ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.02.1995 й.
N 51
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ "ТОШКЕНТ" РЕСПУБЛИКА
ФОНД БИРЖАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ
КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҚИЙМАТЛИ
ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 8 ИЮНДАГИ
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг қийматли қоғозларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш жараёнини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдпи ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида Низом"га ўзгартириш киритилиб, 2-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Акцияларни рўйхатдан ўтказишни қуйидагилар амалга оширадилар:
умумий суммаси 1,0 млн. сўмгача бўлган акцияларни чиқаришда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;
умумий суммаси 1,0 млн. сўм ва ундан кўп бўлган акцияларни чиқаришда - Ўзбекистон Молия вазирлиги".
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов