язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси 18.01.2003 й. 01/07-80-сон "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларни, объект эгасига илгари хусусийлаштиришга қилинган харажатларни қайтарган ҳолда қайта сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.01.2003 й. 1206-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.01.2003 й.

N 1206

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

18.01.2003 й.

N 01/07-80


ҚАРОРИ



Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларни,

объект эгасига илгари хусусийлаштиришга қилинган

харажатларни қайтарган ҳолда қайта сотиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 1 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги “Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида” 402-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларни, объект эгасига илгари хусусийлаштиришга қилинган харажатларни қайтарган ҳолда қайта сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Давлат

мулкини бошқариш ва тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси                                 М. Асқаров