язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.02.2013 й. 54-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 февралдаги

54-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар,

шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар)

ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар

қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер

участкалари бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун юридик ва жисмоний шахсларга аҳоли пунктлари ташқарисидан, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланишга ва ижарага бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари:

аҳоли пунктлари ерларидан;

махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида жойлашган;

кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган;

фуқаролар учун алоҳида якка тартибдаги турар жойларни қуриш мақсадида;

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўлбўйи инфратузилмаси ва сервис объектлари қуриш учун ер участкалари берилишига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аҳоли пунктларининг ерлари - шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги ерлар;


ер участкаси - белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;


давлат ер кадастри - ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат тавсифи ва қиммати, ер участкаларининг манзили ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизими;


ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга бериш - ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш, ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;


юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи - юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;


ер участкасини олиб қўйиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;


аҳоли пунктларининг чегараси - шаҳар, шаҳарча, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланадиган чегаралари;


қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳаси - аҳолининг яшаш шароитларини таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини таъминлайдиган комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;


Республика комиссияси - ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган доимий ишловчи комиссия.


3. Ер участкаларини жойлаштиришда ер тузиш, шаҳарсозлик, иқтисодий, экологик, санитария талаблари ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.


4. Юридик ёки жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун эгалик қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган ёки уларнинг мулки бўлган ер участкасини қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун бериш фақат ушбу участка улардан белгиланган тартибда олингандан (сотиб олингандан) кейин амалга оширилади.


5. Қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва уларни ваколатли органлар билан келишиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) томонидан "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади.

6. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва уларни келишиш юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида бажарилади.

Филиаллар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиши натижасида тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри тегишли давлат корхоналарининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

7. Шаҳарсозлик ҳужжатларисиз ер участкалари бериш тақиқланади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.



II. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ МАВЖУД БЎЛМАГАН

ТАҚДИРДА ЕР УЧАСТКАСИ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар.

Икки ва ундан ортиқ туманлар ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган ер участкаларида объектлар қуришда юридик ва жисмоний шахслар ариза билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига мурожаат қиладилар.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси унинг учун зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, сўралаётган майдон, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, почта манзили, юридик шахснинг реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилиши керак.


9. Туман (шаҳар) ҳокимлиги бир кун мобайнида юридик ёки жисмоний шахсларнинг аризасини объектни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун филиалга юборади.

Ер участкаси икки ёки ундан ортиқ туманлар ёки вилоятлар ҳудудида жойлашган ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими икки кун муддатда аризани ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри тегишли давлат корхонасига юборади.

10. Филиал йигирма уч кун мобайнида юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларнинг тайёрланганлиги ва келишилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Филиал ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлашга ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг 15 фоизи миқдоридан кам бўлмаган аванс тўлови амалга оширилгандан сўнг киришади.

11. Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

унинг умумий майдони аниқланади;

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар таркиби, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва бошқа ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда) аниқланади;

ер тузиш ҳужжатлари, ер кадастри маълумотлари ўрганилади;

объектлар қуриш учун ер участкасини биринчи навбатда қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга мўлжалланган ёки қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқсиз бўлган ерлардан, ёхуд ёмон сифатли қишлоқ хўжалиги ерларидан танлаш имконияти ўрганилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан ер участкалари танланган ҳолларда алоҳида қимматли унумдор суғориладиган ерларни, ҳудуднинг мавжуд архитектура-режалаштириш ва хўжалик ички ташкил этилишини максимал сақлаб қолиш зарурлиги, экологик вазиятни яхшилаш ва сақлаб қолиш, эрозия жараёнларини, ерларнинг ботқоқликка айланишини тўхтатиш ҳисобга олинади;

ер участкаларини бинолар ва иншоотларни, айниқса уй-жойларни асоссиз бузиб ташлашни, сув хўжалиги объектларидан ва муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишга ноқулайликлар яратишни истисно этадиган тарзда танлаш имконияти қидирилади;

танланган ер участкасида бинолар ва иншоотлар, уй-жойлар, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар, ер ости муҳандислик тармоқлари мавжудлиги аниқланади;

атмосфера ҳавоси ифлосланиши манбалари ҳисобланган объектлар атрофида санитария-ҳимоя зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади, унинг кенглиги жойлаштирилаётган ишлаб чиқаришнинг даражаси билан белгиланади;

юридик ва жисмоний шахслардан бино ва иншоотлар банд қилган, эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жисмоний ва юридик шахсларга рўйхатдан ўтказилган ер участкаларини беришга аризалар келиб тушган тақдирда, ариза берувчига сўралаётган ер участкаларини тақдим этиш имконияти йўқлиги ҳақидаги хабарнома мулкдорлардан кўчмас мулкни мустақил сотиб олиш ёки бошқа бўш ётган ер участкаларини танлаш вариантлари таклифи билан юборилади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаси аниқ жойлашган жой кўрсатилмаган тақдирда, шунингдек муайян зарурият пайдо бўлганда, бир неча вариантларда ер участкалари танланиши мумкин.


12. Филиал томонидан объект қуриш учун ер участкасини танлаш бўйича материаллар беш кун ичида қуйидаги таркибда тайёрланади:

ер участкаси ҳақида қисқача маълумот, унга жорий фойдаланилиши ва режалаштирилаётган фойдаланиш мақсади ҳам киритилади;

туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари (зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;

объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш юзасидан шартнома тузишда юридик ёки жисмоний шахс томонидан тақдим этилади);

ер участкасининг ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда М 1:500 масштабли топографик харитадаги жойлашиш режаси (М 1:500 масштабли топографик харита мавжуд бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси ва "ЎзГАШКИТИ" ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти картография фондидаги М 1:10000 масштабли топографик харитадан ёки қишлоқ хўжалиги харитасидан (М 1:10000 масштабли топографик харитадан фойдаланилган тақдирда тегишли ер усти ҳудуди мазкур топографик хаританинг 4 кв.дм ўлчамдан ошмайдиган контури билан чекланади) фойдаланилади;

ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15х20 см ўлчамли) фотосуратлари;

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссияси) ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномаси.

13. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар келишиш учун:

туман (шаҳар) ҳокимига;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига;

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи деб юритилади);

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги бўлимига;

маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармасининг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциясига;

қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда - тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотларга;

ер участкаси олиб қўйилаётган юридик ва жисмоний шахслар (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда - ер участкасини танлаш бўйича материаллар юқори ташкилотлар билан келишиш учун юборилади);

ер участкаси қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолатларда - қишлоқ ва сув хўжалиги органларига;

ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига - қурилиш амалга ошириладиган участкаларнинг ер остида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслигини аниқлаштириш учун;

мазкур банднинг учинчи-тўртинчи, олтинчи-еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари ҳисобланмайдиган туман (шаҳар) комиссияси аъзолари.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар биринчи навбатда фақат туман архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) билан келишилади. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) маъқуллагандан сўнг улар бошқа ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишишга юборилади.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишилганда ер участкасини жойлаштириш планига уларнинг раҳбарлари имзоси қўйилади. Ваколатли органлар (ташкилотлар) раҳбарларининг имзоси ушбу органнинг (ташкилотнинг) муҳри билан тасдиқланади.

13-1. Ер участкасини ташлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишишда бир йўла қуйидаги идораларнинг хулосалари тақдим этилади:

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин юридик ва жисмоний шасхлар томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳаси тақдим этилиши шарти билан ер участкасининг берилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси - Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 491-сон қарорига мувофиқ давлат экология экспертизасидан ўтказилиши лозим бўлган объектлар учун;

туман давлат санитария-эпидемиология хизмати;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи;

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси хулосаси - қурилиш амалга ошириладиган участкаларнинг ер остида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслигини аниқлаштириш учун.

13-2. Мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган муддатда туман (шаҳар) ҳокими ҳамда тегишли туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари томонидан келишилган ер участкасини жойлаштириш режаси ва тегишли хулосалар илова қилинган ер участкасини жойлаштириш маъқулланганлиги тўғрисида хат ва тегишли хулосалар тақдим этилмаган тақдирда, ер участкасини танлаш бўйича материаллар келишилган, хулосалар эса берилган ҳисобланади, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги "Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 150-сон қарорида кўрсатилган мураккаблиги (хатари) жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бундан мустасно.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишишда туман (шаҳар) ваколатли ташкилотларининг мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишига йўл қўйилмайди.

13-3. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишишда ер участкаси ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари мазкур туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари вакиллари ҳисобланган туман (шаҳар) комиссияси аъзолари томонидан бир вақтда имзоланади.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар туман (шаҳар) комиссиясининг қолган аъзолари томонидан кўриб чиқилганда ер участкасини ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари фақат танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотлар вакиллари ҳисобланган аъзолар томонидан имзоланади.

Ер участкасини ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси нусхалари туман (шаҳар) комиссиясининг қолган аъзолари томонидан 3 кун ичида имзоланади ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига танишиб чиқиш учун қайтарилади.

14. Филиал ер участкасини танлаш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокимининг хати билан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокими раҳбарлигида тўрт кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда тегишли равишда расмийлаштирилган баён билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хати орқали уларни "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖга юборади.

15. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун мобайнида бош лойиҳа-қидирув ташкилоти "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ билан келишилади.

Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ бош лойиҳа-қидирув ташкилоти берилаётган ер участкасида қурилиши режалаштирилаётган объект қуввати ва бошқа параметрларини аниқлаштириш мақсадида, щунингдек ер участкасини танлашда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар, табиатни муҳофаза қилиш нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ер участкасини танлаш бўйича материалларни қайтариш зарурлигини асослаган ҳолда қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларига ҳаволалар билан Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига қайтариш ҳуқуқига эга.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ер участкаларини танлаш бўйича материаллар қайтарилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари уч кун ичида ер участкасини танлаш бўйича материалларга қўшимча ишлов берадилар ва уларни "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ бош лойиҳа-қидирув ташкилотига такроран юборадилар.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишиш Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ваколатли шахс томонидан имзоланган ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган ер участкасини жойлаштириш плани илова қилинган ҳолда ижобий хулоса юбориш йўли билан амалга оширилади.

Ер участкасини жойлаштириш планини бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишиш харажатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар асосида "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ томонидан амалга ошириладиган аҳоли пунктларининг бош режалари амалга оширилиши учун жорий қурилиш ва мониторинг устидан муаллифлик назоратини юритишдан тушган маблағлар ҳисобига қопланади.


15-1. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар қуйидаги ҳолатларда "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилиши талаб этилмайди:

а) ер участкалари қуйидагиларни қуриш учун вақтинчалик фойдаланишга берилганда:

очиқ автомобиль тўхташ жойлари;

очиқ спорт майдончалари;

ландшафт объектлари;

иссиқхоналар ва парниклар;

б) майдонидан қатъи назар, жамоатчилик ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган, қурилиш ҳажми 300,0 куб метрдан кам бўлган объектлар учун олиб қўйилаётган ер участкалари ўрнига бошқаси берилганда.

15-2. Мазкур Низомнинг 15-1-бандида назарда тутилган объектлар учун ер участкаларини танлаш бўйича материаллар келишилиши Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши кўриб чиқиши шарти билан ҳудудий архитектура ва қурилиш органлари томонидан амалга оширилади.

15-3. Жойлаштирилиши уларнинг бош режаларида, архитектура-режалаштириш ташкилотларининг қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудлари лойиҳаларида, шунингдек батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ва шаҳарсозлик ҳужжатлари экспликациясида назарда тутилган функционал мақсадига мувофиқ бўлган аҳоли пунктларида объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишиш талаб этилмайди.

16. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ёки вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкасини жойлаштиришнинг келишилган плани олингандан кейин бир иш куни мобайнида уни ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун филиалга юборади.

17. Филиал тўрт кунгача бўлган муддатда, ер участкаси танлаш бўйича материаллар асосида уни ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди, туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрланганлиги ва келишилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

18. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш давомида:

ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларининг таркиби, ер турлари бўйича улардан олиб қўйиладиган майдон (мавжуд бўлган тақдирда) аниқланади;

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон ва "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорлари билан белгиланган тартибда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлардан ер олиб қўйилиши (сотиб олиниши) муносабати билан уларнинг зарарлари миқдори ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори аниқланади;

ер участкасини рекультивация қилиш зарурлиги ва унинг йўналиши аниқланади (қишлоқ хўжалигида, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш зарурлиги;

янги ер участкалари ёки квартира (мавжуд бўлган тақдирда) олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчирилаётган оилалари таркиби аниқланади;

ер участкасининг ҳар бир эгаси, фойдаланувчиси, ижарага олувчиси ва мулкдори билан улардан ер участкасини олиб қўйишга (сотиб олишга) розилик ва унинг шартлари тўғрисида баённомалар расмийлаштирилади;

ҳар бир олиб қўйиладиган (сотиб олинадиган) ер участкаси ерининг чегаралари туширилган ҳолда ажратиладиган ер участкасининг чегаралари плани тузилади.

Материаллар ер участкасини ажратиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда юқорида санаб ўтилган маълумотлар акс эттирилади. Далолатномага:

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг зарарлари ҳисоб-китоби (мавжуд бўлган тақдирда);

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисоб-китоби (мавжуд бўлган тақдирда);

баҳолаш ташкилотининг бузилаётган бинолар ва иншоотларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлган тақдирда);

ўрмон хўжалиги корхоналаридан ўрмон ерлари олиб қўйилган тақдирда улар томонидан тузилган ажратиладиган ер участкасини техник текшириш далолатномаси;

ер участкасининг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган унинг чегараларини аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабдаги плани (планда ер участкаси чегаралари чизилади, агар бир неча юридик ва жисмоний шахсларнинг ерларидан участкалар ажратилаётган тақдирда, ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади).

20. Филиал туман (шаҳар) комиссияси ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномасининг имзоланган нусхаларини унинг асл нусхасини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) комиссиясининг масъул котибига юборади.

Туман (шаҳар) комиссиясининг масъул котиби икки кун ичида туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномасининг асл нусхаси тайёрланиши ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланишини ҳамда ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларига қўшиб қўйилиши учун филиалга юборилишини таъминлайди.

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори билан ташкил этилган комиссия томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

21. Ер участкаси ажратиш бўйича материаллар филиал томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади. Материаллар таркибида қуйидагилар бўлади:

туман (шаҳар) ҳокимининг туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) билан келишилган қарори лойиҳаси;

туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномаси;

баҳолаш ташкилотининг бузилаётган бинолар ва иншоотларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлган тақдирда);

мазкур Низомнинг 13-1-бандида кўрсатилган ваколатли ташкилотлар хулосалари.

22. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколатлари доирасида икки кун мобайнида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ер участкаси ажратиш бўйича материаллар нусхаларини илова қилган ҳолда ер участкаси ажратиш бўйича ишни шакллантириш ва унинг чегараларини натурага кўчириш учун филиалга тақдим этади.

23. Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек ерлари олиб қўйиладиган (сотиб олинадиган) ер мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарага олувчилар номи;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдони, шунингдек олинаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати (бонитет баллари);

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг қопланиши керак бўлган (мавжуд бўлганда) кўрилган зарарлари миқдори;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдори (мавжуд бўлганда);

ер участкасини рекультивация қилишнинг зарурлиги, олиб қўйилган ер участкасини мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларга қайтариш шартлари;

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги (мавжуд бўлганда);

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига, унинг ажралмас қисми сифатида, ажратилаётган ер участкасининг чегаралари плани илова қилинади.


24. Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни ажратиш уларнинг амалда зарурий миқдорига қараб ва, қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.


25. Вақтинча фойдаланиш (қурилиш даврида) учун ер участкаси беришда қарорда ер участкаси бериладиган аниқ муддат кўрсатилади.

Вақтинча фойдаланиш учун берилган ер участкалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда давлат ҳокимиятининг тегишли органлари белгиланган тартибда ер участкасини ер участкалари улардан олиб қўйилган (сотиб олинган) уларнинг эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларга ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, ҳуқуқий ворислар мавжуд бўлмаганда эса - захира ерлар таркибига қайтариши мумкин.

Фойдаланиш муддати узайтирилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги қўшимча равишда қопланади, шундан кейин вақтинча фойдаланиш учун ажратилган ер участкасидан узайтирилган муддатга фойдаланишга йўл қўйилади.


26. Мавжуд корхоналар, бинолар ва иншоотларни кенгайтириш учун ер участкаси ажратишда, шунингдек очиқ усулда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер участкаси ажратишда олдин ажратилган ерлар текширилади, улардан белгиланган мақсадларга кўра фойдаланиш, шунингдек бузилган ерларнинг рекультивацияси бўйича ишларнинг ҳолати текширилади.

Ер участкасини қўшимча равишда ажратиш олдин вақтинча фойдаланиш учун ажратилган ер участкаси ундан белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилгандан кейин амалга оширилади.


27. Туман ҳокимининг ваколатига бир ер эгасига ва ердан фойдаланувчига ўн гектаргача майдонда қуйидагилардан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, суғориладиган ерлардан, тубдан яхшилаш бўйича ишлар бажарилган пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;

ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерларидан ва бошқа мақсаддаги ерлардан;

сув фонди ерларидан ер участкалари ажратиш киради.

Туман ҳокими ваколатига ер участкасининг майдонидан ва ер турларидан қатъи назар, захира ерлардан ер участкаси ажратиш ҳам киради.


28. Ер участкаси ажратиш туман ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ҳолларда ер участкаси ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида туман ҳокими томонидан кўриб чиқиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари уч кун мобайнида ер участкаси ажратиш бўйича тушган материалларни ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияларга юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари тақдим этилган материалларни кўриб чиқиб, беш кун мобайнида ушбу ер участкасини аниқ объектни қуриш учун беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ўз хулосасини беради.


29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида комиссияларнинг ижобий хулосаси асосида беш кун мобайнида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ваколатларига барча ерлардан ер участкалари ажратиш киради, қуйидагилар бундан мустасно:

алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар - кадастр баҳоси ўртача туман бонитет балидан 20 фоиздан кўп бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар);

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далалари ерлари;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тегишли туман ҳокимининг қарори билан биргаликда қайтаради, тегишли туман ҳокими уларни ер участкаси чегараларини натурага кўчириш учун филиалга беради.

30. Ер участкаси ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ваколатига кирмайдиган ҳолларда ер участкалари ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида Республика комиссиясига юборилади.

Республика комиссияси ўн кун мобайнида ер участкалари ажратиш бўйича материалларни кўриб чиқади, ўзининг хулосасини баённома билан расмийлаштиради, ер участкалари ажратиш тўғрисида тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


31. Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг ижобий хулосаси асосида етти кун мобайнида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига қуйидагилардан:

давлат мулкида бўлган барча ерлардан ер ажратиш, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирадиган ер участкаларидан;

алоҳида қимматга эга бўлган, унумдор суғориладиган ерлардан ер ажратиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлардан (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлардан);

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналаридан;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далаларидан;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлардан;

ер участкалари ижарага берилганда - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш киради.

Қарор қабул қилингандан кейин ер участкалари ажратиш бўйича материаллар икки кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоятлар ҳокимларига қайтарилади, улар материалларни икки кун мобайнида белгиланган тартибда филиалга беради.

32. Ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тасдиқлаш бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлиги икки кун мобайнида улардан ер участкалари олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарага олувчилар ва мулкдорларни ёзма шаклда хабардор қилади.


33. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилар, ижарага олувчилар ва мулкдорлар давлат ҳокимияти тегишли органларининг ер участкасини олиб қўйиш (сотиб олиш) тўғрисидаги қароридан ёки олиб қўйиш (сотиб олиш) шартларидан норози бўлганда улар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


34. Филиал ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) иштирокида ер участкаси чегараларини натурага кўчиради ва ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилдни тайёрлайди.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини олиб борганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида тўлов ундирилади.


35. Филиал ер участкаси чегаралари натурага кўчирилгандан кейин икки кун мобайнида белгиланган тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахснинг номига расмийлаштирилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди.

36. Туман ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳнома юридик ва жисмоний шахсларга улар томонидан ер участкасини ажратиш ва танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари қиймати тўланган санадан бошлаб икки кундан кечикмай тақдим этилади.


37. Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўлмаганда ер участкаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



III. ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ МАВЖУД БЎЛГАНДА

ЕР УЧАСТКАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


38. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда ер участкасини бериш ушбу Низомнинг 8 - 13-3, 17 - 36-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

39. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини бериш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



IV. ОБЪЕКТНИ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ

ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШНИ РАД ЭТИШ


40. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни кўриб чиқишда тегишли давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар), вилоят комиссиялари, Республика комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳолларда:

ёнғинга қарши, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш нормалари бузилиши мумкин бўлган ҳолларда;

ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ёки мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилганда объектни қуриш учун ер участкаси жойлаштирилишини рад этиш ҳуқуқига эга.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар белгиланган рўйхатга мувофиқ тақдим этилмаганда қайтарилади.

Рад этиш асосланган бўлиши ва ёзма шаклда тақдим этилиши керак.


41. Тегишли давлат органи, комиссия рад этган тақдирда материаллар тегишли асослар билан биргаликда белгиланган тартибда филиалга қайтарилади, у икки кун мобайнида бу ҳақда ариза берган юридик ёки жисмоний шахсни хабардор қилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.


43. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.


44. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар келишилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


45. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрловчи филиаллар ҳамда лойиҳа ташкилотлари тузилган шартномаларга, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

46. Ер участкалари ажратиш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд

бўлмаганда ер участкаси бериш

СХЕМАСИ


ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ





ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР


<





Давлат корхонасига ариза юбориш - 1 кун

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун





Ер участкаси бериш тўғрисида ариза бериш

Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини, ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш









1










^
















^






2





11



12















15






V






V



















ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ


ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ


ТЕГИШЛИ ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР)ДАГИ ФИЛИАЛЛАРИ


1. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ва хулоса бериш - 23 кун

2. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш - 4 кун

3. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш - 5 кун





3


^



^


9


^









^





V


4






V


10







13





14




1.1. Манфаатдор ташкилотлар


Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкаси бўйича хулоса бериш, туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг далолатномасини имзолаш - 5 кун




2.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 2 кун





3.1. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси



Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасига  бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш - 2 кун







































































































































































1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 4 кун
























5











































































































































8




























































































6


^


























V


7

























1.3. Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари


Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиш - 7 кун























































































































Ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда - 35 кун




   





Низомга

2-ИЛОВА


Шаҳарсозлик ҳужжатлари (бош режа,

меъморий режалаштиришни ташкил этиш

лойиҳаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси)

мавжуд бўлганда ер участкаси бериш

СХЕМАСИ


ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМИ

<

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР

Архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармаси)га ариза юбориш - 1 кун

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 2 кун



Ер участкаси бериш тўғрисида ариза бериш

Ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини, ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш




1







^











^



2




5





7










8













































V






V












ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ТЕГИШЛИ ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР)ДАГИ ФИЛИАЛЛАРИ

1. Ер участкаси ажратиш ва танлаш бўйича материалларни тайёрлаш, шунингдек уларни келишиш -13 кун

2. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш, ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш - 5 кун

3




^




^













V

4




















1.1. Манфаатдор ташкилотлар

Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкаси бўйича хулосаларни бериш, туман (шаҳар) комиссиянинг ер ажратиш тўғрисидаги далолатномасини имзолаш - 5 кун



































































































5















1.2. Туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия

Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш - 3 кун

<



Ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати, шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда - 21 кун.




6




























                       

                       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 125-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 13-модда