язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2014 й. 97-сон "Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2014 й.

N 97



ҚУРИЛИШ-ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўмитанинг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ходимлар сони 3 нафар бўлган Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 28 апрель, 17-сон, 191-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 36-модда