ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектлари/ Акциядорлик жамияти. Холдинглар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2015 й. ПҚ-2454-сон "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
21.12.2015 й.
N ПҚ-2454
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ
ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Акциядорлик жамиятларига хорижий инвестор ва менежерларни кенг жалб этиш, корпоратив бошқарувда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашда, сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда уни ташқи бозорларга олиб чиқишда уларнинг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек акциядорлик жамиятларининг устав капиталларида давлат активлари ва улушларини қисқартириш ҳисобидан иқтисодиётда давлатнинг иштирокини тубдан камайтириш мақсадида:
3. Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия (Р. Азимов) ва Вазирлар Маҳкамаси комплекслари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
амалдаги акциядорлик жамиятларини белгиланган муддатларда мазкур қарор талабларига мувофиқлаштиришнинг қатъий назоратини таъминлаш;
хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган акциядорлик жамиятларининг акцияларини баҳолаш ва савдога қўйиш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
хорижий инвесторларни акциядорлик жамиятларига жалб этиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши доимий мониторингини олиб бориш;
акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши сотилишини давом эттириш бўйича тизимли асосда таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилсин.
2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларида уларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан;
хорижий инвестицияси мавжуд акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда даъво аризаси билан судга мурожаат этганда давлат божини тўлашдан озод қилинсин, кейинчалик давлат божи суднинг тегишли қарори билан айбдор деб топилган томондан ундириб олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда жойларга чиқиб акциядорлик жамиятларининг молиявий-иқтисодий аҳволини ўрганиш учун жалб этилган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш ва туриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2015 йил 21 декабрдаги
ПҚ-2454-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
"2-иловага киритилган 15 фоиздан камроқ хорижий капитал иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг акция пакетлари фақат хорижий инвесторларга сотилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши бўлган тижорат ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 633-модда