язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикасининг 26.09.2007 й. ЎРҚ-116-сон "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.06.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.08.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.09.2007 й.

N ЎРҚ-116



"ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 25 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 412-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 118-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг:

номидаги "ва предметлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Энергия, энергия ҳосил қиладиган ва уни сарфлайдиган ёки энергияни бир турдан бошқа турга айлантириб берадиган асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар, транспорт воситалари, қурилиш, йўлсозлик ва қишлоқ хўжалик машиналари, ёритиш техникаси қурилмалари, иситиш, ҳарорат ва намликни бир хилда сақлаб туриш ҳамда ҳавони алмаштириш тизимлари, халқ истеъмоли моллари, иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ва қурилиш конструкциялари, технология жараёнлари, шунингдек энергия ҳосил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун энергия сарфи кўрсаткичларининг мажмуи ҳамда қиймати энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги стандартлаш объектларидир";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) 7-модданинг биринчи қисмидаги "5-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "5-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 8-модданинг:

биринчи қисми биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар норматив ҳужжатларда кўрсатилган энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлик бўйича мажбурий сертификатлаштирилади";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарни, шу жумладан рўзғорда фойдаланиш учун мўлжалланган асбоб-анжомларни энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига доир қисмида тамғалашни норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширади";


4) 9-модданинг биринчи қисмидаги "шунингдек энергияни сертификатлаш пайтида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 27 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 402-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 9-сон, 423-модда