ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2012 й. 333-сон "Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2012 й.

N 333



САНОАТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ

ПАСАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ва шу асосда саноат ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланиши ва экспорт салоҳият ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва йирик саноат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда биринчи навбатда:

энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқариш энергия самарадорлигини ошириш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида технология жараёнларини ҳамда моддий-хом ашё ресурслари сарфларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатлари меъёрларини рационализациялаш;

меҳнат унумдорлигини ўстириш, бошқарув ва саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш, бошқа омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш объектлари бўйича саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган 2013 йилда хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида маҳсулот таннархини ўртача 11,2 фоизга қисқартиришнинг йиғма параметрлари бўйича таклифлари иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда уларнинг таркибига кирадиган саноат корхоналари учун маҳсулот таннархини қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари:

корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қабул қилинадиган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан чораклик мониторинг олиб борилишини белгиласинлар;

олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича параметрларга эришишнинг тўлиқлиги ва самарадорлигига боғлиқ равишда корхоналар раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки уларнинг шахсий жавобгарлиги чораларини қўлласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 ноябрдаги 518-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия (Ш.М. Мирзиёев) бир ой муддатда 2013 - 2014 йилларда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда харажатларни пасайтириш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ёқилғи-энергетика истеъмолчиларини энергетик ўрганиб чиқиш жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида технологик жараёнларни рационализациялаш ва моддий-хом ашё ва энергия ресурслари сарфи меъёрларини мақбуллаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, бир йил учун ходимлар сонини мақбуллаштириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг 2013 йилда пасайиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2013 йилда бузилиши деб ҳисобланмайди.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 538-модда


























































Время: 0.0108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск