язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 05.02.2013 й. 1-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2013 й. 1075-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2013 й.

N 1075-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

05.02.2013 й.

N 1


ҚАРОРИ



Буюртмачининг ҳисобот топшириши,

Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш

қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини

келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 28 сентябрдаги 04-6-сон қарори (рўйхат рақами 1075, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон) билан тасдиқланган Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                                    Б. Закиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 март, 11-сон, 147-модда