язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш Тартиби (ЎзР АВ 01.03.1999 й. 657-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ 23.02.1999 й. 10-04-сон ва ЎзР МБ 115-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.1999 й.

N 657

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

23.02.1999 й.

N 10-04

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

23.02.1999 й.

N 115-В

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Давлат эҳтиёжлари учун

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси

маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун

ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармонини ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва давлат эҳтиёжлари учун дон етиштиришни узлуксиз молиялашни таъминлашга қаратилган.

Тартиб Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси (кейинги ўринларда - "Жамғарма") томонидан ғалла учун ҳисоб-китобини аккредитивлар очиш йўли билан амалга оширилади.

Ушбу Тартибда қуйидаги атамалар ишлатилади:


Авизо - банк хабарномаси.


Авизо қилувчи банк - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи банки.


Аккредитив - мижознинг топшириғи бўйича шартнома бўйича контрагенти фойдасига бериладиган банкнинг шартли пул мажбуриятлари, қайсики у бўйича аккредитив очган банк (банк эмитент) маҳсулот етказиб берувчига тўловларни тўлаш ёки бошқа (ижрочи) банкка

...