язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 й. 332-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2015 й.

N 332



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЯНГИ

ҚУРИЛАДИГАН ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ, ТЕХНИКА

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИБ

БАҲОЛАШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2413-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари:

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари бўйича бериладиган хулосаларнинг нусхаларини Агентликка юборсинлар;

Агентликнинг сўрови бўйича инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун зарур ахборотни тақдим этсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 596-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 101-модда