Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.06.1995 й. 210-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 3 июндаги

210-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш бўйича

идоралараро Кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш республиканинг туристик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва туризм соҳасида услубий раҳбарликни яхшилаш учун ташкил этилган.


2. Кенгаш таркиби фаолияти туризмни ривожлантириш, туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган туристик ташкилотлар, муассасалар, вазирликлар ва идораларнинг вакилларидан шакллантирилади. Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кенгаш мажлислари бир йилда камида икки марта ўтказилади. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган режа бўйича ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Идоралараро кенгаш раиси ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш, зарур ҳолларда, ўз аъзоларидан, шунингдек бошқа ташкилотларнинг вакилларидан туризмни ривожлантиришнинг энг долзарб муаммолари бўйича комиссиялар ташкил этиши мумкин.


3. Туризмни ривожлантириш бўйича идоралараро Кенгаш:

вазирликлар ва идораларнинг, касаба уюшмалари ва туристик ташкилотларнинг республикада туристик-экскурсия ишларини янада ривожлантириш, туристларга хизмат кўрсатиш ҳажмларини кўпайтириш ва даражасини ошириш, кўрсатиладиган хизматларнинг турлари ва шаклларини такомиллаштириш, туристик-экскурсия ташкилотлари тармоқларини кенгайтиришга оид таклифларини кўриб чиқади ва умумлаштиради;

туризмнинг моддий-техника базасини кенгайтириш, туристик муассасалар учун кадрлар тайёрлаш, туристик саёҳатларни транспорт воситалари билан таъминлаш, туристик мақсаддаги товарларни, эсдалик совғаларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш, шунингдек туристик объектларда савдо ва умумий овқатланишни яхшилашга алоқадор масалалар юзасидан таклифлар тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

истиқболни туристик мажмуалар ва мехмонхоналар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ беради, туристик объектлар қурилишини назорат қилади ва зарур бўлганда Вазирлар Маҳкамасига ўз таклифларини киритади;

республикада туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишларига оид таклифларни ишлаб чиқади ва тайёрлайди;

туризм соҳасидаги истиқболни илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради, илмий-техника ютуқлари ва илғор тажриба натижаларининг амалиётга жорий қилинишига кўмаклашади, идоралараро йирик лойиҳаларни ҳамда илмий-техника дастурларини кўриб чиқади;

аҳолини меҳнат тарбияси, маънавий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида туризмдан самарали фойдаланишга оид таклифларни ишлаб чиқади ва уларни иш амалиётига татбиқ қилиш учун тавсия қилади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда туризмга оид илмий-оммабоп, услубий, маълумотнома адабиётлар, плакатлар, йўл кўрсаткичлар, реклама буклетлари нашр этишга ва кинофильмлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, шунингдек телевидение, радио ва матбуот орқали туристик-экскурсия ишларини тарғиб қилишга оид таклифларни ишлаб чиқади;

зарур ҳолларда айрим масалаларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун манфаатдор вазирликлар ва идоралар, касаба уюшмаси ва туристик ташкилотларнинг вакилларини жалб қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар ва туристик ташкилотлардан туризмга оид статистика маълумотларини сўраб олади.


4. Туризмни ривожлантириш бўйича идоралараро Кенгаш республика вазирликлари, идоралари, жамоат ва туристик ташкилотлар билан яқин алоқада бўлади ҳамда туризм соҳасида улар олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишига кўмаклашади.


5. Туризмни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ахборот бериб туради.



































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск