ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /АВ 26.05.2001 й. 1036-сон билан рўйхатга олинган ДАҚҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
АВ 26.05.2001 й. 1036-сон билан рўйхатга олинган
ДА?? Қарори билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
АВ 08.09.2011 й. 1036-1-сон билан рўйхатга олинган
ДА?? Қароридан олдинги таҳрири
2-банд а) кичик бандининг олдинги таҳрири
а) Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ва бериш бўйича материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг II бўлими 1-бандига мувофиқ ҳудудий тааллуқлилиги бўйича тегишли ҳокимиятга юридик ва жисмоний шахснинг объектни жойлаштиришга ариза-хати;
2-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири
б) объект қурилиши учун ер участкасини (участкалар, вариантлари билан бўлиши мумкин) танлаш тўғрисидаги далолатнома;
2-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири
в) Низомнинг II бўлими 16-бандига биноан қурилиш учун ер участкасини танлаш далолатномасини тасдиқлаш ваколатига эга давлат ҳукумати тегишли органининг қароридан кўчирма нусха;
2-банд и) кичик бандининг олдинги таҳрири
и) муҳандислик коммуникациялари трассаларининг топографик-геодезик сурати;
3. Ҳудудий тааллуқлилиги бўйича тегишли ҳокимиятга объектни жойлаштиришга ариза-хат хатда Низомнинг II бўлими 4-бандига мувофиқ объектга унинг жойлашган ўрни ва ер участкасига доир асосий кўрсаткичлар ва унга қўйиладиган талабларнинг қисқача асосланиши акс эттирилади.
4. Ер участкасини танлаш далолатномаси далолатномада Низомнинг II бўлими 7-11-бандларига мувофиқ аҳоли пункти ёки бошқа ҳудуд тузилмасида танланадиган ер участкасининг жойлашиши, шу пайтдаги ҳолати, ерлар тавсифи ва ундан фойдаланиш, мавжуд иморатлар, кўчатлар, муҳандислик коммуникациялари ва бошқа масалалар акс эттирилади.
11. Муҳандислик коммуникациялари трассаси топографик-геодезик сурати муҳандислик коммуникациялари трассаларини ётқизиш учун ер участкасини танлаш далолатномасига биноан ҳудудий архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган координаталар тизими, масштаби ва чегараларда бажарилади.
Муҳандислик коммуникациялари трассалари ва объект ер участкасининг топографик-геодезик сурати бир вақтда амалга оширилиши мумкин.
13. Мазкур меъёрий ҳужжатнинг 3-банди "г", "е", "и" кичик бандларида кўрсатилган БРҲ материаллари буюртмачи томонидан ўз ҳисобига тайёрланади.
14. Мазкур меъёрий ҳужжатнинг 3-банди "в" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган БРҲ материаллари туман, шаҳар, вилоят ҳокимияти томонидан бажарилади.
16. Мазкур меъёрий ҳужжатнинг 3-банди "б" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган БРҲ материаллари АҚББ томонидан бажарилади.