ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.07.1992 й. 626-XII-сон "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1992 й.

N 626-XII



"БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилиниши биланоқ амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари "Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар амалдаги норматив ҳужжатларнинг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилавериши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифларни тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг ушбу Қонунга зид келадиган норматив ҳужжатлари қайта кўриб чиқилишини ва бекор қилинишини таъминласин;

биржа товари бўлиши ман этиладиган мол-мулк турларининг, миллий, маданий ва тарихий бойликларнинг рўйхатини тасдиқласин;

биржаларнинг устав фондларини индексация қилиш тартиби белгиласин;

ушбу Қонунни амалга оширишга доир тегишли қарорлар қабул қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иқтисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижроси устидан назорат ўрнатсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                 Ш. Йўлдошев

























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск