

доимо

8-босқич

"Электрон ҳукумат" тизими жисмоний шахсларининг марказий маълумотлар базаларини долзарблаштириш ва юритиш.


ИИВ, ДСҚ, ДПМ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


доимо

9-босқич

"Электрон ҳукумат" тизими юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларини долзарблаштириш ва юритиш.


ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


доимо

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 628-модда