язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.2009 й. ПФ-4089-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.03.2009 й.

N ПФ-4089



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИЧКИ ТАРМОҚ ВА

ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2007 ЙИЛ 12 НОЯБРДАГИ

ПФ-3937-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонида:

2 ва 3-бандларидаги, шунингдек илова номидаги "Республика" сўзи "Халқаро" сўзи билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топиш ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек экспортга маҳсулотни етказиб бериш учун шартномалар тузишда ёрдам кўрсатиш саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг асосий вазифаси этиб белгилансин".


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х.Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 106-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил., 3-сон, 94-модда