ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

АВ 28.01.1999 й. 612-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

АВ 28.01.1999 й. 612-сон билан рўйхатга

олинган МВ, МБ Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 01.12.2016 й. 612-6-сон билан рўйхатга олинган

МВ, МБ Бошқаруви Қароридан олдинги таҳрири



VI бўлим иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Пахта толаси бўйича - "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари; (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Қарори таҳриридаги хатбоши)



VI бўлим тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тижорат агентлари давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган умумий ҳажмига Жамғарма билан тузилган Бош битимга асосан "Агробанк" ОАТБ иштирокида ўзини тайёрлов ташкилотлари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналари билан маҳсулотни сотиб олишга, сотиб олинаётган маҳсулот учун ва тўлиқ ҳисоб қилишга ўз вақтида ва асосли шартнома контрактациялар тузилишини, маҳсулотни сотиб олишда, сақлашда ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя қилиш устидан назоратни таъминлайдилар. (АВ 19.08.2009 й. 612-5-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



VII бўлим 5-бандининг олдинги таҳрири


5. Тайёрлов корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартнома контрактацияларига мувофиқ ''Ўзагросуғурта" компанияси ташкилотлари билан суғурталаш шартномаси тузилган бўлса, маблағларни қуйидаги мақсадларга сарфлашни таъминлайдилар:


АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарорига мувофиқ 5 банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


- пахтачилик, ғаллачилик ва шоличилик хўжаликларни келгусидаги оладиган ҳосили учун белгиланган норматив доирасидаги харажатларни шартномада кўрсатилган ҳажмни 50 фоизигача миқдорини, уруғларга бўнак бериш билан бирга, ўз вақтида бўнаклар беришга;


- пахта хом ашё учун 80 фоиз миқдорда, ғалла бўйича 100 фоиз миқдорда ҳақиқий юборилган маҳсулот қийматидан ҳисоб-китоб қилишга; (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги хатбоши)

- пахта хом ашёсини, пахта толасини чиқиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда қолган 20 фоиз қийматини тўла ҳисоб-китоб қилишга:

- давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотларнинг қўшимча ҳажми учун тўла ҳисоб-китоб қилишга.

(АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги банд)



VIII бўлим 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Кредитларни қайтариб бериш учун жамланаётган Жамғарма маблағларини ҳисоби Марказий банкда маҳсулотларни тури бўйича Молия вазирлигига очиладиган иккита субсчётларда амалга оширилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги банд)



VIII бўлим 3.1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг субҳисоб-китоб рақамларидан - пахта толасини экспорт қилиш форвард шартномаларидан конвертация қилиб Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ТСК томонидан конвертация қилинган миллий валютада ўтказиб берилган ҳамда пахта толасини ички истеъмолчиларга сотишдан тушган бўнаклар ва якуний ҳисоб-китоблар бўйича тушган тушумлар; (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Қарори таҳриридаги хатбоши)



VIII бўлим 3.1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- мақсадли маблағларни қайтариш учун субҳисоб счётларида жамланган вақтинча бўш маблағлар; (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хатбоши)



VIII бўлим 3.2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- мақсадли маблағларни қайтариш учун махсус субҳисоб счётларда жамланган вақтинча бўш маблағлар; (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хатбоши)



IX бўлим 2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Молия агенти ва унинг шўъбалари томонидан Жамғармани мақсадли маблағларини қайтариш "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ''Ўздонмаҳсулот" АКнинг пахта-толаси, ғалла, ун ва бошқа маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (АВ 19.08.2009 й. 612-5-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



IX бўлим 2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимларидаги корхоналарининг мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта толасини, ғалла ва ун маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларини жамлаш мақсадида Жамғарма билан мақсадли ҳисоб-китоб қилиш учун субҳисоб счёт" - махсус ҳисоблар очилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Бошқаруви Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



X бўлим 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Тижорат банклари, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, "Ўздонмаҳсулот" АК ва жойлардаги уларнинг шўъбалар раҳбарлари, ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатмаганлари учун, ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганликлари учун қонунда белгиланган тартибда, маъмурий жиноий интизом жавобгарлигига тортиладилар. (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, МБ Қарори таҳриридаги банд)




АВ 19.08.2009 й. 612-5-сон билан рўйхатга олинган,

МВ ва МББ Қароридан олдинги таҳрири



V бўлимнинг олдинги таҳрири


V. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛИЯ АГЕНТЛАРИ


Қуйидагилар Жамғарманинг асосий молия агентлари бўлиб ҳисобланади:

пахта-хом ашёсини ишлаб чиқариш сотиб олиш ва қайта ишлашни молиялаштириш бўйича - Пахта-банк;

Ғалла ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотишни молиялаштириш бўйича - Ғаллабанк; (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги хат боши)

Жамғармани молия агентларига лимит ва норматив доирасида ажратилаётган маблағларни самарали ва кўзланган мақсадларга сарфланишини, махсус очилган мақсадли ҳисоблар орқали давлат эҳтиёжлари учун етказиб берилаётган маҳсулотлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниш, ҳамда Жамғармани мақсадли маблағларини ва тегишли ҳақ тўловларини ўз муддатида қайтариш устидан назорат қилиш юклатилади. (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хат боши)



VI бўлим тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тижорат агентлари давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган умумий ҳажмига Жамғарма билан тузилган Бош битимга асосан Пахтабанк ва Ғаллабанк иштирокида ўзини тайёрлов ташкилотлари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналари билан маҳсулотни сотиб олишга, сотиб олинаётган маҳсулот учун ва тўлиқ ҳисоб қилишга ўз вақтида ва асосли шартнома контрактациялар тузилишини, маҳсулотни сотиб олишда, сақлашда ва қайта ишлашда белгиланган стандартларга риоя қилиш устидан назоратни таъминлайдилар. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги хат боши)



VII бўлим биринчи бандининг олдинги таҳрири


1. Жамғарма маблағлари Жамғармани молия агентларига - республика тижорат банкларига Жамғарма билан молия ва тижорат агентлари ўртасида тузилган Бош битимга асосан, мақсадли ўтиб кетадиган махсус очилган ҳисоблар орқали ажратилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



IX бўлим биринчи бандининг олдинги таҳрири


1. Жамғарма томонидан мақсадли маблағларни қайтариш Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш счётига Жамғарманинг бюджетдан ташқари счётларига молия агентларидан давлат эҳтиёжлари учун тижорат агентлари томонидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳисоб-китоб қилиш счёти йўлидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



IX бўлим иккинчи бандининг олдинги таҳрири


2. Жамғармани молия агентлари ва уларнинг шўъбалари томонидан Жамғармани мақсадли маблағларини қайтариш “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ''Ўздонмаҳсулот" АКнинг пахта-толаси, ғалла, ун ва бошқа маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



IX бўлим иккинчи банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Пахта толаси, ғалла ва ун сотишдан тушган барча пул тушуми шу ҳисобларга ўтказилади ва молия агентларга Жамғарма маблағларидан олинган мақсадли маблағларни қайтаришга, ҳамда Жамғарма билан келишилган миқдорда қайта ишлаб чиқариш корхоналарини жорий харажатларини қоплашга ишлатилади. (АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МББ Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 08.09.2005 й. 612-4-сон билан рўйхатга олинган,

МВ ва МББ Қароридан олдинги таҳрири



III бўлимнинг олдинги таҳрири


III. ЖАМҒАРМАНИНГ МАРКАЗИЙ

БАНК БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАЛАР


Марказий банк ва Жамғарма ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу Низом ҳамда улар ўртасида пахта-ғалла ва шоличилик хўжаликларига бўнак ажратиш учун, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта-хом ашёси, ғалла. гуруч-шоли учун ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги кредит шартномалари билан тартибга солинади.



IV бўлим иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Минтақавий инспекторлар зиммасига “Жамғарма” маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва пахта етиштириш бўнаклашнинг барча босқичларида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, пахта хом ашёси ҳамда пахта маҳсулотлари юзасидан ҳисоб-китобларнинг ўтказилиши бўйича кундалик назорат олиб бориш вазифаси юклатилади. (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МБ Қарори таҳриридаги бўлим)



VI бўлим учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Ғалла ва шоли бўйича - "Ўздонмаҳсулот" АКи.



VII бўлим 1 бандининг олдинги таҳрири


1. Жамғарма маблағлари Жамғармани молия агентларига - республика ихтисослаштирилган тижорат банкларига Жамғарма билан молия ва тижорат агентлари ўртасида тузилган Бош битимга асосан, мақсадли ўтиб кетадиган махсус очилган ҳисоблар орқали ажратилади.



IX бўлим 1 бандининг олдинги таҳрири


1. Жамғарма томонидан мақсадли маблағларни қайтариш Жамғарманинг мақсадли маблағларни қайтариш счётига Жамғарманинг бюджетдан ташқари счётларига молия агентларидан давлат эҳтиёжлари учун тижорат агентлари томонидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклаш ва ҳисоб-китоб қилиш счёти йўлидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги банд)



IX бўлим 2 бандининг олдинги таҳрири


2. Жамғармани молия агентлари ва уларнинг шўъбалари томонидан Жамғармани мақсадли маблағларини қайтариш “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ''Ўздонмаҳсулот" АКнинг пахта-толаси, ғалла, шоли, ун ва бошқа маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МБ Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)

“Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимларидаги корхоналарининг мулкчилик шаклидан қатьи назар пахта толасини, ғалла, шоли ва ун маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларини жамлаш мақсадида Жамғарма билан мақсадли ҳисоб-китоб қилиш учун субҳисоб счёт" - махсус ҳисоблар очилади. (АВ 22.01.2002 й. 612-2-сон билан рўйхатга олинган МВ ва МБ Қарори таҳриридаги хат боши)

Пахта толаси, ғалла ва шолини сотишдан тушган барча пул тушуми шу ҳисобларга ўтказилади ва молия агентларга Жамғарма маблағларидан олинган мақсадли маблағларни қайтаришга, ҳамда Жамғарма билан келишилган миқдорда қайта ишлаб чиқариш корхоналарини жорий харажатларини қоплашга ишлатилади. (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хат боши)




АВ 31.01.2002 й. 612-2-сон

билан рўйхатга олинган Қарордан

олдинги таҳрири



I бўлим 5-бандининг олдинги таҳрири


5. Жамғарма ишчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.



ХI бўлим 2-банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


2. Жамғармани молия агентлари ва уларнинг шўъбалари томонидан Жамғармани мақсадли маблағларини қайтариш "Ўзпахтасаноатсотиш" ассоциацияси ва ''Ўздонмаҳсулот" ДАЖнинг пахта-толаси, ғалла, шоли, ун ва бошқа маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари ҳисобига амалга оширилади. (АВ 25.02.2000 й. 612-1-сон билан рўйхатга олинган 1-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хат боши)


Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск