Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш Регламенти (АВ томонидан 28.12.2015 й. 2746-сон билан рўйхатга олинган ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 27.11.2015 й. 141-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 28 декабрда 2746-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирининг

2015 йил 27 ноябрдаги

141-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Очиқ маълумотларни шакллантириш,

уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш

РЕГЛАМЕНТИ


Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сонли "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (бундан буён матнда Портал деб юритилади) - Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминловчи дастурий ва аппарат воситаларининг йиғиндисидан иборат ахборот ресурси;


очиқ маълумотлар - кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот;


машинада ўқиладиган формат - маълумотларни дастурий қайта ишланишини таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;


очиқ маълумотлар тўплами - очиқ маълумотларнинг бир турдаги элементлари ва уларни тавсифловчи атрибутлар мажмуи;


очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти - очиқ маълумотлар тўпламини бир хил идентификация қилиш имконини берувчи ушбу тўплам тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;


Портал оператори - Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни, шу жумладан, Портал маълумотлар базаларидаги ахборотни қайта ишлашни амалга оширувчи юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази;


очиқ маълумотларни етказиб берувчи (бундан буён матнда етказиб берувчи деб юритилади) - Портал операторига Порталда жойлаштириш учун очиқ маълумотлар тўпламларини тақдим этувчи давлат органи;


фойдаланувчилар - Порталдан фойдаланиб очиқ маълумотлардан фойдалана олувчи жисмоний ва юридик шахслар;


очиқ маълумотлар тўпламларининг реестри - автоматлаштирилган режимда очиқ маълумотлар тўпламларини қидириш ва уларнинг асосий параметрларини, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳаволаларни олиш имконини берадиган очиқ маълумотлар тўпламларининг тизимлаштирилган рўйхати;


"Очиқ маълумотлар" бўлими - фақат очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши амалга ошириладиган давлат органларининг расмий веб-сайтидаги бўлими.


2. Очиқ маълумотлар давлат органлари томонидан, ўз функция ва ваколатларини бажаришлари муносабати билан яратилади, жамланади ва сақланади.



2-БОБ. ПОРТАЛ ОПЕРАТОРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар Портал операторининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Порталнинг узлуксиз ишлашини, шу жумладан, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги талабларга мувофиқ очиқ маълумотларнинг Порталда сақланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;

етказиб берувчилар томонидан шакллантирилган очиқ маълумотлар тўпламлари Порталда машинада ўқиладиган форматда, очиқ маълумотлардан такрор фойдаланишга тўсқинлик қиладиган чекловларсиз жойлаштирилишини таъминлаш;

Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар фойдаланувчилари учун доимий равишда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

очиқ маълумотлар тўпламларининг паспортларини тузиш, расмийлаштириш ва Порталда эълон қилиш;

Порталнинг дастурий-техник воситалари ёрдамида тушган фойдаланувчиларнинг ахборот хабарларини тегишли етказиб берувчиларга, хабарлар фойдаланувчидан олинган кундан кейинги кундан кечиктирмай қайта ишлаш ва кўриб чиқиш учун юбориш;

Порталда эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламлари долзарблигининг доимий мониторингини олиб бориш;

Порталдаги талаб кучли бўлган очиқ маълумотлар тўпламлари статистикасининг эълон қилинишини таъминлаш;

Порталдаги очиқ маълумотлар тўпламини янгилаш муддати кечиктирилган тақдирда етказиб берувчини хабардор қилиш.



3-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ФОРМАТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИГА,

ШУНИНГДЕК УЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН АХБОРОТНИНГ

ТАРКИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


4. Очиқ маълумотлар тўпламлари лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тақдим этилади. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни жойлаштириш имконияти ва техник воситалар мавжуд бўлганда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.


5. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни расмийлаштириш форматлари ва қоидаларининг қуйидаги талабларига жавоб бериши керак:

машинада ўқиладиган форматда (XLSX, CSV, XML, JSON, PDF) эълон қилиниши керак. CSV форматида ясси жадвал шаклига эга маълумотлар эълон қилиниши керак, бунда ёзув таркибида сатрни кўчириш символидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Мураккаб иерархияли маълумотларни XML форматида эълон қилиш зарур;

катта ҳажмлар, тез-тез янгиланишлар ёки специфик танловларни шакллантириш зарур бўлган ҳолларда, эълон қилинган спецификацияга эга бўлган дастурий интерфейс орқали тақдим этилиши керак. Бунда очиқ маълумотлар тўпламидан автоматик фойдалана олишни амалга ошириш учун етарли бўлган очиқ маълумотлар тўплами саҳифасида дастурий интерфейснинг тўлиқ тавсифи (баённомалар спецификациялари, маълумотлар формати, сервисдан фойдалана олишнинг бирламчи параметрлари ва бошқалар) келтирилиши керак;

очиқ маълумотлар тўпламларидаги маълумотлар улардан дастурий интерфейс орқали автоматик фойдалана олиш имконияти билан таъминланиши керак;

очиқ маълумотлар тўпламининг сақланадиган версиялари сони фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, сақлаш учун ресурс имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади;

очиқ маълумотлар тўпламларининг тузилмаси очиқ маълумотлар тўпламининг ҳар бир ахборот майдони тавсифини намойиш этиши керак;

очиқ маълумотлар тўпламининг тузилмаси ўзгартирилганда тузилманинг версиялилиги ва бу версиянинг очиқ маълумотларнинг кейинги тўпламларига мос келиши таъминланиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламлари тузилмасининг ҳар бир сақланадиган версияси ҳаволага эга бўлиши керак;

очиқ маълумотлар тўплами ҳар бир тузилмасининг атрибутлари инглиз тилидаги номлар ёки қисқа транслитерация матни кўринишида инглиз тилида кўрсатилиши керак.


6. Порталда очиқ маълумотлар тўпламларида эълон қилинадиган маълумотлар "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари асосида шакллантирилади.


7. Очиқ маълумотлар тўпламига киритиладиган ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдалана олишни таъминламаслиги керак;

давлат, банк, тижорат, солиқ ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек маҳфий ахборотни ошкор қилмаслиги керак;

нотўғри маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак.



4-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИНГ

ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ФОРМАТЛАРИ

ВА ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


8. Эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламларига Портал оператори томонидан 2010 йил версиясидан паст бўлмаган МS Word форматида тузиладиган ва расмийлаштириладиган очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти илова қилиниши керак.


9. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тузилган бўлиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.


10. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:

Портал оператори томонидан бериладиган очиқ маълумотлар тўпламининг идентификация рақами (коди);

очиқ маълумотлар тўпламининг тўлиқ номи;

очиқ маълумотлар тўпламининг тавсифи;

етказиб берувчининг номи;

очиқ маълумотларнинг тўпламларини Порталда эълон қилиш масалалари бўйича етказиб берувчининг масъул шахси (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) билан боғланиш маълумотлари (Ф.И.О., телефон рақами, "UZ" доменли электрон почта манзили);

бошқа веб-ресурслардаги очиқ маълумотлар тўпламига ҳавола;

очиқ маълумотлар тўпламининг формати;

очиқ маълумотлар тўплами тузилмасининг тавсифи. Бунда очиқ маълумотлар тўплами тузилмасининг тавсифини ўз ичига олган файлга ҳавола киритилиши лозим;

очиқ маълумотлар тўпламининг биринчи эълон қилинган санаси, шу жумладан, бошқа веб-ресурсларда;

охирги киритилган ўзгартиришлар санаси;

охирги киритилган ўзгартириш мазмуни;

очиқ маълумотлар тўпламининг аввалги версиясига ҳавола;

очиқ маълумотлар тўпламини янгилаш даврийлиги;

очиқ маълумотлар тўпламининг мазмунига мос келувчи калит сўзлари.


11. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қуйидаги уни расмийлаштириш форматлари ва қоидаларига қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак:

шрифти - "Times New Roman";

шрифт ўлчами - 14;

жойлашиши - саҳифанинг чап томони бўйича.


12. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш намунаси ушбу Регламентга иловада келтирилган.



5-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ПОРТАЛДА

ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ПОРТАЛДА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ИШЛАШ МАҚСАДИДА ПОРТАЛ

ОПЕРАТОРИ, ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ, ШУНИНГДЕК ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ПОРТАЛДА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. Очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш ва Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар билан ишлаш мақсадида Портал оператори ва етказиб берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сонли "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.


14. Очиқ маълумотлар тўпламларини Порталда эълон қилиш учун масъул шахс data.gov.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтади.


15. Масъул шахс рўйхатдан ўтгандан кейин етказиб берувчи Портал операторига очиқ маълумотлар тўпламини Порталда эълон қилиш учун масъул шахснинг маълумотларини кўрсатган ва зарур материалларни илова қилган ҳолда расмий сўров юборади.


16. Етказиб берувчидан расмий сўровни олгандан кейин Портал оператори масъул шахсга очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш учун Порталда шахсий кабинетга кириш имкониятини тақдим этади.


17. Масъул шахс рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинетга кириш имкониятига эга бўлганидан сўнг Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилади.


18. Ҳар бир фойдаланувчи Интернет тармоғи орқали data.gov.uz веб-сайтида Порталдаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


19. Фойдаланувчилар Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва етказиб берувчиларга Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юборишга ҳақлидир.


20. Очиқ маълумотлар тўпламини Порталда жойлаштиришда мажбурий тартибда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари ёки уларга бўлган ҳаволани кўрсатиш зарур. Бунда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари фойдаланувчилардан етказиб берувчилар билан бирор-бир шартнома тузилишини талаб қилмаслиги ва фойдаланувчиларни очиқ маълумотларни нотижорат ва (ёки) тижорат мақсадларида қўллашини чекламаслиги керак.


21. Очиқ маълумотлардан фойдаланиш бепул асосда амалга оширилади.



6-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИ

ВА ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИНГ ПАСПОРТИНИ

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЖОЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ


22. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет тармоғида жойлаштириш, Порталда жойлаштиришдан ташқари, давлат органининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.


23. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун қуйидагилар зарур:

очиқ маълумотлар тўпламларини машинада ўқиладиган форматда эълон қилиш учун "Очиқ маълумотлар" бўлимини яратиш;

веб-сайтнинг бош саҳифасида "Очиқ маълумотлар" бўлимига визуал фарқланадиган ҳаволани киритиш;

"Очиқ маълумотлар" бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларининг алоҳида саҳифаларига ҳаволалардан иборат очиқ маълумотлар тўпламларининг реестрини кўрсатиш.


24. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет тармоғида жойлаштириш қўшимча равишда бошқа веб-ресурсларда ҳам ихтиёрий шаклда амалга оширилиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Ушбу Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Регламентга

ИЛОВА



Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш

НАМУНАСИ

Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти


Т/р

Характеристикаси


Тавсифи


1.

Очиқ маълумотлар тўпламининг идентификация рақами (коди)


17-16

2.

Очиқ маълумотлар тўпламининг номи

Олий таълим муассасалари тўғрисида ахборот


3.

Очиқ маълумотлар тўпламининг тавсифи


Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари тўғрисидаги асосий ахборот


4.

Очиқ маълумотларни етказиб берувчининг номи


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


5.

Масъул шахс билан боғланиш маълумотлари


Ф.И.О.,

Телефон: +99800-000-00-00,

Электрон почта манзили: хххх@ххх.uz


6.

Очиқ маълумотлар тўпламига ҳавола


http://edu.uz/ ___________________


7.

Очиқ маълумотлар тўпламининг формати


XML, CSV


8.

Очиқ маълумотлар тўплами тузилмасининг тавсифи


http://edu.uz/___________________


9.

Очиқ маълумотлар тўпламининг биринчи эълон қилинган санаси


кк.оо.йййй


10.

Охирги ўзгартириш киритилган сана


кк.оо.йййй


11.

Охирги ўзгартириш мазмуни


Айрим олий ўқув юртларининг номи ўзгартирилган


12.

Очиқ маълумотлар тўпламининг аввалги версиясига ҳавола


http://data.gov.uz/___________________


13.

Очиқ маълумотлар тўпламини янгилаш даврийлиги


Ҳар ой


14.

Очиқ маълумотлар тўплами мазмунига мос келувчи калит сўзлар


Олий ўқув юрти, институт, университет, кафедра


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 648-модда






































Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск