язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2014 й. 203-сон "Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2014 й.

N 203



РЕСПУБЛИКАНИНГ АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИНИ ВА ҚИШЛОҚЛАРАРО

ҲУДУДЛАРИНИ ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ, УЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларнинг тегишли равишда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш бош режалари ва лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) билан таъминланганлиги хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни (кейинги ўринларда дастур деб аталади):

2015-2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 1-иловага* мувофиқ;

2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 2-иловага* мувофиқ;

2015-2018 йилларда аҳолиси 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш (қурилишнинг биринчи навбати ажратиб кўрсатилган ҳолда) лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, дастурларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан:

шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари, шаҳар чегараси лойиҳалари, комплекс муҳандислик изланишларини ўтказиш, аҳоли пунктларининг микросейсморайонлаштириш хариталарини, фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш схемалари ва бўлимларини тузиш, экология экспертизаси хулосалари, аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш - назарда тутилган бюджет маблағлари, шу жумладан, марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари, экология экспертизаси хулосалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экология экспертизасидан ўтказиш ишларининг қиймати индексация қилинмайди ва бўлажак йиллар лойиҳа-қидирув ишларининг тасдиқланган манзилли рўйхатлари билан белгиланган суммалар миқдорида молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2015 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастури лойиҳаларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга оширишни молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсинлар.


5. Қуйидагилар:

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси - бош режалар лойиҳаларини ҳамда шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини, шунингдек шаҳар чегараси лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

"Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият - аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб;

танлов асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аниқланадиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотлари - аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

"ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси - комплекс муҳандислик-техник изланишларни ўтказиш (топографик хариталар ва режаларни тузиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология изланишларини ўтказиш) ишларини бажарувчи этиб белгилансин.


6. Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиринг компанияларига юклансин, уларнинг тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий сони доирасида иккита штат бирлигидан иборат бўлган, аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

буюртмачилар ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ўртасида шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши, буюртмачилар томонидан ишлаб чиқувчиларга зарур бошланғич маълумотларнинг берилиши, дастурларнинг бажарилиши муддатларига, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда аҳолиси 20 минг нафардан кўп бўлган шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари (туманлар марказлари) учун батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.


8. "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти, "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва лойиҳалаш ташкилотлари - тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар ғолиблари шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари бош режаларининг, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларининг дастурларда назарда тутилган муддатларда сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда:

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда, тасдиқланган дастурларнинг амалга оширилиши, шунингдек шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг мунтазам мониторингини амалга оширишни, кейинчалик ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

икки ой муддатда - манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини келишишнинг ҳар бир вазирлик ва идора томонидан келишишнинг мақбул равишда табақалаштирилган муддатларини регламентловчи тартиби, шунингдек уларга юкланган ваколатларга мувофиқ улар билан келишиладиган масалалар рўйхати ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда (тегишлигига кўра) икки ой муддатда, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Комплекс тадбирларнинг тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин, Комплекс тадбирларда қуйидагилар назарда тутилсин:

шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг қийматини ва норматив муддатларини аниқлаш тартибини регламентловчи амалдаги норматив ҳужжатларга тузатишлар ва аниқлаштиришлар киритиш;

халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

халқаро тажрибани ҳисобга олиб, юқори самарали дастурий таъминлашларни қўллаган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этиш;

соҳанинг олий таълим муассасаларига талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётидан ўтишини ва ўқитувчиларнинг тажриба орттиришини самарали ташкил этишда кўмаклашиш;

лойиҳа-изланиш ташкилотларининг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатлари сифати ва самарадорлиги юзасидан масъулиятини кучайтириш бўйича таклифлар киритиш;

лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ва кадрлари таркибини мустаҳкамлаш;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассислари малакасини тизимли асосда, шу жумладан, уларни етакчи хорижий илмий-лойиҳалаш марказларига тажриба орттиришга юбориш йўли билан ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни, шунингдек ҳудудларни қуришни режалаштиришда уларнинг асосий қоидаларини амалга оширишни таъминлаш масалаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш юзасидан масъулиятини ва манфаатдорлигини ошириш.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 июлдаги

203-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда):


а) қарорга 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига

қуришда ягона буюртмачи ҳудудий хизматининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Директор









   



Бош муҳандис



Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари






Бухгалтерия

3 киши


   




Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими

4 киши








Маркетинг, қурилиш дастурини тайёрлаш ва танлов савдоларини ташкил этиш бўлими

5 киши


Юридик маслаҳатчи














   





Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими

6 - 21 киши*



Молиялаштириш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлими

5 киши


Кадрлар ва махсус ишлар бўйича мутахассис










  

Умумий бўлим

6 киши

  

   




Аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланишини мувофиқлаштириш бўлими

2 киши













Ходимларнинг умумий чекланган сони 40 - 55 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари 35 - 50 киши.



*) Бўлим ходимлари сони ҳар йили капитал қўйилмалар ҳажмига қараб Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқлаштирилади.

";

б) Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги намунавий низомда (қарорга 6-илова):


9-бандда:

"а" кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати лойиҳасини тайёрлайди";

"б" кичик банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини, шунингдек аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлайди, танлов асосида "лойиҳа" босқичида лойиҳалаштириш бўйича ишларига буюртма жойлаштирилишини ташкил этади";


10-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уни ташкил этган органнинг топшириғига кўра янгидан бошланаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишида, шунингдек аҳоли пунктлари ҳудудларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 286-сон қарорида:


а) 2011 - 2014 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 1-илова):

"Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимидан 2, 3, 6 - 8-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Андижон вилояти" бўлимидан 3, 5 - 10, 12, 13-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Бухоро вилояти" бўлимидан 2, 4 - 6-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Жиззах вилояти" бўлимидан 2, 8 - 12-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Қашқадарё вилояти" бўлимидан 2 - 6, 9 - 14-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Навоий вилояти" бўлимидан 2, 4, 6-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Наманган вилояти" бўлимидан 2 - 4, 6, 9 - 14, 16 - 25-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Самарқанд вилояти" бўлимидан 2 - 4, 6, 9 - 15-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сурхондарё вилояти" бўлимидан 3, 7 - 9-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сирдарё вилояти" бўлимидан 5-сатр чиқариб ташлансин;

"Тошкент вилояти" бўлимидан 13 - 19, 22 - 27, 29-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Фарғона вилояти" бўлимидан 1, 4, 6 - 9, 11 - 17-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Хоразм вилояти" бўлимидан 1, 5, 6-сатрлар чиқариб ташлансин;


б) 2011 - 2014 йилларда қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатган ҳолда бир вақтнинг ўзида 5 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемаларини ишлаб чиққан ҳолда фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 2-илова):

"Андижон вилояти" бўлимидан 3, 6 - 9, 11, 13, 14, 16, 18, 19, 21 - 63-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Жиззах вилояти" бўлимидан 67 - 72, 76 - 79, 81-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Қашқадарё вилояти" бўлимидан 85, 86, 88, 90, 91, 95 - 100, 103, 104, 106, 108, 110 - 113, 115 - 118, 120 - 122-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Наманган вилояти" бўлимидан 125 - 129, 131 - 146, 148 - 151, 153 - 173-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Самарқанд вилояти" бўлимидан 176, 180, 181, 182, 185, 188, 192 - 198-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сурхондарё вилояти" бўлимидан 206, 208, 209, 211, 212, 215 ва 216-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сирдарё вилояти" бўлимидан 221, 225 ва 227-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Тошкент вилояти" бўлимидан 228, 230, 232 ва 236-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Фарғона вилояти" бўлимидан 243 - 282-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Хоразм вилояти" бўлимидан 288-сатр чиқариб ташлансин;


в) 2011 - 2014 йилларда қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатган ҳолда бир вақтнинг ўзида 5 мингдан кам аҳоли яшайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемаларини ишлаб чиққан ҳолда фуқароларнинг қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурида (қарорга 3-илова):

"Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимидан 1, 4, 7 - 9, 15, 23 - 28, 50 - 54, 63, 64, 95, 98, 99, 101, 104 - 108, 111 - 114, 116 - 120-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Андижон вилояти" бўлимидан 124 - 136-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Бухоро вилояти" бўлимидан 140 - 146, 150 - 156, 158, 159, 161 - 193, 197 - 200, 205 - 229, 233, 234-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Жиззах вилояти" бўлимидан 238, 239, 242 - 247, 251 - 260, 264 - 266, 269 - 290, 293 - 304-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Қашқадарё вилояти" бўлимидан 305 - 325, 327, 330 - 334, 338, 339, 344, 346 - 368-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Навоий вилояти" бўлимидан 378 - 383, 386 - 390-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Наманган вилояти" бўлимидан 393 - 398, 401-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Самарқанд вилояти" бўлимидан 430, 440 - 446, 448 - 470-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сурхондарё вилояти" бўлимидан 476, 485 - 519, 521 - 538-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Сирдарё вилояти" бўлимидан 543, 547 - 561, 565 - 587-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Тошкент вилояти" бўлимидан 588 - 651-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Фарғона вилояти" бўлимидан 654 - 659, 661, 662, 664, 665, 667, 671, 672, 674, 678 - 733-сатрлар чиқариб ташлансин;

"Хоразм вилояти" бўлимидан 742, 743, 747, 749, 751, 752, 757 - 760, 764 - 780, 783 - 796, 798 - 803, 805, 808-сатрлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 381-модда