ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2015 й. 31-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.02.2015 й.
N 31
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"БИРЖА ВА ЯРМАРКА САВДОСИНИНГ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Биржа ва ярмарка савдосини рағбатлантириш, товарларни олиб чиқишни тартибга солиш ва уларни экспорт қилишдан валюта тушумларни янада кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 июндан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2015 йил 23 февралдаги
31-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка
савдосининг самарадорлигини оширишга доир
чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги
174-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Товар-хом ашё биржаси орқали юридик
ва жисмоний шахслар томонидан экспортга
фақат эркин алмаштириладиган валютага
сотиладиган товарлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Товар номи |
ТИФ ТН бўйича товар коди |
1. |
Табиий асал |
0409 00 000 0 |
2. |
Молларнинг (балиқдан ташқари) бутун ёки бўлакланган, янги, совутилган, музлатилган, тузланган, тузли сувга солинган, қуритилган ёки дудланган ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари |
0504 00 000 0 |
3. |
Соя дуккакларидан майда ва йирик тугилган ун |
1208 10 000 0 |
4. |
Қизилмия илдизи |
1211 90 850 0 |
5. |
Кукунли сассиқ коврак қатрони |
1301 90 000 0 |
6. |
Кунгабоқар, махсар ёки пахта ёғи ва уларнинг техникада ҳамда саноатда қўлланиладиган фракциялари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиганларидан ташқари |
1512 11 100 0, 1512 21 100 0 |
7. |
Мол ёки ўсимлик мойи ва ёғи ҳамда уларнинг фракциялари |
1518 00 |
8. |
Саноатда ишлатиладиган монокарбон мой кислотаси |
3823 |
9. |
Мармар |
2515 (фақат мармар) |
10. |
Қурилиш шағали |
2517 10 100 0 |
11. |
Қурилиш оҳаки |
2522 10 000 0 |
12. |
Портландцемент, лой-тупроқли цемент, шлакли цемент, суперсульфатли цемент ва шунга ўхшаш гидравлика цементлари |
2523 |
13. |
Молибден рудалар ва концентратлар |
2613 |
14. |
Битуминоз жинслардан олинган қайта ишланмаган нефть ва қайта ишланмаган нефть маҳсулотлари |
2709 00 |
15. |
Битуминоз жинслардан олинган нефть ва нефть маҳсулотлари, қайта ишланмаганларидан ташқари |
2710 |
16. |
Суюлтирилган газ |
2711 11 000 0 |
17. |
Нефтли кокс, нефтли битум ва нефтни қайта ишлашдан олинган бошқа қолдиқлар |
2713 |
18. |
Азот кислотаси, сульфоазот кислоталари |
2808 00 000 0 |
19. |
Рух оксиди, рух пероксиди |
2817 00 000 0 |
20. |
Сульфатлар, квасцлар, пероксосульфатлар |
2833 |
21. |
Дори-дармон воситалари |
3003, 3004 |
22. |
Момиқ, дока, бинтлар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар |
3005 |
23. |
Минерал ёки кимёвий ўғитлар |
3102 - 3105 |
24. |
Бўёқлар ва локлар |
3208 |
25. |
Пигментлар (шу жумладан, металл кукуни ва парчаси) |
3212 |
26. |
Бирламчи шаклдаги этилен полимерлари |
3901 |
27. |
Арматураланмаган ва бошқа материаллар билан комбинацияланмаган винилхлорид полимерларидан тайёрланган эгилувчан қувурлар |
3917 32 000 9 |
28. |
Ташиш учун мўлжалланган этилен полимерларидан тайёрланган яшиклар |
3923 10 000 0 |
29. |
Янги пневматик резинали шиналар |
4011 |
30. |
Қоғоз, картон, целлюлоза момиғи ва тўйинтирилган целлюлоза толаларидан олинган газлама |
4811 |
31. |
Ипак ип, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калава |
5004 00 - 5005 00 |
32. |
Ҳайвонлар жуни, ингичка ёки қалин юнги, от юнгидан эшилган калава ва газлама |
5101 - 5113 00 000 0 |
33. |
Пахта толаси, пахта чиқиндилари |
5201 00 - 5203 00 000 0 (5202 99 0000 дан ташқари) |
34. |
Ип калава, ип газламалар |
5205 - 5212 |
35. |
Сунъий комплекс иплардан тайёрланган газламалар |
5408 |
36. |
Синтетик ва сунъий толалар |
5503, 5504 |
37. |
Синтетик ва сунъий штапель толалардан тайёрланган калава |
5509, 5510 |
38. |
Тўқимачилик хом ашёсидан олинган момиқ ва ундан тайёрланган маҳсулотлар |
5601 |
39. |
Фетр ва намат |
5602 |
40. |
Зар уқали ип |
5606 00 |
41. |
Қўлда тайёрланган мебель-декоратив расмли газмоллар |
5805 00 000 0 |
42. |
Тукли мато (шу жумладан, узун тукли) ва пахмоқ мато |
6001 |
43. |
Машинада ва қўлда тўқилган бошқа трикотаж матолар |
6002 - 6006 |
44. |
Полипропилен қоплар |
6305 33 900 1 |
45. |
Ишлов берилган тош (сланецдан ташқари) |
6802 |
46. |
Тўшаш учун плиталар, сирланмаган ва сирланган керамик поллар, печлар ёки деворлар учун кошинлар (пардозлаш плиталари) |
6907-6908 |
47. |
Қора металлар |
7201 - 7228 |
48. |
Қора металлдан қуйилган бошқа буюмлар |
7325 |
49. |
Қора металлдан ясалган бошқа буюмлар |
7326 |
50. |
Рафинадланган мис |
7403 |
51. |
Вольфрам ва ундан тайёрланган буюмлар |
8101 (8101 97 000 0 дан ташқари) |
52. |
Молибден ва ундан тайёрланган буюмлар |
8102 (8102 97 000 0 дан ташқари) |
53. |
Сунъий ҳаво ҳосил қилувчи қурилмалар |
8415 |
54. |
Совутгичлар, музлатгичлар ва бошқа совутиш ва музлатиш асбоб-ускуналари |
8418 |
55. |
Электр трансформаторлари |
8504 |
56. |
Электр машиналар ва асбоб-ускуналар: электр дазмол, бошқа маиший электр иситиш приборлари; телефон аппаратлари ва факсимил алоқа воситалари; овоз ёзиш ва овоз эшиттириш аппаратлари; телевизион тасвирни ва овозни ёзиб олиш ва уни кўрсатиш аппаратлари |
8516 - 8525, 8527, 8528 |
57. |
Токни улаш, узиш, ҳимоя қилиш ва ўчириш учун ёки электр занжирларга улаш учун электр аппаратлари |
8536 |
58. |
Электр аппаратлар учун пультлар, панеллар (шу жумладан, сон билан бошқариладиган), консоллар, столлар, тақсимлагич тахталари ва бошқа асослар |
8537 |
59. |
Ҳимояланган симлар |
8544 |
60. |
Автомобиллар |
8702, 8703, 8704" |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 2 март, 8-сон, 93-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2015 йил, 2-сон, 11-модда