ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

ЎзР ВМ 14.08.2000 й. 320-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР ВМ 14.08.2000 й. 320-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 24.07.2014 й. 203-сон Қароридан олдинги таҳрири



1.3-банднинг олдинги таҳрири


1.3. Аҳоли яшаш жойининг бош режаси узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий дастурлар, республикани ва унинг минтақаларини ривожлантириш прогнозлари, туманни режалаштириш схемалари ёки лойиҳалари асосида ишлаб чиқилади, аҳоли яшаш жойларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва чегараларини, улар ҳудудининг функционал вазифасини ва қурилишни зоналаштиришни, муҳандислик, транспорт ижтимоий инфратузилмасини комплекс ревожлантиришни, ҳудудларни ўзлаштиришнинг навбатма-навбатлигини, тарихий-маданий мерос объектларини сақлашга, экологик ва санитария ҳолатига қўйиладиган талабларни белгилаб беради.

Аҳоли яшаш жойининг бош режаси аҳоли яшаш жойлари архитектура-режалаштириш тузилмасининг туташиб кетган қишлоқ ҳудудлари билан биргаликда уйғун ривожлантирилишини, аҳоли яшаш жойларидан оқилона фойдаланишни, табиий муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, аҳоли яшайдиган замонавий марказларни, янги архитектура комплексларини шакллантиришни, эскидан шаклланган шаҳар туманларини реконструкция қилишни, саноат объектлари, транспорт магистраллари, муҳандислик-техник тизимларини жойлаштириш схемасини яшаш муҳитининг қулайлигини оширган ҳолда мақбуллаштиришни назарда тутади.



1.4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1.4. Шаҳарларнинг бош режалари 15-20 йил муддатга ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режалари 10-15 йилга ишлаб чиқилади. Бош режа батафсил режалаштириш лойиҳаларини, иморат қуриш лойиҳаларини ва ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



2.1-банднинг олдинги таҳрири


2.1. Қуйидагилар бош режа, батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб юритилади)нинг:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари шаҳарларнинг бош режалари ишлаб чиқилишига;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар туман марказлари, шаҳар типидаги посёлкалар бош режаларини ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишига;

Шаҳарлар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилишига буюртмачилар ҳисобланадилар.



4.1-банднинг олдинги таҳрири


4.1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш маҳаллий бюджетлар, корхоналар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар (жисмоний шахслар гуруҳи)нинг, мақсадли ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.



6.7-банднинг олдинги таҳрири


6.7. Тасдиқланган бош режалар ва батафсил лойиҳалаштириш лойиҳаларнинг амалга оширилши устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, бош лойиҳалаштириш институтлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси амалга оширадилар. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қароридан олдинги таҳрири



3.2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3.2. Махсус рухсатнома (лицензия)га бўлган юридик ва жисмоний шахслар батафсил режалаштириш лойиҳалари ва қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.



6.4-банднинг олдинги таҳрири


6.4. Тегишли бирламчи-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз аҳоли яшаш жойлари ҳудудида объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш тақиқланади.







































Время: 0.0109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск