ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Кўчмас мулк биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ким ошди савдосида ва танловларда сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 29.04.1994 й. 228-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 апрелдаги

228-сон қарорига

ИЛОВА



Ким ошди савдосида ва танловларда сотиладиган

давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом ким ошди савдосида, танловлар (кейинги ўринларда- ким ошди савдосида сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Хусусийлаштириш обьектларини ким ошди савдосида сотишдан олинган маблағлар ким ошди садоси қатнашчиларининг хусусийлаштириш объектлари билан олдиндан танишганликлари учун улардан тушадиган пул маблағлари, ким ошди савдосида чипталар  сотиш, ғолиб объектни сотиб олишни рад этган тақдирда белгиланган тартибда қайтарилмаган гаров суммаси ҳамда бевосита объектларни  сотиш  ҳисобига шаклланади.



II. КИМ ОШДИ САВДОСИ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА СОТИБ ОЛИНАДИГАН

ОБЪЕКТЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Ким ошди савдоси натижалари тўғрисидаги якуний баённома имзолангандан кейин кечи билан 10  кун  муддатда сотувчи  билан харидор ўртасида амалдаги конун хужжатларига мувофик олди-сотди шартномаси имзоланиши керак.


4. Ким ошди савдоси якунлари бўйича тузиладиган олди-сотди шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

сотилган объектнинг номи;

объектнинг нархи;

объектни мулкнинг янги эгасига бериш тартиби;

харидорнинг хисоб-китоб  қилиш  шакли  ва  муддатлари;

бошқа маълумотлар.


5. Сотиб олинадиган объект учун сумманинг хаммаси илова қилинаётган тартибга (1-илова) мувофиқ харидор томонидан Давлат мулки қўмитасининг махсус  счётига  ўтказилади.


6. Объектнинг тўлиқ қиймати тўлаб бўлингандан хамда Давлат мулки кўмитаси, унинг худудий бошқармаси томонидан Давлат ордери берилгандан кейин харидор  объектнинг  мулк   эгаси   хуқуқига эга бўлади.

Объект қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган тақдирда эгалик қилувчи биринчи  бадални  тўлагандан  кейин Давлат мулки қўмитаси унга объектни бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик гувоҳнома беради.


IV. РЕСПУБЛИКА КЎЧМАС МУЛК БИРЖАСИ ДАРОМАДЛАРИ

ВА УЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


11. Биржа юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, рўйхатдан ўтказилган фирма белгисига, ўз номи ёзилган думалоқ  мухрга ва босма иш  қоғозларига эга бўлади.


12. Биржанинг даромадлари биржа йиғимлари, аъзолик бадаллари, ким ошди савдосини ўтказишдан олинган даромадлар хамда кўрсатиладиган хизматлар учун бошқа тушумлар ҳисобига шаклланади.

13. Биржанинг даромадлари биржа ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, биржанииг моддий техника негизини кенгайтириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ; харажатларни  қоплашга сарфланади.



V. КИМ ОШДИ САВДОСИДА БИТИШУВЛАР ТУЗИШДА

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Ким ошди савдосида объектларни сотувчилар ва харидорларнинг жавобгарлиги амалдаги  қонун ҳужжатларига мувофиқ  улар  ўртасида тузилган олди-сотди шартномасида назарда тутилади.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Ким ошди савдоларида сотиладиган

объектларни сотиб олиш

ТАРТИБИ


Давлат мулки қўмитаси томонидаи ўтказиладиган, ким ошди савдоларида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган объектлар учун тўловлар  қуйидаги  тартибда  амалга  оширилади:


1. Объектни дастлабки баҳолаш  қийматининг 10 фоизи миқдоридаги  маблағ ким  ошди  савдосини  ўтказишга қадар  гаров пули  сифатида  тўланади.

6. Сотиб олиш суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда харидор гаровдан ташқари тўланган сумманинг ярмини тўлаган ҳолда объектга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади


7. Тўлашга қодир эмаслик туфайли харидор томонидан сотиб олинмаган объект ким ошди савдосига такроран қўйилади  ёки Давлат мулк қўмитасининг қарорига биноан олдинги мулкдорга қайтарилади.


8. Ким ошди совдоларида сотиладиган мулкчиликнинг давлатга тегишли бўлмаган шаклидаги объектларни сотиб олиш шартлари ва муддатларини мулкдор томонидан объектни сотиш талабномаси берилганда белгиланади.


9. Ким ошди савдоларида объектларни эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартиби белгиланган тартибда тасдиқланган махсус низом билан тартибга солинади.
































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск